Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet177/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кунгабоқар капалаги
Homoeosoma nebulella Hb.
Зарари. Бу ҳашарот кунгабоқарнинг анча жиддий зараркунандаси ҳисобланади; чунки бу зараркунанда кўплаб пайдо бўлган вақтларда кунгабоқар ҳосили деярли батамом нобуд бўлади. Бу ҳашаротни баъзан кунгабоқар куяси деб юритадилар, бу нотўғридир, ҳолбуки бу зараркунанда капалаклар (Руralididae) оиласига киради.
Тарқалиши. Кунгабоқар капалаги Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Кавказда, Сибирда, Россиянинг Европа қисмида, Ладога кўлигача бўлган ерларда, Европанинг Ўрта ва жанубий қисмларида, Туркия ҳудудида, Шимолий Африкада учрайди.
Таърифи. Капалаги қанотини ёзиб турганда 2-2,7 мм катталикда бўлади; олдинги қаноти энсиз, оқиш ёки кул рангда, қанотининг ўртасига яқинроқ жойида ҳамма вақт аниқ кўриниб турмайдиган тўртта қорамтир нуқта бор; кейинги қаноти бирмунча энлироқ ва оқишроқ бўлади. Капалакнинг пайпаслагичлари юқорига қайрилган; олдинги қанотида учинчи радиал томир йўқ; кейинги қанотидаги медиал томир иккита шохлаган. Тухуми оқ, ялтироқ, 0,8 мм катталикда бўлади. Қуртининг бўйи 1 см га етади; ранги оч кул тусли, усти сал қорамтирроқ; орқаси бўйлаб учта жигар ранг йўл ўтади; биқинида нафас олиш тешиклари бўйлаб биттадан қорамтир чизиқ ўтади. Қурт танаси тукчалар билан сийрак қопланган.
Ғумбаги 9-12 мм катталикда; жигар рангда; танасининг охирида булавкасимон йўғонлашган 6-7 та тиканчаси бор; урчуқсимон пишиқ оқиш пилласига жойлашиб олади; унинг учига кўпинча тупроқ заррачалари илашган бўлади.
Ҳаёт кечириши. Кунгабоқар капалагининг Марказий Осиё шароитида қандай ҳаёт кечириши текширилган эмас. Ўрта ва Қуйи Волга бўйида ўтказилган текшириш натижаларига қараганда бу ҳашарот тупроқда пилла стадиясида қишлайди; кўкламда ғумбакка айланади; қушқўнмас ўти гуллаш пайтида вояга етган капалаги қоронғи тушиши билан уча бошлайди; капалак кундузи ўсимлик барги остида ёки кесакчалар панасида ҳаракатсиз ўтиради.
Капалак уча бошлаганидан кейин тез орада унинг урғочиси тухум қўйишга киришади; бунда капалак кунгабоқарнинг ёки бошқа мураккабгулли ўсимликларнинг гулдастасидаги гул оталикларига, баъзан гул оналигига ва гулларнинг ички сатҳига биттадаи тухум қўяди. Капалак кунгабоқарнинг битта саватчасига жуда кўп тухум қўйиши мумкин. Битта урғочи капалак 200-300 та тухум қўяди.
Тухумдан чиққан қурт дастлаб гулнинг ички қисмларини еб яшайди; учинчи ёшидан бошлаб эса уруғнинг ичига кириб, унинг мағзини ейди.
Қуртнинг рнвожланиш даври 2-3,5 ҳафтага чўзилади, сўнгра ўсимликдан ерга тушиб, тупроқ орасига киради ва шу жойда пилла ўраб келгуси йил кўкламигача диапауза ҳолатида қолади.
Айрим қуртлар, айниқса сернам ва ўртача ҳарорат шароитида пилла ўраганидан кейин тез орада ғумбакка айланади. Мана бу ғумбакдан иккинчи авлод капалаклари чиқиб, дарҳол тухум қўйишга киришади. Марказий Осиёнинг сернам ва ўртача салқин ҳароратли тоғ минтақаларида бу зараркунанда эҳтимол икки авлод (биринчи авлоди диапауза ҳолатини кечирмай) берса керак.
Кураш чоралари. Бу зараркунандага қарши курашда экин далалари атрофидаги мураккабгулли бегона ўтларни йўқ қилиб туриш, ҳосил йиғиб-териб олинганидан кейин далани шудгорлаш, кунгабоқарнинг зараркунандалардан шикастланмайдиган навларини экиш катта аҳамиятга эга. Масалан, кунгабоқарнинг «куяга чидамли» («панцерли») навида уруғнинг пўкак тўқимаси билан скелеренхима тўқимаси ўртасида углеродли қават бўлади, бу қаватни тешишга қурт жағининг кучи етмайди; капалак қуртининг уруққа ўтиш вақтигача углеродли қават тегишли даражада қотган бўлади; қурт энди бу уруғ пўчоғини (эпидермис ва пўкак тўқимани) қиради, лекин унинг ичига тешиб кира олмайди.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish