Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet121/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Тарқалиши. Гессен пашшаси Европанинг кўп қисмида, шимолда Швеция ерининг ўрталаригача бўлган жойларда, Шимолий Америкада, Шимолий Африкада, Мессопотамияда, Кичик Осиёда бўлади; бу пашша Россиянинг Европа қисмида, шимолда Ленинградгача бўлган ерларда, Ғарбий Сибирда, Кавказда ва Марказий Осиёда учрайди.
Марказий Осиёда гессен пашшасининг тарқалган жойлари ҳозирча тўла аниқланган эмас; бундан келадиган зарар фақат Тошкент вилоятида, Каттақўрғон ва Қамаши туманларида кўрилган.
Таърифи. Вояга етган пашша 2,5—3,5 мм катталикда; ранги қўнғир тусда, урғочисининг қорнида қизил ёки қўнғир-сариқ доғлар бор, кўкраги қора бўлиб, биқинларида пушти чизиқлар бор.
Пашшанинг бўйи чўзиқ бўлганидан, у худди чивинга ўхшайди, шунинг учун ҳам буни баъзан «гессен чивини» деб атайдилар.
Пашшанинг мўйлови қўнғир-сариқ тусда бўлиб, урғочисида 16—18 бўғимдан, эркагида 16—20 бўғимдан иборат; урғочиси мўйловининг узунлиги танасининг учдан бир қисмига, эркагида—иккидан бир қисмига тенг. Қанотининг учи тўгарак шаклда, четларида узун тукчалар бор. Оёғи узун. Урғочисининг қорни эркагининг қорнидан йўғон; эркаги қорнининг охирида куракчасимон иккита ортиқ бор, урғочиси билан қўшилиш пайтида у шу ортиғи воситасида урғочисини ушлаб туради; урғочиси қорнининг учи найзасимон бўлиб, бунда сўнгги бўғими тухум қўйгич каби ҳаракатчан тузилган.
Гессен пашшасининг сохта пилласи шакли ва туси жиҳатидан зиғир донига ўхшайди, бу пилла ипаксимон иплардан тузилган бўлиб. ичида энг аввал oқ, сўнгра пушти тусга кирган ғумбак жойлашади.
Бу пашшанинг личинкаси ғумбакка айланиш олдидан 4 мм узунликда бўлади; личинка танаси урчуқсимон, сал ялпоқлашган, бош томони пастга сал қайрилган; танасидаги айрим сегментларнинг чегараси аниқ эмас. Личинканинг туси сутсимон оқ баъзан пуштироқ товланиб туради. Ичак ичидаги нарсалар яшилсимон йўл шаклида орқасидан сал кўриниб туради.
Личинканинг бўйи биринчи ёшида—1 мм чамасида, танаси қуртсимон, ундаги 13 та сегмент яққол кўриниб туради. Кейинги сегментда чуқурча бор, бу чуқурчанинт икки ёнидаги чизиқда тўрттадан тикансимон сўрғич бор. Ёш личинканинг ранги пуштироқ-сариқ.
Тухуми 0,5 мм катталикда, таёқчасимон чўзиқ, қизғиш тусда, янги қўйилган тухум оч пушти рангда, бундан личинка чиқиш олдидан қизғиш-қўнғир тусга киради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish