Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


Ақш модаси – америкача услубнинг яратилиши



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Ақш модаси – америкача услубнинг яратилиши. 
Немис армияси 
Парижни ишғол қилгандан кейин америкалик модельерлар европа модасидан 
ўзларини (алоҳида) мустақил ҳис эта бошладилар, чунки таслим бўлган 
Парижнинг модаси оммабоп бўлмай қолган, Британия билан эса боғланиш, 
алоқа қилиш қийин эди. 1940 йил июндан 1941 йил декабригача америкалик 
модельерлар (масалан: “Валентина” модалар уйи, Чарльз Джеймс
Х.Карнеги) гўзал ва ўзига хос тўпламлар яратдилар
1938 йил октябирида “International Herald Tribune” газетасида “DU Pont” 
фирмаси ўзи ишлаб чиқарган нейлон чулкилар рекламасини чоп этди, бу 
чулкилар Нью-Джерси фабрикасида тайёрланарди. Нейлон чулкилар 1938 
йилда Бутунжаҳон кўргазмасида ва 1940 йил майда Америка бозорида кенг 
сотувда пайдо бўлди, у ҳақиқий шов-шувга олиб келди. 1943-1945 йилларда 
нейлон чулкилар ишлаб чиқариш тўхталди. Вискоза, штапель каби сунъий 
газламалар фаол равишда ишлаб чиқаришга жорий қилинди. 
Уруш йилларида модада америкача услуб шаклланди. Америкалик 
модельерлар ўз анъаналарига суяниб ажойиб шакллар яратишга ҳаракат 
қилдилар. Журналлар ковбойлар, ёввойи ғарб пионерлари кийимлари ва 


138 
(лотин) жанубий америкача “кантри энд вестрн”, “қуёшли Калифорния 
модаси”, “гавай услуби”, “кактускантри”, “мексикача услуб” каби америкача 
услубларни реклама қилардилар.
Жинси, ковбойлар кўйлаклари, футболкалар ёшларбоп кийимга айланди. 
Шу билан бирга АҚШдаги урушдан сўнгги давр ёшлари модасига уруш 
пайтида асос солинди. 
Уруш пайтида биринчи ёшлар антимодаси вужудга келди. АҚШда уни 
қоратанли ва лотинамерикалик ўсмирлар яратишди, улар ўзларини “Оқ 
Америка” қатнашаётган урушга даҳлсиз деб ҳисоблашган. Бу антимода 
уларнинг ирқчилик жамиятига қарши норозилигини ифодаларди. Нью-
Йоркдаги ГАрлем ёшлари эса “зут” костюми - узунлиги тиззагача бўлган 
кенг пиджаклар, бели бурма шимлар кийиб оч рангдаги бўйинбоғлар тақиб 
сочларини узун қилиб юришган (аскарларнинг калта соч услубига тескари) 
“Зут” услуби жазменлар ораисда кенг йёилди, уни Луи Армстронг ва Диззи 
Гиллеспи ҳам кийган. Бу антимода 1943 йилда авж олди. АҚШда “зут” 
костюми 1950 йилгача сақланиб қолди. 
 “Мода театри”.
Иккинчи Жаҳон уриши пайтида Париж модасига яна 
эътиборни жалб этишга мақсадида “мода театри” лойиҳаси амалга 
оширилди, унда барча мода уйлари қатнашдилар. Тўлиқ коллекция (тўплам) 
яратиш учун газламалар етишмас эди. Шунда қўғирчоқлар ўлчамида 
коллекция қилиш ғояси пайдо бўлди. Бу лойиҳа – “Мода театри” деб 
номланди. 1945 йилда баҳор-ёз коллекцияси 68.5 см баландликдаги 200та 
қўғирчоқда орқали кўрсатилди. Бу қўғирчоқ лар учун мода уйларининг ҳар 
бири пальто, костюм, кундузги ва оқшом кўйлаклари моделларини 
тайёрлашди, олдинги коллекциялардан қолган газламалар ҳам ишлатилди, 
ҳамда маҳсус газламалар тўқилди. Ҳар бир қўғирчоқ учун ипакдан ички 
кийимлар, шляпалар, оёқ кийимлари, сумкалар, тақинчоқлар тайёрланди. 
1945 йил 17 мартда очилган бу кўргазмани 100 мингдан ортиқ одам келиб 
кўрди, кейин кўргазма Европа ва АҚШ бўйлаб турнега жўнаб кетди. Бу 


139 
ажойиб ғоя уруш вақтида ўз таъсирини йўқотган француз модасига яна 
эътиборини жалб этди. 
Лекин ҳақиқий ўзгаришлар фақат 1947 йил февралида содир бўлди, 
айнан шу пайтда урушдан сўнгги мода яратилди. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish