II. Диспептик синдром – ҳаволи кекириш, кўнгил айниш, қайт қилиш, иштаханинг йўқолиши, ёғли овқат, қорин димланиши.
III. Вазнни йўқотиш
IV. Сўрилишнинг бузилиши туфайли панкреатик ич кетишлар
V. Инкретор етишмовчилик – қандли диабет ёки глюкозага нисбатан толерантликнинг бузилишида намоён бўлади.
Сурункали қайталанувчи панкреатит.
55-60% беморларда учрайди.
Доимий оғриқли тури.
Сурункали панкреатитни ушбу турида доимий тўмтоқ камарсимон бир неча ойгача давом этадиган оғриқ безовта қилади. Оғриқ пархез бузилганда кучаяди, кўнгил айниши метеоризм ич кетиш билан кечади, беморларни вазни камаяди, депрессия уйқусизлик юзага келади. Сийдик ва қондаги ферментлар миқдори кўпинча нормада бўлади.
Латент тури
Бу тур кўпроқ ошқозо-ичак тракти касалликлари билан оғрига беморлар парҳезни бузган вақтда юзага келиб, 2 хил кўринишда: экскретор ва инкретор вазифаларни етишмовчилиги билан намоён бўлади.
Беморларни экскретор вазифаси етишмовчилигида эпигастрий соҳасида оғирликни сезиши, кўнгил айниши, метеоризм, ич кетиши, кейинчалик қабзият безовта қилади. Беморлар озиб кетиши, гиповитаминоз белгилари пайдо бўлиши кузатилади. Инкретор вазифа бузилганда эса гипогликемия белгилари кузатилади: умумий бўшашиш, титраш, терлаш, бош айланиши безовта қилади.
Пасевдотуморозли тури
Ушбу тур анча кам учрайди. Яллиғланиш жараёни гиперпластик хусусиятга эга бўлиб, ошқозон ости бези катталашиб пайпасланади. Клиник кўриниши сариқлик белгиларига жуда ўхшаб кетади, агар ошқозон ости безини бошчаси яллиғланган бўлса.
Лаборатор маълумотлар.
1. УҚТ – ЭЧТ ошади, лейкоцитоз
2. УСТ – билирубин мавжудлиги, уробилиннинг йўқлиги (псевдотумороз - сарғайма) амилазанинг ортиши қўзғалиш даврида, камайиши склерозланувчи шаклида (№ да – 28-169 мг/ч/мл)
3. Қонни биохимик текшириш – қўзғалиш даврида, амилазанинг ортиши (N – 22-193 Е/л), трипсин (N – 10-60 мкг/л), глобулинлар, сиал кислотаси, серомукоид, билирубиннинг ортиши (боғланган – сарғайма турида).
4. Ошқозон-ости бези ташқи секретор функциясини текшириш;
Липаза, х-амилаза, трипсинлар, бикарбонатларнинг дуоденал ширада аниқланиши; 12 бармоқ ичакка 30 мл 0,5% ли хлорид кислотасини юборгунча ва юборгандан сўнг – ҳар 10 минут оралатиб, 6 та йиғилади. Нормада хлорид кислота юборгандан сўнг дастлабки 2 та ферментлар концентрацияси камаяди, 3-4 дан эса ошади; 6-да дастлабки миқдор даражасида бўлади.
СП да эса ташқи секретор етишмовчилиги туфайли ҳамма ферментлар ва бикорбонатларнинг ифодаланган камайиши кузатилади.
Гликоамилаземик синама-амилаза миқдорини наҳорда ва 50 г. глюкоза бергач, 3 соат ўтиб, қонда аниқланади. Қонда амилазанинг 25% дан ортиқ бўлиши патологияни кўрсатади.
Секретин-панкреозиминли тест; бикарбонатлар ва ферментлар концентрациясини базал дуоденал ширада аниқлаб, сўнгра кг/оғирликка 1,5 Б. да вена ичига секретин юбориб, дуоденал шира 20 минут йиғилади. Секретин юборилгандан сўнг, бикарбонатлар миқдори базалдагига нисбатан 10-11 марта, ферментлардан: амилаза- 6-9 марта, липаза 4-5 марта, трипсин 7-8 марта ошади.
СП нинг бошланғич фазасида – гиперсекреция, кейинчалик эса камайиши кузатилади.
5. Инкретор функцияни текшириш
6. Капроцитограмма – суртмасимон консистенция, креаторея, стеаторея, амилорея кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |