CУРУНКАЛИ ПАНКРЕАТИТ - СП
СП – ошқозон ости безининг сурункали дистрофик – яллиғланиши бўлиб, касалликнинг авж олиб бориши натижасида бу без тармоқларининг бузилишига, паренхиманинг склерози ва экзо-эндокрин функцияларининг бузилишига олиб келади.
СП нинг бирламчи ва иккиламчи турлари фарқланади. Бирламчи панкреатитга яллиғланиш жараёни дастлаб ошқозон ости безида юзага келади. Иккиламчи СП эса хазм қилиш тракти ёки бошқа касалликлар асосида ривожланади.
ОШҚОЗОН ОСТИ БЕЗИНИ ФИЗИОЛОГИЯСИ.
Ошқозон ости бези бўлаклардан таркиб топган. Гистологик тузилишида икки хил хужайралар топилади: 1) экзокрин қисми, без бўлакчаларининг асосий массасини (97%) ташкил қиладиган эпителиал цилиндр хужайралардан ва 2) эндокрин қисми, безнинг интерстициал тўқимасидаги кичик хужайра тўпламлари – Лангерганс оролчаларидан ташкил топган.
Биринчи хил хужайралар безнинг чиқариш каналчалари билан маҳкам боғланган бўлиб, шу каналчаларни ҳосил қилса, иккинчи хилдаги хужайралар томир капиллярлари билан боғлангандир.
Меъда ости безининг ташқи ва ички секретор вазифаси бор. Ташқи секретор вазифаси шундан иборат; овқатни ҳазм қилиш учун ферментлари мўл бўлган шира ишлаб чиқаради. Меъда ости безининг шираси ичакка тушади, бу ширани ошқозон ости безининг эпителиал безсимон хужайралар ишлаб чиқаради. Ширадаги 3 та асосий фермент: трипсин, липаза ва амилаза ёки диастаза бор. Трипсин билан липаза фаолмас ҳолда ишланиб чиқади, улар ичакнинг ўзида фаол ҳолга келади (трипсин энторокиназа ферменти бор ичак шираси билан, липаза ўт билан активланади). Трипсин оқсилларга таъсир қилади; ишқорий муҳитда у оксилнингпептон билан аминокислоталарга парчаланишга ёрдам беради, бундан ташқари у оқсилнинг эластик толаларини, хужайраларнинг пўстларини тоғай тўқимасини эритади. Липаза нейтрал ёғни совунлар билан ёғ кислоталарига парчаланишига ёрдам беради, амилаза крахмални декстрин билан мальтозага парчалайди.
Меъда ости безининг ташқи секретор вазифаси нерв ва химиявий йўл билан бошқарилиб туради. Меъда ости безининг шираси вақти-вақти билан 1-2 соат оралаб чиқиб туради. Баъзи хил овқатлар (гўшт, ёғ), шунингдек, хлорид кислотаси, алкогол, магнезий сульфат таъсирларидан шира ажралиши кучаяди.
Меъда ости безининг ички секрецияси Лангерганс оролчаларида хосил бўладиган ва қонга ўтадиган инсулин гормони, ишлаб чиқаришдан иборат, инсулин организм хужайраларининг қандни ассимиляция қилиш учун зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |