Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


Эркаклар либоси қандай кийим турларидан ташкил топади? Уларга  таъриф беринг.  4



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

 
Эркаклар либоси қандай кийим турларидан ташкил топади? Уларга 
таъриф беринг. 
4.
 
Эркаклар бош кийимлари
 
хусусиятларини тавсифлаб беринг. 
5.
 
Қадимда туркман аёлларининг кийими қандай кўринишга эга эди? 
Ҳозир бундай кийим турлари сақланиб қолганми?
6.
 
Туркман қиз–жувонлар бош кийимларини тавсифлаб беринг. 


239 
ОЛТИНЧИ БОБ 
ЎЗБЕК ЛИБОСИ 
Ўзбек халқи ҳам бошқа этнослар сингари анча чигал ва мураккаб этник 
жараённи бошдан кечирган. Бу жараён энг қадимий ибтидоий даврларда ва 
бутун ўрта асрлар давомида Евроосиё, айниқса, Ўрта Осиё ва 
Қозоғистоннинг бепоён ҳудудида миграция (кўчиш) ва аралашиш 
натижасида муайян қабилалар иттифоқи ёки давлат ҳудудлари даврасида рўй 
берган.
Тарихий манбаларнинг хабар беришича, минтақада бир неча минг 
йиллар давомида чегаралари ўзгариб турган қуйидаги тарихий-маданий ва 
этник бирикмалар юзага келган:
1) ярим ўтроқ балиқчи элатлар;
2) дарё қуйи оқимида ва водийларда ярим ўтроқ чорва-деҳқончилик 
билан шуғулланувчи аҳоли;
3) суғорма ва баҳорги ерлардаги омоч деҳқончилиги билан чорвачилик 
хўжаликлари; 
4) чуқур иқлимли дашт ва ярим даштларда қисман деҳқончилик билан 
шуғулланувчи кўчманчи ва ярим кўчманчи этник гуруҳлар.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бу ерда ибтидоий жамият ташкил 
топган Неолит, айниқса Эниолит давридаёқ (милоддин аввалги IV-III минг 
йилликлар) мазкур хўжаликлар бир жойда пайдо бўлиб, кейин бутун 
минтақага тарқалган. Жуда кўп топилган неолит даври маконлари хусусан, 
Хоразмдаги Калтаминор, Зарафшондаги Чинкелди, Марказий Фарғона ва 
Устюртдаги Жайтун ва бошқа маданиятлар турли қабилаларнинг ўзаро 
боғлиқ эканлигини тасдиқлайди. 
Милоддан аввалги II минг йиллик охирларида жез (бронза) даврида 
фанда скиф-сармат, сак-массагет номи билан машҳур кўчманчи ва ярим 
ўтроқ ҳинд-эрон қабилаларининг бир қисми Қозоғистонга, Ўрта Осиёнинг 
шимолий қисмига жойлашиб, ўзига хос юксак маданият яратганлар. 
Суғдиёна, кейинчалик кўҳна Хоразм, Марғиёна ва Бақтрияда яшовчи ўтроқ 


240 
суғориладиган деҳқончилик билан шуғулланувчи, қадимий тилларда 
гапирувчи ҳалқлар билан яқин алоқада бўлган сак-массагетлар бутун Яқин ва 
Ўрта Шарқни ларзага келтириб турган. 
Ўша даврдаги сак-массагет қабилалари металлдан ҳар хил меҳнат 
қуроллари ва яроғ-аслаҳалар, ханжар, болта, найза, ўқ-ёй учи, ҳилма-хил 
бадиий безаклар, катта ғилдиракли уч-тўрт от қўшиладиган оғир аравалар ва 
ҳарбий юришларда ишлатиладиган енгил аравалар ясаганлар. Улар янги 
чидамли от турларини парвариш қилганлар, илғор уруш тактикасига эга 
бўлганлар, аравали лашкарлар эса айрим табақага ажралган. Бепоён Евросиё 
даштларида у ер бу ерда учрайдиган жуда кўп тепаликларда дафн қилинган 
бой қабила бошлиқлари ва ҳарбийларнинг дабдабали қабрларини қазиб 
текшириш натижасида скиф-сак қабилаларининг юксак маданиятига ва 
қудратли ҳарбий кучга эга бўлганлиги исботланди. Қабрларда жасат билан 
кўмилган турли ҳарбий қуроллар, безакка бой юган ва эгарли от-аравалар, 
ажойиб нақшли сопол буюмлар, гўзал ҳайкаллар, қимматбаҳо тош ва 
металлардан афсонавий безаклар бунга ёрқин далилдир.
Темирнинг кашф этилиши бутун минтақада ишлаб чиқаришнинг 
ривожланишига зўр туртки бўлди. Оқибатда кенг ҳудудда, жумладан, 
Ўзбекистонда ҳам аҳоли ўсди. Бу даврда ирқий жиҳатдан анча ўзгаришлар 
рўй берди. Даставвал антропологик жихатдан монголоид элементлари 
кучаяди ва европеоид яхлитлиги ўзгара бошлайди. Аммо монгалоид 
белгилар ҳамма ерда бир хил бўлмасдан, фақат айрим районларда кўпроқ 
жамланган. Мазкур типлар, асосан, кенг тарқалган Сибирь ва Марказий Осиё 
кўчманчи элатлари билан алоқадор бўлиб, бунга Оролбўйи ва қадимги 
Бухоро воҳаси районлари ҳам киради. Шундай қилиб, милоддан аввалги I 
минг йилликка келиб, морфалогик жиҳатдан монгалоид элементлари 
таъсири ўтган ва ҳозирги ўзбек ирқларининг шакилланишига асос бўлган 
гуруҳ юзага келган. Илк темир давридан кейинги маданиятга ўтиш даври 
милоддан аввалги I минг йилликнинг ўрталаридан янги эрага ўтишгача 
бутун 
Ўрта 
Осиёда, 
жумладан, 
Ўзбекистонда 
ҳам 
мураккаб 


241 
этноантропологик жиҳатдан жиддий жараён рўй берган. Археологик 
обидалардан Далварзинтепа, Айритом, Эски Термиз ва бошқа ерларда 
ўтказилган тадқиқотлар мазкур фикрни тасдиқлайди.
Милоддан аввалги I минг йилликда Ўрта Осиёда жиддий ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришлар юз беради. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг 
ривожланиши, шаҳар-қалъаларнинг пайдо бўлиши, йирик суғориш ва 
мудофаа иншоатларининг қурилиши қўл меҳнатисиз мумкин эмас эди. 
Қўшни Эрон, айниқса, Мидия давлати (милоддан аввалги VII-VI асрлар). 
Аҳмонийлар салтанати (милоддан аввалги VI-V асрлар) ташкил топишидан 
олдинроқ Ўрта Осиёда иккита қулдорлик давлати – Бақтрия ва Хоразм 
пайдо бўлганлиги тўғрисидаги форс ва юнон ёзма манбалари хабар беради. 
Мазкур манбалар ва тош қабрларга битилган битиклар (Персепол саройи), 
зардуштийларнинг муқаддас китоби “Авесто”да, Рим, Юнон ва Хитой 
муаллифларининг асарларида ҳозирги Ўрта Осиёликларнинг қадимий 
аждодлари сак-массагетлар, юэчжи, кангюй(қанғар), усун ва бошқа элатлар 
тилга олинади. Шуларнинг ичида энг катта элат саклар жуда кенг ҳудудни-
Тяншань ва Помир этакларидан Каспий денгизи соҳилларгача бўлган 
ерларни эгаллаган, уларнинг энг зич жойлашган ери Сирдарё ҳавзаси бўлган. 
Ўзбекистонда шаҳар ва қишлоқлар милоддан аввалги I минг йиллик 
бошларида пайдо бўла бошлаган. Зардуштийларнинг муқаддас китоби 
“Авесто”да, қадимги суғд ёзувлари ва форс манбаларида, македониялик 
Искандар даврига оид маълумотларда бу ерда жуда кўп шаҳар ва қишлоқлар, 
қаср ва қалъалар мавжудлиги тўғрисида ҳабар қилинади. Археолагик 
кашфиётлар туфайли аниқланган ўзбек элидаги шаҳар ва қишлоқлар билан 
бирга айрим катта–кичик ҳовлилар, улардаги бой декоратив безаклар ва 
бўёқли расмлар ҳам диққатга сазовордир. Салавкийлар ва Бақтрияликлар 
замонида Ўзбекистон ҳудудида милоддан аввалги I минг йиллик охирида 
Суғдиёна, Марғиёна ва Чоч вилоятларидаги шаҳарлар билан бир қаторда 
теварак-атрофи мустаҳкамланган қишлоқ қўрғонлари ва айрим 
деҳқонларнинг ҳовлилари борлиги аниқланган. Бундай қўрғонлар Қарши 


242 
воҳасида, Самарқанд атрофида, хоразмда кўплаб учрайди. Кушон давлати 
вақтида шаҳар маданияти анча ривожланган бўлиб, унда ҳунармандчилик ва 
савдо-сотиқ катта ўрин тутган. Бу даврга оид Афросиёбда, қадимги термизда 
ва айниқса, Айритом ва Холчаён, Қарши ва Хоразмда (тупроққалъа ва 
Бозорқалъа) қазиб олинган кўшк ва саройлар меъморчилик ва санъат 
жиҳатидан ғоят муҳим обидалардир. Масалан, Холчаёнда катта хонанинг уч 
томонидаги девори уч метр баландликда оқ ганч билан сувалган, 
деворларнинг юқори қисми эса маҳобатли ҳайкалтарошлик расмлари билан 
тўлган. Тўқ қизил рангда бўялган деворларга оқ гажаклар, барглар, узумлар, 
бир неча эркаклар сурати зўр маҳорат билан солинган. Уч метрли оқ панел 
тепасидаги ҳайкалларнинг усти минерал бўёқлар (қизил, қора ранг) билан 
бўялган. Айвоннинг жануб томонидаги қазиб олинган аёл ҳайкалининг 
чеҳраси очиқ ва кенг, оқ дубулға тагидан унинг қалин тутам сочлари 
кўриниб турибди. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish