Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Ўргимчаккананинг табиий кушандалари



Download 3,6 Mb.
bet14/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ўргимчаккананинг табиий кушандалари
Ўргимчаккана билан 20 турдан ортиқ йиртқич ҳашаротлар озиқланади. Ститорос, Ориус йиртқич қандалари, канахўр трипс, олтинкўз личинкалари зараркунанда айниқса қирғин келтиради.
Канахўр трипс танаси ўзинчоқ вояа етгани 1мм атрофида сомонсимон сариқ рангда кўринишидан ғўза зараркунандаси бўлган тамаки трипсига ўхшаш бўлсада лекин унинг қанотларида аниқ ифодаланган 6 та (урғочилар) ёки 4 та (эркакларида) тўқ кулранг доғлари мавжудлиги билан фарқ қилади Личинкалари оқ ёки пўштисимон кўпинча қорнининг ўртасида пўшти доғлари ва қаттиқ қилчалари бўлиб, танаси 0,3-1 мм. Нимфа ва пронимфалари сутсимон оқ ёки сарғиш рангда кўпинча қорнининг ўртасида пўшти доғлари ва қанот бошланғичлари бор. Танасининг узунлиги 1мм гача Канахўр трипс ўргимчаккананинг ихтисослашган кушандасидир. Битта етук трипс ҳаёти давомида ўрта ҳисобда 400-600 личинкаси эса 40-60 канани йўқотади.
Урғоси трипс тухумини ўргимчаккана билан зарарланган барг тўқимасига қўяди. Битта урғочи трипс 30-40 дона тухум қўяди мавсумда 10 мартгача насл беради. Ғўзада ўргимчаккана жуда кўп бўладиган(июн-август) даврда йиртқич трипснинг фаоллиги ошади. Ғўза далаларида канахўр трипс ўргимчаккананинг энг кўп тарқалган табиий кушандасидир.
Йиртқич қандалалар. Қандалаларнинг бирнеча тури (нуқтали, дераекорус, ориуслар ваҳоказо) ўргимчаккананинг сонини камайтиради ва умуман ғўза гаробеоценозида муҳим ўрин тутади. Улар ўргимчакканадан ташқари ўсимлик битлари, трипслар, капалакларнинг тухумлари ва майда қуртлари билан ҳам озиқланади. Бир суткада битта қандала ўрта ҳисобда 100 тагача ўргимчаккана билан озиқланади.
Нуқтали стеторус қўнғизи. Бир мунча майда (1,2-1,5 мм) қора тусли қанот устлиги майда нуқталар билан қопланган бироз чўзинчоқ шаклда. Оёқлари ва мўйловлари жигарранг тухумлари чўзинчоқ оқ ёки кулранг, личинкаси танасининг узунлиги 1-3 мм, боши майда. Қорамтир тукчалар билан қопланган. Ғумбаклари оч ёки тўқ жигарранг, гумбаклар танасининг охирги қисми билан ўсимлик баргларига ёпишиб тўради.
Нуқтали стеторус ўргимчаккананинг ихтисослашган фаол кушандасидир. Битта қўнғиз бир суткада ўрта ҳисобда 100 та битта личинкаси эса ҳаёти давомида 800-1100 та ўргимчаккана ейди. Умуман ўргимчаккана ва унинг кушандалари уйғун ривожланмайди Яъни ўргимчаккана ғўзага тушгандан 15-20 кун кейин кушандалари экинга ўта бошлайди. Шу орада зараркунанда ҳосилга бир мунча шикаст бериши мумкин. Лекин мавсумда йиртқич ҳашарот (акарифаг) ларнинг ўргимчакканага нисбати 1:13 1:20 га тўғри келганда ғўзага кимёвий ишлов бермаса ҳам бўлади.
Нуқтали стеторуснинг урғочиси 100-150 дона тухумини ўргичакана билан зарарланган баргларга қўяди. Нуқтали стеторус мавсумда (апрел, октябр) 5 мартагача насл беради.

Қарши кураш чоралари.



  • бўш ва партов ерларни ўзлаштириш;

  • ғўза маккажўхори беда алмашлаб экишни жорий қилиш;

  • тут дарахтларини махсус участкаларга ва ариқ каналар бўйига кўчириш;

  • ғўза поя йиғиштириб олингач, ерни чуқур шудгорлаш ва қишда яхоб суви бериш;

Эрта баҳорда эҳтиёж тўғилганда дала атрофидаги бегона ўтлар ва тут дарахтларига олтинкўз энтомофагида тарқатиш тавсия этилади.


Зарурат тўғилганда 0,1-0,15% ли БИ-58 40% к.э препарати билан аҳоли пунктлари яқин бўлган жойларда эса 10 С ли ИСО ёки коллоид олтингугуртнинг 1,5 % суспензияси билан ишлаш (гектарига 1000 л) шу билан бирга махсус акарицидлар: омайт, неорон нессаран препаратларидан кўрсатилган муддатларда эрталаб ва кечки салқинда қўллаш лозим.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish