Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet117/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёткечириши. Шоли филчаси вояга етган личинкалик стадиясида шолипоя анғизидаги шоли илдизларида ва шолипоя тупроғи орасида қишлайди; кўкламда шу қишлаган жойида ғумбакка айланади. Шоли ўса бошлаганда ғумбакдан вояга етган қўнғиз чиқади. Жанубий Тожикистонда шоли филчаси (қўнғизи) 20 майдан кўрина бошлаган (Семенов); Тошкент, Сирдарё вилоятларида июннинг иккинчи ярмидан бошлаб унинг зарари аниқланган. Қўнғиз ўсимликнинг сув ости қисмида, шолипоя ери бетида, сув тагида 10—12 соатлаб ўрмалаб юра беради; сув бетига чиқиб трахеясига ҳаво тўлдириб олади ва яна сув ичига киради. Қўнғиз оёғи узун қилча — эшкак ёрдамида яхшигина сузиб юра олади, аммо сув оқимига қарши бора олмайди. Қўнғиз худди ўз личинкаси каби, фақат шоли ўсимлигини еб яшайди. Қўнғиз шоли поясини кемириб тешади ва унинг ичига ўзининг узун хартумини суқиб, эпидермис остидаги юмшоқ тўқимани ейди.
Тухумини поянинг илдиз бўғзи қисмига қўяди, тухум қўйиш даври тахминан бир ойга чўзилиб, июл бошида ёки ўртасида тўхтайди.
Тухумдан чиққан личинкалар илдизда ва поянинг юқорироқ қисмида яшайди; бу ерда ўсимлик органлари кавагидаги ҳаводан фойдаланади. Кейинчалик ҳосил ўриб-йиғиб олинганидан кейин личинка ўсимлик ичидан чиқади, тупроқ орасидаги ҳаво билан нафас олади ва асосан тупроқнинг 5 см чуқурликдаги қатламида илдизларни еб яшайди. Бу зараркунанда генерацияси бир йилга чўзилади.
Кураш чоралари. Шоли филчаси фақат шоли экинларига тушадиган бўлганидан, алмашлаб экиш усулини жорий этиш жуда яхши натижа беради; шу билан бирга шолипояларга кираётган сувни ўтган йили шоли филчаси кўп тушган участкадан ўтказмаслик керак бўлади. Бундан ташқари, шолипояларни кузда шудгорлаб қўйиш ҳам ғоят муҳимдир.
Шоли филчасига қарши кимёвий кураш усули ҳозирча қўлланилган эмас. Шолипоянинг ҳар гектарига, сув қалинлиги 5—10 см бўлганда 2 ц ҳисобидан аммиак селитра сепиб текшириб кўриш тавсия этилади.
Кравчик (хумкалла) қўнғизлар
Марказий Осиёда кравчик қўнғизларнинг бир қанча тури, жумладан қуйидаги турлари экинга зарар етказади: Lethrus Scop; Abrognathus Sem. et. Medv. ва Ceratodirus Fisch. авлодига қарашли турлардан: кичик кравчик (L. pygmaeus Ball), кугарт кравчиги (L. dinoterium Iitvinovi Sem), мис ранг кравчик (L. microbuccis Ball), қора кравчик (L. rosmarus Ball), бронза тус кравчик (L. splendens Sem. et. Medv), нуқтали кравчик (L. scoparius Fesch), тоғ кравчиги (L. submandibularis Lebed), қўшимча добавочный, кравчик (L. appendiculatus Jak) ва дўмбоқчали кравчик (A. tuberculiIrons Ball) лар экинга зарар етказиб туради. Булардан ташқари, экинга яна L. cephalothes Pall, L. costatus Sem., L. obliquus кг., L. superbus кг., ва С. carelini Gebl турлари ҳам зарар етказиши кўрилган.
Бу кравчикларнинг ҳаммасининг етказадиган зарари деярли бир хилда, буларнинг ҳаммаси турли хил ўсимликларни ея беради. Кугарт кравчиги, кичик кравчик, дўмбоқчали кравчик қора, бронза тусли ва нуқтали кравчиклар кўп миқдорда бўлганидан, булардан келадиган зарар айниқса катта бўлади. Еттисувда эса Карелина кравчиги (С. karelini Gebl.) кўп зарар етказиб туради.
Зарари. Лалми ерларга ҳамда чўлга ёндош участкаларга экилган экин далалари четига, баъзан янги ўзлаштирилган ерлардаги экинларга кравчик қўнғизлар тушиб анчагина катта зарар етказади. 1925 йилда Андижон вилоятининг туманларидан бирида кугарт кравчиги 100 гектарга яқин буғдойни деярли батамом йўқ қилганлиги, 150 гектардаги буғдойга анчагина катта зарар етказганлиги аниқланган эди. Кравчик Ўзбекистон ва Тожикистоннинг турли туманларида ғалла экинларига анчагина катта зарар етказиб туриши аниқланган.
Кравчик ҳар хил экинларга, айниқса буғдой, арпа, махсар ва зиғирга кўп зарар етказиб туради; аммо беда ва ғўзага нисбатан камроқ зиён етказади. Битта кравчик қўнғиз ўз инидан 1,5-2 м гача бўлган жойдаги экин майсасини йўқ қилиши мумкин. Вояга етган қўнғиз ҳар хил экинларнинг майсасини тишлаб узиб олади, махсар ўсимлигининг эса, ҳатто анча бақувват тупидаги айрим шох ва баргларини кемиради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish