115
Красноқутская 4009, Омская 8893, Камалинская 930 навлари яратилган. Бу
навлар маданий кўк беда билан ѐввойи бедани табиий чангланиш ва тегишли
танлаш асосида яратилган.
Эркин чангланиш
одатда коллекцион ва дурагай ҳамда навларни синаш
турли питомникларда ва селекцион питомникларда рўй беради. Бу усулнинг
камчилиги шундан иборатки ўсимликларнинг дурагайланиши назорат
килинмайди ва кўп холларда ѐввойи ва маҳаллий навларининг белгилари
доминант (устун) бўлади. Шунинг учун кўп холларда улардан чанглатувчи
сифатида фойдаланиш керак ѐки эркин чангланиш учун аввалдан хўжалик
белги ва хусусиятлари мажмуили махсус танланган навларни экиш лозим.
Ота – она жуфтларини аникроқ танлаш учун навларни комбинацион
қобилиятларини тўғри ва реципроқ чатиштириш ўтказиб баҳолаш қўлланилади.
Эркин чангланишдан фойдаланиш.
Эркин чангланиш (....-расм) ўтказиш
натижасида бирданига кўп миқдордаги дурагай материал ҳосил қилиш мумкин,
аммо бу усул билан ҳосил қилинган дурагайларнинг узгарувчанлиги сунъий
равишда олинадиган дурагайларга нисбатан камроқ бўлади. Эркин чангланиш
ўтказилганда ота ўсимлиги (чанглатувчи) сифатида маҳаллий ѐки селекцион
навлардан фойдаланиш қулай деб ҳисобланади.
Ота – она ўсимликларини гуллашини бир вақтга тўғри келтириш чеканка
қилиш ѐки эртароқ очилган гулларни олиб ташлаш билан таъминланади.
Навларнинг комбинацион қобилияти тўғри ва қайтариқли (реципроқ)
чатиштириш орқали аниқланади. Танлаб олинган навлар чангланиши учун
қатораро экилади. Уруғлари ҳар қатордан алоҳида йиғиб олинади ва навларни
ўзаро чангланишига бўлган реакциясини аниқлаш мақсадида уруғлари кайта
экилади. Бу тартибда ўтказилган баҳолаш ҳам гетерозис ҳодисасини
самарадорлигини ҳам чангланишда катнашадиган навларнинг керакли бўлган
белгиларини мос келишини аниқлашга имконият туғдиради. Айрим вақтларда
битта чангланувчи нав ўрнига бир неча навларни экиш мумкин. Бундай ҳолатда
экиш олдидан уларнинг уруғлари аралаштирилади. Эркин чанглатишда бундан
ташқари она ўсимликларини идишларда устириб, гуллаш даврида уларни усиб
турган ота ўсимликларининг орасига қўйиб чиқиш усули ҳам қўлланилади.
Агар чатиштириш питомнигини масофий изоляция қилиш имконияти
бўлмаса чатиштириш учун белгиланган майдонларни аниқ тартибда
жойлаштириб, гуллаш вақтида изолятор билан ѐпиб қўйилади. беда ўсимлиги
учун изоляторнинг майдони 6–8 м
2
, баланлиги 1–1,5 метрли доқа билан
коплаган рама, каркас ѐки майда тешикли сетка (тур)дан фойдаланилади.
Изолятор ичида беда ўсимлигининг чанглатиш ишлари ўтказилиши мумкин.
Бунинг учун ота – она ўсимликларининг туп гулли поялари навбати билан қуюқ
матоли икки сеткалари орсидан ўтказилади. Унинг юзасида чанг доначалари
тупланиб кейин чанг гулнинг уруғчасига тушади яъни чангланиш рўй беради.
Do'stlaringiz bilan baham: