Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet179/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Горчица капалаги
Leucochloe daplidicae L.
Зарари. Бу зараркунанда горчица баргини ва хом уруғларини еб ҳосилни камайтириб юборади; шикастланган ўсимлик қисман қуриб қолади, бир қисми яхши ривожланмай уруғи барвақт етилади. Бу ҳашарот горчицадан ташқари индов, баъзан карам кўчатини шикастлайди.
Тарқалиши. Бу зараркунанда Марказий Осиёда, Қозоғистонда ва Европанинг шимолидан бошқа ҳамма қисмида учрайди.
Таърифи. Капалак қанотини ёзиб турганда катталиги тахминан 5 см келади; қаноти кенг, уст томони оқ; олдинги қанотининг юқорисида майда оқиш доғчалари бўлган катта қўнғир ёки қорамтир доғ бор; бундан бошқа мазкур қанот ўртасида ҳам доғ бўлади. Урғочисида яна қанотининг орқа четида туқ кул тус доғ бор. Кейинги қанотининг ост томони сарғиш ёки яшилсимон кул тусда бўлиб, оқиш доғчалари бор. Тухуми бутилкасимон шаклда, сариқ тусда, бўйи тахминан 1,5 мм. Қурти сарғиш-яшил тусда, орқаси ва биқини бўйлаб ўтган сарғиш йўли бор бўйи 4-6 см; танаси қисқа, оқиш туклар билан сийрак қопланган ҳамда устида дағал туки бўлган қора сўгалчалар нотўғри қатор ҳосил этиб жойлашган бўлади. Ғумбаги яшил ёки қўнғир-кул тусда бўлади.
Ҳаёт кечириши. Горчица капалаги ўсимлик пояси ичида ғумбаклик стадиясида қишлайди. Март охири-апрел бошида ғумбак капалакка айланиб, тез орада тухум қўйишга киришади. Урғочи капалак бутсимонгулли ўсимликларнинг поясига, баргига ва ғунчасига тўп-тўп қилиб ёки битта-биттадан тухум қўяди. Битта капалаги 400 тача тухум қилади. Биринчи авлод капалаклари апрел охирида кўплаб уча бошлайди. Бу ҳашарот бир йилда уч авлод беради.
Кураш чоралари. Горчица капалагига қарши экиннинг гектарига 15-20 кг ҳисобидан ДДТ дусти чангланади; гектарига 10-12 кг дан кальций арсенат дустини чангласа ҳам бўлади ва ёки 1 л сувга 1 г париж кўки ва 2 г янги сўндирилган оҳак аралаштириб (бир гектарга бу суюқликдан 750-1000 л сарфлаб) пуркаш мумкин. ДДТ фақат ўсимлик гуллашдан олдин, карамга эса ҳали кўчат вақтидагина ишлатилади. Қуртларнинг ёш вақтида экинга 1 л сувга 1 г никотин-сульфат ёки 2 г анабазин-сульфат ва 4 г суюқ совун ёки 2 г кир совун қўшиб (бу аралашмадан гектарига 750-1000 л сарфлаб) пуркалганда ҳам яхши натижа беради.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish