109
Морфобиологик хусусиятлари.
Кўк беда кўп йиллик,
илдизи яхши
ривожланган бўлиб, ўқ илдизи тупроқнинг 10 м чуқурлигигача кириб боради.
Илдизида туганак бактериялар жойлашиб ривожланади ва бир гектарига 2–3 –
йиллик беда 250 – 400 кг гача соф модда хисобида азот туплайди
.
Беда иссиқликни
кўп
талаб килмайди, уруғи 1 – 5 С
0
да униб чиқади,
мукобил ҳарорат 18 – 22
0
С ҳисобланади, 10 – 15
0
С Совуққа чидайди. Қор
қалин ѐтган йили яхши кишлайди. Беда биологик баҳори ўсимлик, аммо уни
баҳорда, ѐзда ва кузда экиш мумкин. Намсевар ўсимлик, майсаланиш даврида
кўп миқдорда сув талаб қилади, ѐругсевар, узун кун ўсимлиги, озиқага
талабчан, 50 ц пичан олиш учун 110 кг калий, 36 кг фосфор, 120 кг азот ва 145
кг калций, сарфланади. Беда ҳар хил тупроқларда экилади. Тупроқ шурини
камайтиради, бегона ўтлардан тозалайди. Беданинг пояси ўтпоя сершох, бўйи
40 – 120 смга етади. Барги уч бўлак, барг бандидан бевосита усиб чиқади. Барг
пластинкасининг шакли турлича: эллипс шаклида ѐки
тескари тухумсимондан
то ланцет шаклигача узгаради. Барг умумий ҳосилининг 45 – 55 % ни ташкил
этади.
Тўпгули
– кўп гуллардан иборат шингил, у аниқ
кузга ташланадиган гул
бандига бирлашган. Гулининг бинафша ранг товланган гултожлари
капалакгуллар тарзида бўлиб бешта гултожбаргдан иборат.
Улардан иккита
пластинкаси кайикча ҳосил қилган, ѐнидаги иккитаси канотсимон ѐки эшкакка
ухшаб юқоридагиси елкан ѐки байроқни эслатади.
Уруғчиси ва чангчиси
кайикча ичида бўлиб,
махсус буртмадан
мустахкам урнашган. Чангчи унта, улардан туккистаси бирлашиб чиккан, битта
(юқоридаги) си алоҳида. Чангчи найчасининг ичида уруғчи – уруғдон
тугунчаси жойлашган.
Меваси
– кўп уруғли дуккак, уроқсимон ѐки бир неча марта спиралсимон
бурилиб кетган. Дуккагида беш олтита куртаксимон уруғ бўлади. Уруғи қўнғир
жигар ранг. 1000 тасининг вазни 1 – 2г.
Беданинг гули
икки жинсли, факултатив четдан чангланувчи (энтомофил
типда). Гулининг уз – ўзидан чангланиши жуда камдан кам содир бўлади. Беда
гулининг мураккаб тузилганлиги унинг чангланишга ҳозирланиши ва
чангланиши бошқа ўсимликлардан жиддий фарқ қилишини кўрсатади, бу
мураккаблик кўпинча беда уруғини кайта кўпайтиришда хал килувчи рол
уйнайди. Гултожнинг очилиши гулнинг хали чангланишига тайѐр
эмаслигини
билдиради. Гул тожининг гул шодасидаги гуллари гул барг асосидан унинг
учигача навбати билан очилади. Чангланишга фақат гул тўплами боглаш
аппаратининг тўтиб туриш кучидан холи бўлгандан кейингина тайѐр бўлади.
Ёзда ҳароратни кўтарилиб кетиши туфайли беда гулининг уз – ўзидан очилиши
тухтаб колади, натижада кун кизиган пайтда гул гунчалари тупроқда нам
етишмаслигидан сулийди. Беда гулининг очилишига турли воситалар (аркон ва
ҳоказо) билан сунъий равишда таъсир этиш ҳам
кунгилдагидай натижа
бермайди.
110
Охирги йилларда селекционерлар томонидан беданинг уз – ўзидан
чангланувчи навларни яратиш ишлари олиб борилмоқда ва юқори ҳосилли, кўп
миқдорда уруғ ҳосил қиладиган навлари яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: