Миллий либослар, безаклар ва пардоз-андозлар.
Ўзбек халқининг
ўтмишдаги кийим-кечаклари тўғрисида маълумотларни археологик
қазилмалар жараёнида топилган қадимий катта деворий суратлар, турли
буюмларга туширилган тасвирлар, ўрта асрлардаги китоб миниатюралари
беради. Ўрта асрларга оид миниатюралар ўзбек кийимларининг ўзига хос
услуби, яъни типи шаклланганлиги ва улар кейинги давргача
сақланганлигини кўрсатувчи ноёб намуналардир. Халқнинг кийим-
кечакларидаги ўзгаришлар, асосан, ХХ аср бошларида сезиларли равишда
намоён бўлади ва ундаги трансформация, асосан, шаҳарларда очиқ кўзга
ташланди.
Анъанавий ўзбек либоси асосан, устки кўйлак, иштон ва чопондан,
бошга дўппи, оёққа маҳси-калиш ёки этикдан иборат бўлган. Эркак-аёл ва
болалар кийимлари бичимининг деярли бир хиллиги уларнинг
қадимийлигидан дарак беради. Бундай либослар оддий усулда, баъзан
қайчисиз ва улгусиз, яхлит матодан йиртиб тикилган. Бир парча газламани
243
иккига буклаб елка томонига кўндалангига икки енг билан бир парча тўрт
бурчак хиштак (қўлтиғига солинган)ни тикиб кийилаверган.
Эркакларнинг анъанавий яктак кўйлаги узунлиги тиззагача, аёллар ва
қизларники тўпиғигача бўлган. Фарғона водийсида яктак хилдаги эркаклар
кўйлагининг қийиқ жойи вертикалига (йирмочи) белгача етса, яна бир
турининг йирмочиси горизонтал ҳолда бир эгнидан иккинчисига қийиб
чўзилган. Ҳар икки турда ҳам узунасига ёқа ўрнатилган. Баъзи вилоятларда
ёқа кашта билан безакланган. Горизонтал йирмочи ёқали кўйлак Зарафшон,
Қашқадарё ва Сурхондарё водийларида, Тошкент, Бухоро ва Хоразмда кенг
тарқалган. Аёллар кўйлагининг ёқасига ҳам кашталанган ёки безатилган
тасма тикилган.
Аёллар кўйлагининг ёқаси вертикал кесилган бўлиб, кўп жойларда
бутун бўйига гулли жияк (тасма) тикилган. Шаҳрисабз, Қарши ва
Сурхондарё жияк ипак ип билан бут шаклида тўқилган. Бухорода
қимматбаҳо кийимларга тилла ипда тўқилган жияк тикилган.
Кўпчилик жойларда ёши катта аёллар оддий жун, чилвир ёки қорамтир
йўл-йўл мато парчасини жияк қилиб ишлатган. Асримиз бошларида бундай
аёл кўйлаклари кам сақланган. Туркистон ўлкасида дастлаб шаҳарларда,
кейинроқ қишлоқларда тик ёқали йирмочи кўйлаклар расм бўла бошлаган.
Бундай кўйлакларга “Нўғай ёқа” деб ном берилган. Оддий бичимдаги
кўйлакларни, асосан, эллик-олтмиш яшар аёллар кийган. Ҳозир аёллар
либоси ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, кўпчилиги европача кўриниш касб
этади. Шу билан бирга миллий руҳдаги кўкрак бурма бичимдаги кўйлак
бугунги кунда ҳам турли кўринишларда кенг тарқалган. Атлас ва адрасдан
тикилган либослар бугунги кунда нафақат қизлар, шунингдек, ўрта ёшдаги
ва кекса ёшдаги аёллар ҳам киядилар.
Қадимий кўйлак намуналари ҳозиргача, асосан, қариялар ва ёш болалар
кийимида сақланган. Масалан, Бухоро ва Хоразм воҳасида улар гуппи,
жубба, гуппича, Фарғона водийсида гуппи кўйлак ёки гуппича деган номлар
билан маълум. Қадимий кўйлакларга оқ матодан горизонтал очилган ёқали
244
муллача кўйлак, мусулмон кўйлак ҳам киради. Жуда кенг тарқалган
(Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида) ва
қисман сақланган (Хоразмда) мурсак, мунисак ёки калтача ўтган асрда
кундалик аёл кийими сифатида диққатга сазовор. Бундай кийим чопон
шаклида узун ёқасиз енгил астар билан тикилган.
Иштон ҳам оддий шаклда бўлиб, уни матони иккига буклаб, олди ва
орқасидан
тикилгач,
оғи
ёпиштирилган.
Эркакларнинг
иштони
аёлларникидан унча фарқ қилмаган. Эркак ва аёллар иштонининг бичими
бир бўлса-да, аёлларники матосининг турли туманлиги билан фарқланган.
Аёллар иштони, яъни лозим нафақат ип газламадан, шунингдек ипак, жун
матолардан ҳам тикилган. Шу билан бирга улар эркакларникига нисбатан
узунроқ бўлиб, пасти жияк (тасма) билан безатилган. Аёллар иштони
(лозим) илгари икки қисмдан: юқори қисми оддий матодан, пастки қисми
қимматбаҳо материалдан (баъзан кўйлакка мослаштирилиб) тикилган,
почасига жияк тикилган.
Умуман олганда, эркакларнинг кўйлак-иштони, одатда, бир рангда
(асосан, оқ), аёлларники ранг-баранг материалдан тикилган. Ўтган асрнинг
охирларигача кийим-кечаклар маҳаллий косиблар тўқиган матодан (бўз,
каломи, алачи) тикилган. Кейинчалик кийим-кечаклар рус фабрикантлари
маҳсулотларидан тикила бошланган (аёлларга гулли читдан, эркакларга
оддий читдан). Ҳозирги даврда миллий ва европача кийимларнинг турлари
ниҳоятда кўп. Айниқса, кейинги пайтларда ўзбек аёллари ялтироқ, кумуш,
тилла ипли газламалардан замонавий модага мослаштириб кийим тиктириб
киймоқдалар. Ички кийимлар бутунлай янгича трикотаж ва сунъий
матолардан тикилган фабрика маҳсулотлардан иборат.
Чопон – қадимий устки кийим ҳисобланади. Чопон очиқ ёқали яктак
шаклида астарли ва пахтали қилиб тикилган. Чопон узун енгли, юқори қисми
кенг пастки томони торайиб кетган, айримлари ўтиришга қулай бўлсин учун
этагининг ўнг ва сўл томонидан қийиқ жойи бўлган. Одатда, чопон белидан
белбоғ билан боғланган, унга эркаклар пичоқ (қини билан) осиб юрганлар.
245
Ёзги чопонлар қавилмаган (авра-астар чопон) ёки, умуман, астарсиз (авра
чопон) ҳам бўлган. Наманганда дала ишлари вақтида оқ матодан юпқа
қавилган калта чопон кийилади. У кишиларни иссиқдан сақлайди.
Сурхондарё ва Зарафшон бўйларида ўрнашган ярим кўчманчи ўзбекларда
ҳам тиззагача келадиган, астарсиз калта (авра) чопон кўп учрайди.
Ўзбек чопонлари ранги, узунлиги, кенглиги ва кийиш услубига кўра
фарқланади. Масалан, Бухорода, Қашқадарё, Сурхондарё ва Зарафшон
водийларида гавда силуэти кенг ва узун, узун енгли, пахта ёки ярим ипак
рангли матодан тикилган чопон, Фарғона ёки Тошкентда яшил ёки кўк –
яшил чопон урф бўлган. Асримиз бошларида қора сатиндан тикилган чопон
кенг тарқалган. Ёшлар орасида байрам либоси сифатида очиқ рангли катта
йўл-йўл беқасам тўн урф ҳисобланган. Қишлоқ жойларда бундай чопон куёв
сарпосига кирган. Бироз тор ва калта, камбар йўлли нақш берилган, ялтироқ
алачадан тикилган Хоразм чопони қадимдан кенг тарқалган. Чопонни яктак
устидан кийиб белбоғ осиш, асосан, Фарғона водийсида одат бўлган, бошқа
жойларда белбоғсиз яктакчасигина кийилган.
Аёлларнинг ўзига хос чопон шаклида бичиб тикилган уст кийими –
мурсак илгари жуда кенг тарқалган. Улар Бухоро, Хоразм ва Қашқадарёда
енги тирсаккача калта ва кенглиги билан, Самарқанд ва Тошкентда узун,
енгсиз, билаккача бўлган енги билан фарқланган холос. Мурсак астарли
қавима қилиб тикилган, қишки мурсакка эса пахта солинган. Ўтган асрнинг
бошларигача у оддий кўчалик либоси сифатида кийилган бўлса, кейинчалик
мурсак мотам либоси сифатида белбоғ билан кийилган. Айрим аёллар уни
тўйга ёки меҳмонга борганда ҳам кийганлар. Ҳозиргача Тошкентда мурсакни
дафн маросимида тобут устига ёпадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |