Аслига тўғри, судья:
Апелляция инстанцияси судида
Биринчи инстанция судида
маърузачи судья Б.Исраилов
ишни кўрган судья А.Ғиёсов
Қ А Р О Р
2018 йил 27 май кун и __________ -сонли маъмурий ишни Тошкент
шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг судлов ҳайъати, ўз
биносида,
раислик қилувчи судья: Б.Исраилов,
ҳайъат аъзолари - судьялар А.Абраева
ва Д.Расуловдан
иборат таркибда, С.Абдуллаеванинг котиблигида, Тошкент шаҳар
прокурорининг
ёрдамчиси
Э.Бахромов,
аризачи
Б.Солижонов,
жавобгарнинг вакиллари Т.Тиллаев, Ч.Ғиёсов иштирокида, аризачи
Б.Солижоновнинг __________ туман ИИБ Хорижга чиқиш-кириш ва
фуқаролик бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини
қонунга қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича
юритилган маъмурий иш юзасидан__________ туман маъмурий судининг
2018 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори у с ти д а н __________ туман
прокурори томонидан берилган апелляция протести ва унга илова
қилинган ҳужжатларни иш ҳужжатлари билан очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи Б.Солижонов (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
судга шикоят аризаси билан мурожаат қ и л и б ,__________ туман ИИБ
Хорижга чиқиш-кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахсларининг
хатти-ҳаракатларини қонунга қонунга хилоф деб топишни сўраган.
Суднинг 2018 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори билан шикоят
аризаси қаноатлантирилган.__________ тумани ИИБ Хорижга чиқиш-
кириш ва фуқаролик бўлимига аризачини________тумани,_______ -берк
кўчаси, __-уй жойга доимий рўйхатга қўйиш мажбурияти юклатилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан________туман прокурори
томонидан апелляция протести келтирилиб, унда ҳал қилув қарорини
бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юбориш масаласи қўйилган.
Суд мажлисида аризачи апелляция протестини қаноатлантиришни
рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
3 1 5
Жавобгарнинг
вакили
суд
ишни
кўришда
моддий
ва
процессуал ҳуқуқ нормаларини бузганлигини баён қилиб, протестни
қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини,
прокурорнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш
учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақидаги фикрини эшитиб,
апелляция протестини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, шикоят аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади)нинг
217-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш
чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини
ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва
янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда
текшириши шарт.
Ишдаги ҳужжатларга к ў р а ,________туман ҳокимининг 2014 йил
8 апрелдаги___ -сонли қарорига асосан________тум ани,_________-берк
кўчаси,___ -уйга нисбатан марҳум М.Ю. ва М.А.ларнинг эгалик ҳуқуқи
эътироф этилган.
М.Р. М.Ю.нинг вориси сифатида ушбу уй-жойнинг Уг қисмини
________туман 6-сонли ДНИда 2014 йил 3 июнь куни р-__-____-сон билан
расмийлаштирилган қонун бўйича ворислик ҳақидаги гувоҳномага
асосан мерос сифатида қабул қилган ва расмийлаштирган.
Уй-жойнинг қолган Уг қисмининг мулкдори М.А. 1982 йилда вафот
этган, унинг вафотидан сўнг турмуш ўртоғи М.М., гарчи мерос ҳуқуқини
расмийлаштирмаган бўлса-да, марҳум М.А.нинг ҳуқуқий вориси
сифатида низоли уй-жойда яшаб келмоқда. Уларнинг турмушларидан
фарзандлари бўлмаган.
Аризачи муқаддам________тумани,________ -берк кўчаси,_____ -уйда
доимий рўйхатда бўлган. У 2007 йил 13 декабрдан 2014 йил 29 июнга
қадар __/__-сонли ЖИЭМда жазони ўтаб келган.
Аризачи жазони ўтаб чиққач, унинг отаси М.Р. ўзига хусусий мулк
ҳуқуқи асосида тегишли бўлган________туман,________ -берк кўчаси,____ -
уйга доимий рўйхатга қўйишни сўраб________туман ИИБ ХЧК ва ФБга
ариза билан мурожаат қилган. Аризага уй-жой ҳужжатлари, ўзининг
уй мулкдори сифатида нотариал тасдиқланган аризаси, аризачининг
2007-2014 йиллар ЖИЭМда жазо ўтаганлиги ҳақидаги маълумотнома,
________туман ҳокимининг йўлланма хатини ҳам д а_________туман ИИБ
ХООБнинг паспорт бўлимидан муқаддам судланган шахс сифатида
рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги йўлланма хатларини илова қилган.
________туман ИИБ ХЧК ва ФБнинг 2014 йил 11 июлдаги_____к-____ -
сонли жавоб хати билан М.Р.нинг аризаси ўрганилганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон
Республикаси паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-
2240-сонли Фармонига асосан фуқароларни доимий рўйхатга қўйиш уй
эгаси ёки эгаларининг бевосита ўз розилиги билан амалга оширилиши
маълум қилинган.
Шу сабабли аризачи________туман ИИБ ХЧК ва ФБнинг хатти-
ҳаракатидан норози бўлиб судга шикоят ариза билан мурожаат қилган
ҳ ам д а ________туман ИИБ ХЧК ва ФБ мансабдор шахсларининг ушбу
ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, аризачини________тумани,
________-берк кўчаси,_____ -уйга доимий рўйхатга қўйиш мажбуриятини
юклатишни сўраган.
Биринчи инстанция суди________туман ИИБ ХЧК ва ФБ томонидан
М.Р.нинг ўғли Б.Солижоновни низоли уй-жой рўйхатига қўйиш ҳақидаги
мурожаати бўйича вафот этган уй мулкдорининг розилиги сўралганлиги
ноқонунийлиги, чунки аризачи вафот этган акаси М.А.нинг розилигини
тақдим қилиш имкониятига эга эмаслиги, М.Р. низоли уй-жойнинг ўзига
тегишли қисмини мерос сифатида расмийлаштириб, мулк ҳуқуқини
қўлга киритганлигини инобатга олиб, шикоят аризани асосли деб топиб,
уни қаноатлантириш ҳақида хулосага келган.
Апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг ушбу
хулосаси билан келишмайди ва қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув
қарорини бекор қилишни лозим топади.
Тошкент шаҳрида доимий прописка қилиниши масалалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги
"Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш
тўғрисида"ги 2240-сонли Фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон
Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низом", Ўзбекистон
Республикасининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий
прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Респуб-
ликаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонуни,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16
3 1 7
февралдаги "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка
қилиниши лозим бўлган
шахслар - Ўзбекистон
Республикаси
фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Респуб-
ликаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 41-сонли
қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 4
майда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Ўзбекистон Республикаси
фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка
қилиш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 4 майда
2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Ўзбекистон Республикаси
фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка
қилиш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 5-бандига кўра Рўйхатнинг
2-бандига мувофиқ, қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича
биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка
қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади. Тўғри шажара
бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар, яъни, ота-она
фарзандларининг, фарзандлар ота-оналарининг, бобо ва бувилар
невараларининг, неваралар бобо ва бувиларнинг уй-жой майдонига
доимий прописка қилинади.
Ушбу фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ
ХЧКваФРБга бир қатор ҳужжатлар билан бирга уй-жой мулкдорининг
(мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисида нотариал
тасдиқланган аризасини (розилиги) тақдим этади.
Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатга кўра ________туман ИИБ
ХЧКваФБ томонидан аризачини низоли уйга доимий пропискага қўйиш
учун уй эгаси ёки эгаларининг бевосита розилиги талаб қилинганлиги
қонуний ҳисобланади, бунда мансабдор шахс томонидан вафот
этган мулкдорнинг розилиги талаб қилинмаганлиги, мазкур ҳолатда
марҳумнинг вориси мавжудлиги ва у мерос ҳуқуқини қўлга киритиб
мулкдор сифатида ёзма розилик тақдим этиш лозим бўлганлиги
суд томонидан эътибордан четда қолдирилган. Ваҳолангки, суд
мажлисида марҳум М.А.нинг турмуш ўртоғи М.М уй-жойга пропискага
ўтиш истагини билдирган бўлиб, у аризачининг пропискага ўтишига
қаршилик билдирмаган.
Ушбу ҳолатда уй-жойнинг Уг қисмининг марҳум мулкдори
М.А.нинг вориси мулк ҳуқуқини қўлга киритиб, аризачини низоли уйга
доимий пропискага киритиш учун ёзма розилик бериши лозим бўлса-
да, М.Р.________туман ИИБ ХЧКваФБга ўғли Б.Солижоновни пропискага
қўйиш учун мурожаат қилишда М.А.нинг ҳуқуқий ворисининг нотариал
тартибда тасдиқланган аризаси (розилиги)ни тақдим қилмаган. Бундан
кўриниб турибдики,________туман ИИБ ХЧК ва ФБ асосли равишда
М.Р.нинг мурожаатини қаноатлантирмасдан қолдирган.
МСИЮтК 189-моддасининг учинчи қисмига кўра суд, агар устидан
шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қоидалари ёхуд ҳаракатлар
(ҳаракатсизлик) қонунга мувофиқ эканлигини ҳамда аризачининг
ҳуқуқлари
ва
қонун
билан
қўриқланадиган
манфаатларини
бузмаётганлигини аниқласа, у арз қилинган талабни қаноатлантиришни
рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Апелляция инстанцияси суди тўпланган далиллар ва
иш
ҳолатидан келиб чиқиб, шикоят қилинган ҳатти-харакат қонунга
хилоф ҳисобланмайди ва аризачининг талаби уларнинг ҳуқуқлари
бузилганлигидан далолат бермайди деб ҳисоблайди.
МСИЮТК 219-моддасининг 2-бандига кўра апелляция инстанцияси
суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал
қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга ҳақли.
Ушбу қонун нормасини инобатга олган ҳолда, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниши ва иш бўйича шикоятни
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул
қилиниши лозим.
Шу ўринда, апелляция инстанцияси протестнинг ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанцияга юбориш ҳақидаги важи билан
келишмайди. Чунки МСИЮТК 219-моддасининг 5-бандига кўра
апелляция инстанцияси суди ушбу Кодекс 220-моддаси тўртинчи
қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда
ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун
юборишга ҳақли эканлиги белгиланган бўлиб, бироқ биринчи инстанция
суди томонидан мазкур Кодекс 220-моддаси тўртинчи қисмининг
4-бандида назарда тутилган талаблар бузилишига йўл қўйилмаган.
Яъни, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилинмаган. Шу сабабли протест қисман қаноатлантирилиши лозим.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор
қилиш ҳамда шикоят аризасини қаноатлантиришни рад этишни,
аризачидан давлат бюджетига биринчи ва апелляция инстанцияси
судида ишни кўриш билан боғлиқ 258 360 (172 240 + 86 120) сўм давлат
:1"
божи ҳамда 14 000 (7 000 + 7 000) сўм почта харажатларини ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини
юритиш тўғрисидаги кодексининг 217, 219, 220 ва 221-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
__________ туман маъмурий судининг 2018 йил 20 апрелдаги ҳал
қилув қарори тўлиқ бекор қилинсин ҳамда янги қарор қабул қилинсин.
Шикоят аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи Солижонов Бахт Равшановичдан:
- Республика бюджетига 258 360 сўм давлат божи;
- Тошкент шаҳар маъмурий судига 14 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Апелляция протести қисман қаноатлантирилсин
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик этувчи:
/имзо/
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
/имзо/
Do'stlaringiz bilan baham: |