Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

 
шалвор
кийганлар. Кенг шалворлар торайиб борган, баъзан 
тиззада боғичи ҳам бўлган. Белга тасма билан боғлаб қўйилган. Амирлар 
ҳам, деҳқонлар ҳам шалвор кийган. Шалвор оддий ва қулай, кенг–мўл бўлиб, 
қизил белбоғ билан боғлаб қўйилган. Тунисда иштонни тўпиққача кийиш 
расм бўлган. Бадавлат кишиларнинг шалворлари кенг тўпиққача тушиб 
турган, қирқими ва катта манжети бўлган. 
Эркаклар сочларини сал ўстириб ёки бўлмаса, қисқартириб юрганлар, 
бошларини эса доимо рўмол билан ёпиб, беркитган. Қадимда эркаклар 
сочларини калта қилиб, қулоқлари ёнига чекка соқол – “бакенбард” 
қўйишган. Эркаклар қўлларига, оёқларига узук, қулоқларига сирға, зирак 
таққанлар. Бу ашёлар эркакларнинг заргарлик буюмлари ҳисобланган. 


178 
Қадимда араблар белларига тиғли болта қистириб юрган. Елкаларига 
суякдан ясалган камон осган. Бу эркакларга хос қуроллар ҳисобланган. 
Яманлик эркакларнинг эса фақат анъанавий ҳисобланган 
жамбия –
учи 
қайрилган пичоғи бўлган, холос. 
Арабларнинг пойабзали чарм, ёғочдан ясалган бўлиб, у чилвир иплар 
билан оёққа боғлаб қўйилган. Эркаклар оёқларига сарғиш теридан тикилган 
шиппак кийган. Бу шиппак – 
бабуш,
деб аталган. Баҳрайнлик ва яманликлар 
кўзга ташланиб турадиган қип–қизил кавуш кийганлар.
 Аёллар либоси.
Қадимда араб аёлларининг кийим–кечаги ўхшаш 
бўлган. Кенг–мўл қилиб тикилган кўйлаклар, ёпинчиқлар, рўмол ҳамда 
халат, белбоғ, шарф ва турли тақинчоқлар араб аёллари либосига намуна 
бўлади. Айниқса, Миср аёлларининг кўйлаклари кўзни оладиган даражада 
чиройли, мафтункор бўлган. Одатда кўйлаклар оқ рангли ёки гул босилган, 
нозик ип матодан тикиларди. Кўйлак аёл қоматига мослаб тикилиб, белга 
нафис шарф боғлаб қўйилган. Аёлларнинг бошга ёпиладиган ёпинчиқлари 
эса оқ, пушти, қора рангда бўлиб, уларга сариқ рангда нақшин кашталар 
билан безак берилган. Бошга ўраладиган салла эса юпқа, нафис матодан 
бўлиб, унга зарҳал ёки кумуш иплар билан нақшин кашта тикилган. Сочлар 
ўрилиб, тасма ёрдамида турмакланган. 
Қадимий Миср аёлларининг либослари кенг ва узун драпировкаланган, 
олд қисми оқ ёки гулли нақшлар билан безалган. Бошга ўраладиган салла 
нафис матодан йиғилган. Салла тилларанг ёки кумушранг иплар, тилла 
тангалар билан безак берилган. Матонинг бир учи билан юз ёпиб юрилади. 
Турли мамлакатларда аёллар ёпинчиғи ҳар хил номлар билан аталади. Ўрта 
Осиёда аёллар ёпинчиғи паранжи, Араб мамлакатларида эса ҳижоб деб 
аталган. Уйда ҳижоб ишлатилмаган, кўчага чиққанда ёпилган. Саудия 
Арабистонининг шимолий минтақаларида яшовчи аёллар ёпинчиғи – 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish