Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet119/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Кравчикнинг Марказий Осиёда яшайдиган турларининг қандай ҳаёт кечириши ҳали яхши текширилмаган; фақат кугарт кравчиги биологияси ҳамда баъзи бир маълумотлар бор (Добржанский). Бундан ташқари, Европа кравчиги (Lethrus apterus Laxm) нинг биологияси бир мунча тузукроқ текширилган. В. В. Яхонтов томонидан A. bituberculifrons Lebed. ҳақида олинган қисқа маълумотларга ҳамда кугарт кравчиги усида олиб борилган кузатишларга қараганда, кравчикларнинг барча турининг ҳаёт кечириши асосан бир-бирига жуда ўхшайди.
Кравчиклар вояга етган қўнғиз стадиясида, қўнғизга айланганидан кейин (ғумбакдан ташқарига чиқмай) қишлайди. Бу қўнғиз эрта кўкламда ер бетига чиқиб, яқинида яшил ўсимликлар кўп бўлган, заранг ер танлаб узун ин ясайди. Кравчикларнинг баъзи турларининг эркаги алоҳида, урғочиси алоҳида ин қуради. Иннинг чуқурлиги ва тузилиши, кравчикларнинг турига қараб, турлича бўлса керак Масалан, Европа кравчиги ўз инини 75 см чуқурликкача, ҳатто ундан ҳам чуқурроқ, кугарт кравчиги 20—50 см узунликда ва 10—30 см чуқурликда қилиб ясайди. Кугарт кравчигининг ини даставвал пастга томон сал қияланиб бориб, сўнгра тикроқ равишда пастга қайрилади; Европа кравчиги инининг аввал калта қисмини қиялатиб, иккинчи узун қисмини эса вертикал қазийди. Кугарт кравчиги инида айланмалар бўлади, бундай айланмалар Европа кравчиги инида аҳён-аҳёнда учраб қолади. Урғочи кравчик ини тагининг четидан овал шаклли ячейка—чуқурчалар ясайди ва унинг ичида алоҳида камерага биттадан тухум қўяди; шундан кейин камера устини тупроқ пробка билан беркитиб қўяди. Ячейкалар ичини ўсимлик пояси, барги, шохчалари билан тўлдиради.
Кравчик кўп хил ўсимликларни ейди, аммо серсув ўсимликларни яхши кўради; дағал, қотиб қолган ўсимликни ёқтирмайди; улар асосан экинларнинг уруғдан янги чиққан майсаларини ва ёш ўсимликларни шикастлайди. Кравчиклар кўкламги зараркунанда ҳисобланади.
Tyxyмдaн чиққан личинка тухумхона камераси қопқоғини итариб очади ва онаси тайёрлаб қўйган ўсимликларга ўтади, бу озиқ уларнинг тўла ривожланиши учун етарли бўлади. Личинкалар ўзининг ахлати билан ячейка деворларини “цементлайди”, ахлати тез қотиб овқатни ифлосламайди.
Личинка ўзининг ривожланишини тугаллаб, ўз ахлатидан пиёлача ясайди ва бу пиёлача ичига сўлак безидан чиқарган шира билан тупроқ заррачаларини бириктириб пилласини ўрнатади, мана шу пилла ичида ғумбакка айланади. Кузда ғумбакдан вояга етган кравчиклар чиқади ва шу ҳолда (пилласидан чиққан ҳолда) тупроқ ичида қишлаб қолади.
Кравчикларнинг барча турлари қўриқ ва бўз ерда яшаганлигидан, ундан келадиган зарар лалмикорликда ва экин далаларининг четларида ҳамда ўтган йили қўнғиз босиб бошқатдан ҳайдалган ерларда кўпроқ бўлади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish