5.
Уйғониш даври Испания эркаклар ва аёллар либоси ҳақида сўзлаб
беринг, у қандай кўринишга эга бўлган?
6.
Германия ва Англия
эркаклар ва аёллар либосига таъриф беринг,
уларнинг орасидаги фарқ нималарда кўзга ташланади?
XVII АСР ЛИБОСИ
XVII аср зиддиятлар ва курашларга тўла ўтиш даври бўлиб, тарихда
европа феодализмини тугаллаб, янги капиталистик муносабатларнинг
шаклланишига сабаб бўлди. Европа қитъасида феодал жамияти қолоқлигига,
ижтимоий ҳаётда диннинг ҳукмронлгига қарши ҳаракатлар бошланди. Бу эса
янги муносабатоларнинг шаклланишига замин яратди.
Голландия Европанинг энг йирик мустамлака ва савдо давлати бўлган
бўлсада, бироқ XVII аср охирларида у ўз ўрнини Англия ва Францияга
бўшатиб берди. Чуқур иқтисодий ва сиёсий танглик Испания ва Италияни
қамраб олади.
Илм-фан тараққиёти, жуғрофий кашфиётлар, янги қитъаларнинг кашф
этилиши, денгиз йўлларининг ўзлаштирилиши халқлар ўртасидаги ўзаро
алоқаларнинг жадаллашувига кенг микониятлар яратди. Ушбу ҳолат жаҳон
халқлари ижтимоий ҳаётининг фаоллашувига олиб келди. Европа
мамлакатларида тараққиёт бирмунча тезлашди.
80
XVII аср бадиий маданияти Италия, Испания, Франция, Голландия
давлатларида миллий бадиий мактабларнинг очилиши ва уларнинг гуллаб-
яшнаши билан характерланади. Шу билан бирга бу давр санъатидаги
уйғониш давридан кейинги, умумий бадиий услуб
барокко
услуби билан ҳам
характерлидир (барокко – италянча - ғалати, серҳашам).
Барокко услуби XVI аср охирида Италияда пайдо бўлган ва европанинг
кўпгина мамлакатларининг меъморлик, рассомлик, амалий-безак санъатида
кенг тарқалган.
Бароккода яхлитлик, чексизлик ва дунёнинг доимий ўзгарувчанлиги,
унинг драматик мураккаблиги ҳақида янги фикрлар пайдо бўлди. Унга
замин ва самонинг, барлиқ ва хаёлот, руҳ ва тана, назокат ва қўполлик,
аслзодалик ва халқчилликни қарама-қарши қўйиш хосдир. Айнан мана шу
қарама-қаршиликлар заминида тараққиёт, эҳтирос, нур ва соя контрасти,
материал ва фактураларнинг масштаблилиги, ритми, маҳобати, безаги,
намойиши, ҳашами дунёга келарди.
ХVП аср сарой маиший ҳаётининг тузилиши, инсонлар либоси ва ташқи
қиёфасига барокко услуби билан бирга классицизм бадиий йўналиши ҳам
катта таъсир кўрсатди. Унинг асосий қоидалари гўзаллик, ҳақиқат, тафаккур,
ақл ва ҳиссиётнинг уйғунлиги, қонуният, мантиқий аниқликни бир бири
билан боғлар эди. Бу санъатда шакл ва чизиқлар геометриясида, кенгликлар
аниқлигида, либосда каркас шаклларининг галдаги мукаммалашувида, инсон
танасининг меъерий қолипларга мослашуви, конструкцияларнинг аниқлиги
ва мақсадлилигида кўзга ташланади.
Классицизмнинг таъсири унинг ватани Франция ва Англияда айниқса
кўзга яққол ташланади. Меъморлик сингари тасвирий санъатда ҳам борокко
ва классицизм элементлари бир бирига қарама қарши бўлса-да, улар ХVП
аср либосида муштаракликда намоён бўлди.
XVII асрдаги ёрқин меъморий ҳайкаллар, кўзгу деворлар билан безалган
дабдабали саройлар, виллалар, черковлар, оғир ва маҳобатли, қизил ва қора
дарахтдан ясалган, кумуш ва бронза билан нақшланган мебеллар, инсон
81
либоси, ўзини тутиши, қиёфаси билан биргаликда аниқ бир маконни яратар
ва шу билан биргаликда инсонни яхлит бир кўринишини намоён этар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |