Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet182/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

КАРАНТИН ЗАРАРКУНАНДАЛАР
Ерёнғоқ донхўри
(Pachymerus pallidus Oliv)
Зарари. Бу ҳашарот ерёнғоқнинг арчилган ва пўчоқли донини шикастлайди.
Тарқалиши. Ерёнғоқ донхўри Мисрда, Суданда, Родезияда, Сурияда, Арабистонда, Цейлонда, Грецияда, Югославияда, Қримда, Африканинг шимолий қисмида ва французлар эгаллаб турган ғарбий ҳудудларида учраб туради. Бу зараркунандага яқин қариндош бўлган бошқа тур донхўр ҳам ерёнғоққа кўпгина зарар етказади. Мана бу зараркунанда тушиши натижасида Марокашда, Суданда, Сенегалда мингларча тонна ерёнғоқ нобуд бўлган ҳоллари маълум.
Таърифи. Бу қўнғиз овал шаклда, сал ясси, бошининг кўзи орқаси сал хипчароқ, қанотустлигининг елка қисми дўппайган, пигидияси яхши кўриниб туради, қанотустлиги асосан тўқ жигар ранг, оч қўнғир туклари бор ҳамда қора духобасимон туклардан иборат узунасига ўтган узуқ-узуқ йўли бор, орқасининг олди ва қанотустлигида (спари ёнида) оқиш туклардан ташкил топган нотўғри нақшлар, доғ ҳосил этадиган оқ туклар жойлашган. Қўнғизининг кейинги оёқ сонларининг ораси кенг, ички томонида тишчалар бор, кейинги оёқ болдири қайрилган; қўнғизнинг катталиги 4—5 мм. Личинкаси оқ тусда, оёқсиз, кўкрагининг олдинги сегментига боши ўрнашган, личинка бўйи 5 мм гача бўлади.
Ҳаёт кечириши. Бу зараркунанда ерёнғоққа далада ўсаётганда, шунингдек омборда сақланаётганда зарар етказади. Бу ҳашарот ерёнғоқдан бошқа касси дуккагида ҳам урчиб кўпайиши аниқланган. Бошқа жойларга бу зараркунанда ерёнғоқ дони, дуккаги билан бирга тарқалиши мумкин. Ерёнғоқ донхўри тухумини ерёнғоқ дуккагига ва тозаланган донига қўяди. Шимолий Африка шароитида тухумдан 6-7 кун ичида личинка чиқади; личинка 20 кунда вояга етади, сўнгра личинка ерёнғоқ дуккагида, омборда ерёнроқ донлари орасида пилла ўраб ғумбакка айланади. Ғумбаклик стадияси 18-21 кунга чўзилади. Бир авлодининг ривожланиши камида 50 кунга боради. Имагинал ҳаёти тахминан 50 кун бўлади. Бу зараркунанда личинкалик, ғумбаклик ва имагинал стадияларда қишлайди.
Кураш чоралари. Карантинлаш мақсадида ҳамда бу зараркунанда пайдо бўлган жойларда ерёнроқни метил бромид билан фумигация қилишга тўғри келади; бунда Шимолий Африкада фумигация қилинадиган хонанинг ҳар 1 м2 га 15-35 г метил бромид сарфланган. Экиладиган уруғликни гексахлоран дустига булғаб олиш йўли билан ҳам зарарсизлантириш мумкин. Озиқ-овқат учун мўлжалланган ерёнғоқ 60°С гача қиздириб, бу ҳашаротдан тозалаб олинади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish