Аслига тўғри, судья:
3 0 9
Апелляция инстанцияси судида
Биринчи инстанция судида
маърузачи судья Б.Исраилов
ишни кўрган судья С.Каттабеков
Қ А Р О Р
2018 йил 27 май к у н и __________ -сонли маъмурий ишни Тошкент
шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг судлов ҳайъати, ўз
биносида,
раислик қилувчи судья: Б.Исраилов,
ҳайъат аъзолари - судьялар Д.Расулов
ва А.Абраевадан
иборат таркибда, С.Абдуллаеванинг котиблигида, Тошкент шаҳар
прокурорининг ёрдамчиси Э.Бахромов, аризачи Б.Соатов, жавобгарнинг
вакиллари К.Раметов, Ч.Ғиёсов иштирокида, аризачи Б.Соатовнинг
__________ вилояти ИИБ ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШТБИХ
мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга қонунга хилоф
деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича юритилган маъмурий
иш юзасидан__________ туман маъмурий судининг 2018 йил 25 апрелдаги
ҳал қилув қарори устидан Б.Соатов томонидан берилган апелляция
шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни иш ҳужжатлари билан
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи Б.Соатов (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб,__________ вилояти ИИБ
ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШТБИХ мансабдор шахсларининг
хатти-ҳаракатларини қонунга қонунга хилоф деб топишни ва уни ички
ишлар идораларига ишга тиклаш юзасидан талабини қаноатлантириш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2018 йил 25 апрелдаги ҳал қилув қарори билан шикоят
аризасини қаноатлантириш рад қилинган.
Апелляция шикоятида ишни кўришда моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, шикоят ариза асосиз рад этилганлиги
баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва шикоят аризани
тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида аризачи апелляция шикоятида келтирилган
важларни қувватлаб, жавобгар уни асоссиз ишдан бўшатганлигини
баён қилиб, апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари аризачи амалдаги қонун ҳужжатларида
белгиланган талабларни бузганлиги учун ишдан бўшатилганлигини,
суднинг ҳал қилув қарори қонуний эканлигини билдириб, апелляция
шикоятини рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини,
прокурорнинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни эса
қаноатлантирмасдан
қолдириш
тўғрисидаги
фикрини
эшитиб,
апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади)нинг
217-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш
чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини
ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва
янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда
текшириши шарт.
Аниқланишича,
аризачи
2001-2005
йилларда
__________
институтининг "__________ " йўналиши бўйича таҳсил олиб, 2006 йил 19
январь к у н и __________ вилояти Мудофаа ишлари бўйича бошқармаси
томонидан В №__________ -сонли захирадаги офицер гувоҳномасини
олган.
2006 йил 3 ноябрь куни э с а __________ тумани Мудофаа ишлари
бўйича бўлими томонидан аризачига ^К __________ -сонли ҳарбий
гувоҳнома ҳам берилган.
Мазкур гувоҳномани __________ вилояти ИИБга тақдим қилиб,
аризачи 2016 йил декабрь ойига қ ад ар __________ вилояти ИИБ ЙҲХБ
ҳузуридаги алоҳида йўл-патруль хизмати катта инспектори лавозимида
хизмат қилиб келган.
__________ вилояти ИИБ бошлиғининг 2016 йил 1 декабрдаги шахсий
таркиб бўйича___ -сонли буйруғи билан аризачи ички ишлар идоралари
хизматида қолишга нолойиқ хатти-ҳаракатлар содир қилганлиги учун
Муваққат низомнинг 69-моддасига асосан Қуролли кучлар резервига
бўшатилган.
__________ вилояти ИИБнинг мазкур буйруғидан норози бўлган
аризачи Ўзбекистон Республикаси ИИВга ички ишлар идораларига
тиклашни
сўраб
ариза
билан
мурожаат
қилган.Унинг
ушбу
3 1 1
мурожаатига Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий таркиб билан
ишлаш хизматининг 2017 йил 22 апрелдаги хати билан аризачи ички
ишлар органларида қолишга номуносиб хатти-ҳаракат содир этганлиги
учун асосли равишда бўшатилганлиги ва хизматга қайта қабул қилиш
мақсадга мувофиқ эмас деб топилганлиги маълум қилинган.
Мансабдор шахсларнинг ушбу хатти-ҳаракатларидан норози
бўлган аризачи судга шикоят ариза билан мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди аризачининг шикоят аризасидаги
важларини муҳокама қилиб, МСИЮтКнинг 189-моддасига асосланиб,
мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларида аризачининг ҳуқуқларини
бузган ҳолатлар аниқланмаган, деган хулосага келган ва шикоятни рад
қилишни лозим топган.
Апеллция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ушбу
хулосаси билан қуйидаги асосларга кўра келишади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
8 январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган Ички ишлар
идораларида
хизмат
ўташ
тўғрисидаги
муваққат
низомнинг
69-моддасида ички ишлар идоралари хизматида қолишга нолойиқ
хатти-ҳаракатлар содир қилган оддий аскар ва офицерлар таркибидаги
шахслар ички ишлар идораларидан бўшатилиши назарда тутилган.
Аниқланишича,_____ вилояти_______туманида яшовчи фуқароК.
Толмасов______ вилояти ИИБга мурожаат қилиб, аризачи захирадаги
офицер гувоҳномасини яшириш мақсадида ҳарбий гувоҳномасини
йўқотиб, ЎзР ИИВ Академияси Сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича
Олий курсига ўқишга кириб, ҳозирга қадар сержантлик лавозимда
хизмат қилаётганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан__________ вилояти ИИБ томонидан хизмат
текшируви ўтказилиб, унинг натижаси бўйича 2016 йил 25 ноябрь куни
хулоса тузилган.Мазкур хулосадан кўринишича, аризачи захирадаги
офицер гувоҳномасига эга бўла туриб, гувоҳномани яширган ҳолда
сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаганлиги
тўғрисида 2006 йил 3 ноябрдаги берилган ^ К ______ -сонли ҳарбий
гувоҳномани тақдим қилиб, уни ҳарбий хизматга юборилишида
"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 5,6,9,23-моддаларини бузилган. Мазкур
ҳолат Наманган вилояти Мудофаа ишлари бўйича бошқармасининг
2016 йил 27 октябрдаги___ -сонли хати билан тасдиқланган.
Аризачи муқаддам ҳарбий хизматни ўтаб, захирадаги офицернинг
гувоҳномасини олган бўлса-да, ИИВ Академияси сержантлар таркибини
тайёрлаш бўйича Олий курсига ҳужжатларини расмийлаштириш
жараёнида захирадаги офицер эканлигини қасддан яшириб, таржимаи
ҳол ва бошқа ҳужжатларга уларни қайд этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон
Республикаси ИИВнинг 2011 йил 23 ноябрдаги 49-сонли буйруғининг
14-бандида захира ва резервдаги офицерлар сафдор ва сержантлар
таркибидаги лавозимларга қабул қилинмаслиги кўрсатилган.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга о л и б ,__________ вилояти ИИБ
ЙҲХБ ҳузуридаги алоҳида йўл-патруль хизмати отряди 1-сафарбарлик
гуруҳи катта инспектори сержант Б.Соатов Ички ишлар идораларида
хизмат ўташ тўғрисидаги муваққат низомнинг 69-моддасига асосан
ички ишлар идоралари хизматидан бўшатилиши лозимлиги ҳақида
хулоса қилган.
Мазкур хизмат текшируви хулосасига асо сан __________ вилояти
ИИБнинг буйруғи асосида аризачи Қуролли кучлар резервига
бўшатилган.
Шундай экан, аризачининг ички ишлар идораларида қолишга
номуносиб хатти-ҳаракат содир этганлиги ҳолати ўз тасдиғини топган.
Чунки у захирадаги офицер гувоҳномасига эга бўлиб туриб, сафарбарлик
чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган ва бу тўғрисида 2006 йил
3 ноябрь куни ^ К _________-сонли ҳарбий гувоҳномани қўлга киритган ва
ноқонуний берилган ушбу гувоҳнома асосида хизматга қабул қилинган.
Шу ўринда, аризачининг мазкур ҳолат юзасидан__________ ҳарбий
прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб
борилганлиги ва жиноят ишини қўзғатиш рад қилинганлиги ҳақидаги
важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишиб бўлмайди.
Иш ҳужжатларида мавжуд__________ ҳарбий прокуратураси катта
терговчисининг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида 2017 йил
9 январдаги қароридан кўринишича, ҳақиқатдан аризачи 2006 йил 19
январь куни Наманган вилояти Мудофаа ишлари бўйича бошқармаси
томонидан__________ -сон билан захирадаги офицер гувоҳномасини
олган бўлишига қарамасдан, 2006 йил 3 ноябрь куни__________ тумани
Мудофаа ишлари бўйича бўлими томонидан берилган ^ К __________
-сонли ҳарбий гувоҳномага эга бўлган. Ушбу гувоҳнома экспертизадан
ўтказилганида ундаги мудофаа бўлими бошлиғининг собиқ ўринбосари
марҳум подполковник А.А.нинг имзоси ўхшатилган бўлиб, суюқ полимер
асосида фотополимер усулида тайёрланган имзо штампи ёрдамида
туширилганлиги аниқланган, аризачи ушбу гувоҳномани ички ишлар
3 1 3
органларига ишга кириш учун тақдим қилган бўлса-да, у захирадаги
офицер бўла туриб, сержантлик таркибидаги хизматга бориши мумкин
бўлмаганлигини билмаган ва ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик
хусусиятини англамаган, терговга қадар текширув давомида уни моддий
манфаатдор қилиш эвазига била туриб сохта маълумотлар киритилган
ҳужжатга эга бўлган ҳеч қандай далил аниқланмаган. Шу сабабли ЖПК
83-моддасининг 2-бандига (жиноят таркиби бўлмаганлиги) асосан
жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган.
Мазкур қарор билан жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган
бўлса-да, аризачи ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини
англамаганлиги асос бўлган, 2006 йил 3 ноябрь кун и __________ тумани
Мудофаа ишлари бўйича бўлими томонидан берилган ^ К __________
-сонли ҳарбий гувоҳномани асоссиз олганлиги ва дастлабки ҳарбий
гувоҳномани яширганлиги ҳолати эса яна бир-бор ўз тасдиғини топган.
Шундай қилиб, аризачини хизматга қайта тиклаш рад қилинганлиги
қонуний ва асослидир.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлан-
тирмасдан қолдиришни, тўланган 86 120 сўм давлат божи ва 7 000 сўм
почта харажатларини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини
юритиш тўғрисидаги кодексининг 217, 219 ва 221-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
__________ туман маъмурий судининг 2018 йил 25 апрелдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
Қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик этувчи:
/имзо/
ҳайъатаъзолари:
/имзо/
/имзо/
Do'stlaringiz bilan baham: |