Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


Мантилья –  юпқа қора ёки оқ мато ёки тўрдан қилинган ёпинчиқ (7- расм). 6-расм



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Мантилья – 
юпқа қора ёки оқ мато ёки тўрдан қилинган ёпинчиқ (7-
расм).
6-расм
7-расм 
Испания аёллар ва эркаклар либосида осма тақинчоқлардан кенг 
қўлланилган. Улар орасида дурли маржонлар, заргарлик белбоғлари, 
зираклар, узуклар, занжирлар, камеялар кенг урф бўлган. 
 
ҒАРБИЙ ЕВРОПА ЛИБОСИ. XV-XVI АСРЛАР 
Уйғониш даврида Франция, Германия, Англия сингари Ғарбий Европа 
мамлакатлари либослари дастлаб Италия таъсирида кейинчалик Испания 
таъсири остида ривожланди. Лекин миллий ривожида ўзига хос белгилари 
ҳам йўқ эмас эди.
Эркаклар либоси. 
Эркаклар либосининг асосий қисмлари худди италян 
ва испанларники сингари эди. Лекин унинг силуэтида ҳажмни 


76 
катталаштиришга хизмат қилган қатор горизонтал чизиқлар янада ёрқин 
кўзга ташланди. Либосларда йириқларга ҳаддан зиёд катта эътибор 
қаратилган. Натижада, колетлар, иштонлар, бош кийимлар, пойафзаллар, 
қўлқоплар ҳам йириқлар билан безакланган (1-расм).
1-расм 
Матолардаги кесиклар ландскнехтлар – ёлланма ҳарбийлар либосидан 
кириб келган. Маълумки, ҳарбийлар кийимларидаги елка, тирсак ва тизза 
эгикларнинг ўрни ҳаракатлар қулай бўлиши учун кесганлар. Бу каби 
декоратив безакка бўлган қизиқиш Ғарбий Европа либосида, айниқса 
Германия либосида жуда тез тарқалди. 5-8 см узунликда бўлган кесиклар 
овал, юрак, учбурчак, ромб шаклда бўлган ва улар бутун мато бўйлаб 
вертикал ёки диагонал тарзда жойлашган. Астарли матолар ҳам йириқли 
турли катталикда ва шаклдаги буфларни ташкил этган ҳолда ишлаб 
чиқарилган. ХVI аср ўрталаридан бошлаб, астарли матоларга узун лахтаклар 
тикиб қўйиладиган бўлдики, бунинг натижасида кийимнинг бутун бўйи 
бўйича улар безак бўлиб осилиб турадиган бўлди. Кийимларда турли 
кесиклардан ва катта безаклардан кенг фойдаланилгани сабабли сидирға, бир 
рангдаги матолар: бахмал, атлас, мовут урф бўлган. Ранглар жилоси турли-
туман ва ёрқин бўлган.


77 
ХVI аср бошларига бориб эркаклар пайпоқ иштонлар устидан калта 
бўкса иштонлар кия бошлашган. Пайпоқ иштонлар тиззадан тепасидан 
кесилиб, юқори иштонга тортилар ва безак лерталар – боғичлар билан 
боғланарди.
Эркаклар устки кийими – тугмалари қадалмайдиган, кенгайтирилган 
силуэтли, астарсиз 
шаубе 
(2-расм) ҳамда плаш бўлган. Либосни ясси бош 
кийимлар, кенг тумшуқли, яъни “сигир тумшуқли” пойабзал тўлдирган. 
2-расм 
Безаклардан нафақат аёллар, шунингдек эркаклар либосида ҳам кенг 
фойдаланилган. Улар орасида бир неча қатордан иборат бўлган катта 
подвескали бўйинга тақиладиган тақинчоқлар, билагузуклар, занжирлар, 
узуклар, зиракларни санаб ўтиш мумкин. 
XVI аср француз сарой либосининг баъзи қисмларида аёллар 
либосининг элементларини ўзлаштириш кузатилади: жингалак сочлар 
тўлқини кўкракда тўлқинланади, кўкракни очиш, сочларни жингалак қилиш, 
зираклар тақиш, аёллар бош кийимлари ва муфталар кийиш ва шу кабилар.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish