68
Испания Флоренцияни босиб олганидан кейин Италия модасида
испанияликлар таъсири сезилди. Ўз мустақиллигини сақлаб қолган Венеция,
кийим формаси ва дид борасида ўзини таъсирини ўтказишда давом этди.
Венеция эркаклар либосида матолар ранг-баранглиги ва ёрқинлиги
сезилмайди. Тўқ рангли духоба кийимлар конструктив-декоратив йўллар
ёрдамида кенгайтирилар эди: тушуррилган елкалар, чуқур ўмизлар, кенг,
пастга тмоон кенгайтирилган енглар, кенг бурмаланган ёки тахламалар билан
безакланган ва белдан ажратилган олд қисмлар (7-расм).
Кашта ва
қимматбаҳо мўйналар билан безалган тўқ рангли духоба кийимлар жуда
кўркам ва ҳашамдор кўринар эди
7-расм
XVI асрнинг иккинчи ярмига келиб,
кийимларда бутун мато устни
қоплаган узун декоратив йириқлар пайдо бўлди. Йириқлар рангли матолар
билан ажратилар ёки четлари рангли иплар билан тикилар эди. Бошида улар
орасида оқ кўйлак кўриниб турар эди, кейинчалик эса йириқлар бошқа
рангдаги матолар билан апликацияланадиган бўлди. Бу
ранглар жилосида
либос ўзгача қиёфага келар эди. Либосдаги ранглар ечими, формаларнинг
ҳашаматдорлиги, бурмалардаги нур-соялар ўйини, заргарлик буюмлари –
занжирлар, узуклар – буларнинг бари
XV-XVI асрлардаги италиялик
эркаклар қоматига жуда катта тасвирий ечимни берар эди.
Эркаклар пойафзали жуда қулай бўлиб, у чармдан тайёрланиб, кенг
тушмуқли, юмшоқ бўлган. Бундай оёқ кийимлар “айиқ панжаси” деб аталар
эди.
69
Бош кийимлар турли шаклда бўлган. Улар орасида паст шляпалар,
беретлар, фескалар кенг урф бўлган.
Биринчи тўқув машиналарининг пайдо бўлиши бу даврда уларнинг
дастлабки ишлаб чиқарган маҳсулоти – шойи, трикотаж пайпоқлар
пайдо
бўлди.
Аёллар либоси.
XV аср флоренциялик аёллар либоси юмшоқ, табиий
қомат чизгиларини кўрсатиб турувчи, таббий пропорциялар ёки бел чизиғи
олд томондан бироз кўтарилган, белдан бўксага пастга қараб енгил кенгайиб
борган воронка формасидаги юбка ва х.к. кўринишида бўлган. Коттнинг
бичими
одатда белдан ажратилиб, кўкракда ёпишиб турувчи, кенг ва катта
складкали юбка. Лиф олд томондан квадрат, орқадан узайтирилган
декольтели.
Енглар худи эркакларники сингари кўйлакка
турли услубда
бириктирилган (8-расм, Боттичелли, «Аёл портрети»). Улар ўзининг шакли,
буфлари, нозик безаклари билан либоснинг гўзаллигини таъкидлаб турган.
Аёллар уст кийими симара 3 қисмдан узайтирилган кенг, бўйин ўмизида
тахламаларбилан бойитилган орқа қисм, ва бироз калтароқ олд қисмлар.
Симаранинг ён чоклари тикилмас, фақат олд томондан белда белбоғ билан
маҳкамланарди. Бу каби бичим симарани турли кўринишларда бурмалашга
имкон берарди (9-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: