Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Италия 80-йиллар
модасининг жаҳон марказларидан бир оз ажралиб 
турарди. Италия фабрикаларида кўпроқ европа либосларини тикар эдилар, 
либос яратиш эса мамлакатининг асосий индустрияларидан бирига 
айланганди. Мода барча даражаларда ривожланиб борарди – альта модадан 
(олий мода) оммавий маҳсулотча. “Макмара”, “Busile”, “Complice” каби ўрта 
синфга мўлжал олган кўплаб италия русумлари ёш дизайнерларни 
корхоналарда ишлашга таклиф этадилар.Люкс тоифасидаги либослар олами 
икки дизайнер – Жаннинг Версаче ва Жоржни Армани, икки итальян модаси 
– дабдабали иффату мумтоз орасталик ўртасида бўлинган.80 йиллардаги 
Армани силуэтидан ҳамма ерда нусха олганлар. Бир тугмали пиджакнинг 
елка ва ёқалари кенг бўлиб, белгача тушиб турган, оддий блузка ва кенг, 
узун, тиззага тушган юбка билан кийганлар – бу хотин-қизлар вариантида; 
мумтоз кўйлак ва тўғри шим билан – эркаклар вариантида. 
Ишбилармонлар кийими ва аэробика. 
80-йиллар рамзларидан бири – 
ишбилармонлар кийими (pader essing). Елкалари кенг-кенг, эркин турадиган 
жакет Италия ва АҚШда кенг ёйилди, бу ўн йиллик иккала мамлакат учун 
ҳокимият, равнақ ва омад йиллари бўлди.80-йилларда америкалик 


159 
дизайнерлар кўпинча аёлларга амалий тавсиялар берар эдилар. Масалан, 
Кельвин Кляйн “W” журналига (“Vogue” журнали билан бир қаторда “Gonde 
Nast” нашриёт уйида чиқади) энг кам воситалар билан қандай қилиб энг ткўп 
фойдали таассурот ҳосил қилиш мумкинлиги ҳақида маслаҳат берди. 
Ишбилармон аёл учта жакет, учта свитер, иккита юбка ва битта кўйлак билан 
қаноат қила олади, аммо барча буюмлар аъло сифатли ва услубли бўлиши 
керак – қимматбаҳо кашемир, шойи ва чармдан ишланган бўлмоғи 
шарт.Кляйн ўзининг босиқ услубига содиқ қолди – бу кенг пальтолар, бўйни 
баланд свитерлар, қимматбаҳо матодан тикилган мумтоз шимлар эди. 
Мавсумдан мавсумга фақат ранги ва айрим бичиқ қисмларигина ўзгарарди 
(масалан, 1983 йилда белга майда букламлар билан шимариб тушириладиган 
сербар туникалар). 80-йилларда дизайнер исмига бўлган эътибор яна “Calvin 
Cleun” жинсилар рекламалар компаниялари томонидан жалб этилган эди, 
улар учун актриса Брук Шилде ва фотограф Ричард Аведон ишлаганди. 
Яратилган тарҳнинг шаҳват қўзғатувчанлиги америка жамиятида жанжалга 
сабаб бўлди, аммо жуда тез орада у жазавадор орзуга айланди. 1981 йилда 
“Ширинликлар” жамламасида пастель рангларидаги пахтадан тикилган 
костюм тақдим этилди: елкалари ҳар томонга кенг ёйилган жакет, юқори 
қисми қатламаланган енглар (бу қўшимча ҳажм яратарди) ва белдаги унча 
катта бўлмаган баска (бурма) билан ёки тарам-тарам қатли ўртача юбка 
билан, ёҳуд тиззадан пастга қалтираб ёиғи лган кенг брижлар билан 
тўлдирилган. Мазкур спортча услуб шунчалик урф бўлдики, кўчаларда 
унинг сонсиз нусхаларини кўриш мумкин эди. 
80-йиллар тарзи анча зиддиятли. Агар муаллифлик кечки модада 
олдингидек тилла, кашта ва тўрлар ҳукм сурса, ўрта синф кийим-кечаклари 
вариантида дискотейка учун диска ва панк услубларининг спорти либоси 
узвлари бирлашиб келади: булар футболкалар кроссовкалар, мини-юбкалар, 
қора чарм курткалар, блузкалар ва очиқ рангли кўйлаклардир. Лагерфельд, 
Версаче, Валентино ва Жанфранко Ферре каби бир хил дизайнерлар 
ўтмишнинг назокатли орасталиги ҳақидаги хотираларни жонлантирса Жан 


160 
Поль Готье, Вивьен Вествуд ва Жон Гальянолар кўча модасидан ғоялар 
тўплайдилар ва уларни омма орасида санъат асарига айлантирадилар. 
1987 йил 19-октябрда Нью-Йорк биржасида бўлган касод кўпларни 
кийим-кечак муамосига оқилонароқ ёндошишга мажбур қилди. Кечаси ҳам, 
кундузи ҳам бирдек яхши сезишга имкон берувчи кийимларга эҳтиёж тағин 
сезилиб қолди. Кўчабоп ва ишбоп кийимлар орасидаги қаттиқ тафовут 
мақсадга мувофиқлигини йўқотди. Офисларда casnal Fridays расм бўлди, 
бунда свитлар ва жинсида ишга чиқишга рухсат берилади. 
Айнан 80-йилларда хушбичимлик ва спорт эртанги кунга ишонч ила 
ҳаётдан чуқур мамнун ҳолда оппоқ тишларни кўрсатиб табассум қилган 
лаблардай, бир-бири билан бирлашиб кета бошлади. Аэробика ва фитнес 
асосий эрмаклар эди, лепинсалар спорт залларидан кўчага чиқиб кетди. 
Жамиятаги ўзгаришлар кетидан бориб, мода ёшлар поёнидан алоҳида
ишчан фаолиятгача бўлган йўлни босиб ўтди ва ўтмиш тажрибасини 
ўзлаштириб, кейинги ўнйилликка қадам қўйди. Шу боис у ҳамма учун ягона 
ечимни талаб этмайди – моделчилар труппалар учун эмас (хоҳ яппи ё 
панклар бўлсин), балки муайян услубни танлаган одам учун либослар ярата 
бошлайдилар. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish