Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

 
Муҳокама учун саволлар: 
1.
Мойли зиғирнинг аҳамияти нимадан иборат? 
2.
Мойли зиғир қаерда тарқалган? Ўзбекистонда қандай ерларда 
экилади?
3.
Зиғирнинг гули, меваси, уруғининг тузилиши. 
4.
Мойли зиғирнинг вегетация даври, 1000 уруғининг вазни. 
5.
Мойли зиғир селекциясининг вазифалари ва йўналишлари. 
6.
Мойли зиғирнинг навлари ва Ўзбекистонда яратилган ва 
экиладиган навлари. 
1.7.1. Амалий-лаборатория машғулоти. Кунгабоқар ва зиғирнинг 
навдорлик белгиларини аниқлаш 
Машғулот мақсади: 
Талабаларни кунгабоқар ва зиғир навларининг нав 
белгилари билан таништириш. 
Топшириқ. 1. 
Районлаштирилган кунгабоқар навларининг нав 
белгиларини ўрганиш. 
2.
Районлаштирилган зиғир навларининг нав белгиларини ўрганиш. 
Кунгабоқарнинг нав белгилари. Поясининг белгилари ўсимлик бўйига 
қараб паст бўйли (0,65-1,25 м), ўрта бўйли (1,26-2 м) ва баланд бўйли (2,1-4 м). 
Районлаштирилган навларнинг пояси шохланмайди аммо айрим навлар 
шохланиш хусусиятига эга.


104 
Саватча белгилари. Шакли бўйича қавариқ ѐки ботиқ, текис дискасимон, 
мойли навларда диаметри 15,25 см, чақиладиган навларда 45 см гача, 
баргчалардан иборат бир неча ўрама билан ўралган. Бир саватчада 2,5 
мингтагача гул жойлашади. 
Меваси-писта, сиқилган тухумсимон шаклда тўрт қиррали. Уруғ-юбқа 
уруғ пўсти билан қопланган мағиз ва мағизида ѐпишмай турадиган терисимон 
пишиқ мева пўстидан иборат. Пўчоғи оқ, кул ранг, қора йўл-йўл ѐки йўлсиз 
бўлади. Пўчоғи писта вазнининг 22-46 % ташкил қилади.
Уруғи (мағзи) муртак, юбқа уруғ пўстидан, муртак эса илдизга, куртакга 
ва иккита уруғ палладан иборат. Кунгабоқар ўсимлигининг 1000 дона 
пистанинг вазни 40-175 г. Нав ва дурагайларнинг 1000 уруғининг вазни 100 г 
атрофида ва натураси 480-550 г/л бўлиши мақсадга мувофиқ. Зиғирнинг асосий 
нав белгилари ланцент шаклида, яшил ѐки ялтироқ яшил гул тўплами соябон 
шаклида ѐки соябон билан шингил оралиғидаги шаклда. Гул тож барглари 
бештадан йирик ѐки кичик, гунафша , ҳаво, оч-ҳаво, оқ ва айримларида пушти 
рангда.чангчилари 5 та, чангдонлари кўк, тўқ сариқ ѐки сариқ рангли. Меваси 
кўсак. Кўсаклари кичик, ўрта ѐки йирик бўлиб кўсагининг учи ўткир шаклда. 
Кўсакнинг узунлиги 6-11 мм, эни 5,5-8 мм, кўсак 5 уяли бўлиб, ҳар уяда 
иккитадан уруғ жойлашган. Бир кўсакда 10 тагача уруғ ҳосил бўлади. 
Кўсаклари пишганда очилмайди, лекин кўсаги очиладиган (ѐриладиган) ва 
уруғи тўкиладиган шакллари ҳам мавжуд. 1000 уруғ вазни 3-13 г. Уруғи тўқ 
жигар ранг ѐки камроқ учрайдиган сариқ рангли. 
Ўзбекистонда ҳозирги вақтда зиғирнинг Бахмалский 2 нвави Давлат 
реестирига киритилган ва экилмоқда. Унинг қисқача тарифи қуйидагича:
Бахмалский 2. Ўзбекистон дончилик илмий текшириш институти (“Дон” ишлаб 
чиқариш бирлашмаси) да Бахмалский 1056 навидан танлаш усули билан 
яратилган. Муаллифлар Ковалев А.И., Бекбутаев М.Б., Федосеева А.М. 
1986 йилдан Қашқадарѐ, Сурхондарѐ вилоятларининг лалмикор ерларида 
Давлат реестрига киритилган. Ниҳоллари яшил. Пояси тик ўсади, кичик. Барги 
наштарсимон. Гули ҳаворанг. Уруғи жигарранг. 1000 уруғининг вазни 5,9 г. 
Ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 5,8 – 8,4 центнерга тенг. Эртапишар, 75 – 85 
кунда пишади. Қурғоқчиликка, тўкилишга ва ѐтиб қолишга чидамли. Донидаги 
ѐг миқдори 40,9 %. Нав қишлоқ хўжалик касалликлари ва ҳашаротларга 
чидамли. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish