ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУД АМАЛИЁТИ
134
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларининг
қўлланилиши ҳақида” 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарори
7-бандининг иккинчи хатбошисида шартли тузилган келишув
битимини тасдиқлашга йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берил-
ган .
Шу боис Ҳайъат тарафлар ўртасида келишув битими қонун
талабларига зид равишда тузилганлигини инобатга олиб, ажримни
бекор қилишни, келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризани
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топган .
4 - Б О Б
КўчМАс МУлК олДИ-сотДИсИ
вА ИЖАРАсИ ШАРтНоМАлАРИ
бИлАН боғлИқ ИШлАР бўйИчА
сУД АМАлИётИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУД АМАЛИЁТИ
136
4.1. савдога чиқарилаётган кўчмас мулклар бўйича ким
ошди савдолари ўтказилишида кўчмас мулкнинг бошланғич
баҳоси энг кам ойлик иш ҳақининг 2000 бараваригача бўлган
тақдирда, биржалар томонидан хабарнома маҳаллий газеталар
ҳамда маҳаллий телевидениега қўшимча равишда республика
миқёсидаги газеталарда эълон қилиниши шарт эмас.
АТ “XALQ BANKI” ва “нурли ҳаёт” МЧЖ ўртасида 2015 йил
27 ноябрда 150-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра АТ “XALQ BANKI” “нурли ҳаёт” МЧЖга йиллик 20 фоиз
устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга қурилиш моллари сотиб
олиши учун 50 000 000 сўм кредит ажратиш, “нурли ҳаёт” МЧЖ
эса олинган кредит дан фойдаланиб, кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни шартномага илова қилинган график асосида қайтариш
мажбуриятини олган .
кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида АТ “XALQ BANKI”
ва “нурли ҳаёт” МЧЖ ўртасида 2015 йил 29 ноябрда тузилган ипотека
шартномасига асосан “нурли ҳаёт” МЧЖга тегишли бўлган навоий
вилояти, Зарафшон тумани, Бобур кўчасида жойлашган кўчмас мулк
62 000 000 сўмга ўзаро баҳоланиб, гаровга қўйилган .
кредит шартномасида “нурли ҳаёт” МЧЖ асосий қарзни тўлов
жадвали асосида ва фоизларни ҳар ойнинг 5 санасигача тўлаб бориш
мажбуриятини олган .
Бироқ “нурли ҳаёт” МЧЖ томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаган .
Шу сабабли АТ “XALQ BANKI”нинг кредит қарзи, фоиз ва пеня
ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш
ҳақидаги талаби бошқа иш доирасида қаноатлантирилган .
Туман Мажбурий ижро бўлими 2016 йил 12 августда суд қарори
асосида берилган ижро варақаси ижросини таъминлаш мақсадида
“нурли ҳаёт” МЧЖга тегишли бўлган кўчмас мулкни аукцион
савдосида сотиш учун 141-сонли савдо буюртма билан “кўчмас мулк
савдо хизмати” МЧЖга мурожаат қилган .
Do'stlaringiz bilan baham: |