Инструментал текширишлар:
1. УТТ – эхоген тўлқинларнинг кучайиши, структуравий бузилиш; безнинг кальцинози, панкреатик тармоқда тошлар, ошқозон ости безининг катталашиши ёки кичрайиши;
2. Рентгенологик текшириш – 12 бармоқ ичак ёйи, контурининг деформацияси.
3. Эндоскопик ретроградли панкреатохолангиография
4. Компьютерли ва магниторезонансли томография.
5. Радиоизотоп сканерлаш.
Сурункали панкреатитни даволаш.
Касалликнинг босқичига қараб, ўзига хос даволаш;
Ошқозон ости бези функционал етишмовчилигини тиклаш;
Этапли даволаш ва профилактик чора-тадбирлар;
Қўзғалиш даврида:
Диетотерапия.
Творог, сузма, қатиқ, сабзавотлардан картошка, сабзи, лавлаги пюре шаклида, мевалар дастлаб пиширилган ҳолда, кейинчалик яхши пишган навлари, нон маҳсулотларидан оқ, қора нон, сухари – талқон тавсия қилинади.
Агар биринчи кунлари умумий ҳисобда калорийлик 1200 бўлса, беморнинг ҳолати яхшилана боргач, 2500 калориягача етказилади.
Медикаментоз даво
Сурункали панкреатитнинг хуруж давридаги асосий даволаш муолажаси оғриқни ва Одди сфинктери спазмини анальгетиклар, холинолитик, ганглиоблокаторлар ёрдамида бартараф қилишга; панкреас ширасини камайтиришга, асорат ва йўлдош касалликларни бартараф қилишга қаратилган.
Асосий оғриқнинг сабабчиси Одди сфинктери спазми эканлигини ҳисобга олиб, қуйидагилар тавсия қилинади.
Атропин биринчи кунлари 0,1%-1,0 мл вена ичига ёки мушак орасига 1 мл 2-3 маҳал, per os 8-10
Оғриқ синдромини бартараф қилиш учун – платифиллин, гастроцепин, но-шпа, баралгин, новокани, эуфиллин, нитроглицерин, промедол, нейролептоанальгезия.
Ошқозон ости секрециясини камайтириш. Дастлабки 3 кун оч қолдириш ва ҳар 2 соат оралаб ишқорий эритмаларни қабул қилиш, периферик М-холинометиклар, антацидлар, Н2 рецептор қамаллари.
Ошқозон ости ферментлари активлигини камайтириш – трасилол суткасига 100 м. ХБ. Контрикал – 20-40 м. ХБ суткасига суткалик доза 2 махал 5% ли глюкоза ёки физ. эритма орқали юборилади. Шунингдек аминакапрон кислота 5%-200 мл кунига 1-2 маҳал юборилади.
Антибактериал терапия – ампициллин. Кефзол, клофаран.
Тармоқларда гипертензияни камайтириш мақсадида: церукал, эглонил 100 мл мушак орасига.
Интоксикацияга қарши; гемодез, глюкоза, плазмоферез, дисоль, трисоль, кальций хлор, реополиглюкин эритмалари.
Ташқи ва ички секретор функциясини коррекция қилиш мақсадида:
Стимулловчи терапия: секретин ва панкреомизин, эуфиллин, кальций глюконат
Ўринбосар терапия: панкреатин, панзинорм, фестал, дигестал, мезим форте, креон.
Репаратив жараёнларни тезлаштириш мақсадида: метилурация, рибоксин.
Ошқозон ширасининг фаолиятини: жигар, ўт йўллари, ичаклар функцияларини нормаллаштириш;
Минерал сувлар, физиотерапия билан даволаш;
Санатор-курорт даволаш;
Диспансеризация
Do'stlaringiz bilan baham: |