Cover page namunalar app curves cdr


-модда. Апелляция шикоятини (протестини)



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

213-модда. Апелляция шикоятини (протестини) 
кўрмасдан қолдириш
А Ж Р И М
(апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2018 йил 27 май куни __________ -сонли маъмурий ишни
__________ вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг судлов
ҳайъати__________ шаҳар,___________кўчаси, __-уйда жойлашган___________
округ сайлов комиссияси биносида,
раислик қилувчи судья: Ж.Уразбоев,
ҳайъат аъзолари - судьялар А.Абраева ва Д.Расуловлардан
иборат таркибда, С.Абдуллаеванинг котиблигида, __________ вилоят
прокурорининг 
ёрдамчиси 
Э.Бахромов, 
аризачининг 
вакили 
Б.Толипов, жавобгарнинг вакили А.Н.Сотволдиев иштирокида, аризачи
А.Розиқовнинг жавобгар __________ участка сайлов комиссиясининг
хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги шикояти
бўйича юритилган маъмурий иш юзасидан __________ туман маъ-
мурий судининг 2018 йил 25 апелдаги ҳал қилув қарори устидан 
А.Розиқовнинг вакили Б.Толипов томонидан берилган апелляция 
шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни иш ҳужжатлари билан 
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
А. Розиқов (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
__________ участка сайлов комиссияси (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)га ариза билан мурожаат қилиб, муддатидан олдин 
овоз беришни амалга ошириш учун рухсат беришни сўраган. Бироқ 
жавобгар томонидан қонундаги маълумотлар кўрсатилмаганлиги важи 
билан ариза рад этилган.
Шундан кейин аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарнинг 
муддатидан олдин овоз бериш ҳақидаги аризани рад этишдан иборат 
хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган.
__________ туман маъмурий судининг 2018 йил 25 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан шикоятни қаноатлантириш рад этилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан аризачи вакили 
апелляция шикояти бериб, унда суд қарорини бекор қилиб, шикоятни


қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида аризачи вакили апелляция шикоятида баён 
қилинган важларни қувватлаб, шикоятни тўлиқ қаноатлантиришни 
сўради.
Жавобгар вакили аризачи сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларида 
белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ариза берганлиги учун жавобгар 
томонидан аризачининг аризаси рад этилганлигини маълум қилиб, суд 
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг 
апелляция шикоятини рад этиш ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз 
қолдириш тўғрисидаги фикрини эшитиб, апелляция шикоятини иш 
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция 
шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра апелляция шикояти аризачининг
вакили Б.Толипов томонидан имзоланган. Иш ҳужжатларида__________
туман 1-сон нотариал идораси томонидан 2018 йил 17 майда 
расмийлаштирилган ишончнома мавжуд бўлиб, ушбу ишончномада 
аризачи Б.Толиповга унинг номидан суд мажлисларида вакиллик қилиш 
ваколати берилган. Бироқ суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ваколати 
унга берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 62-моддасининг иккинчи қисмига кўра шартнома 
бўйича вакиллик қилувчининг арз қилинган талабдан тўлиқ ёки қисман 
воз кечиш, унинг асосини ёки предметини ўзгартириш, аризачининг 
талабларини тан олиш, ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (бошқа 
шахсга ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, суд 
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги 
аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб 
қилиш ваколатларининг ҳар бири ваколат берувчи томонидан берилган 
ишончномада махсус кўрсатилган бўлиши керак.
Мазкур Кодекс 213-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар 
апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг 
унинг имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд 
мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исм-шарифининг бош ҳарфлари 
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, апелляция 
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан 
қолдиради. Шунга кўра судлов ҳайъати апелляция шикоятини 
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
2 9 7


Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168, 169 ва 
213-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
Апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилсин.
Апелляция шикояти (протести)ни кўрмасдан қолдириш тўғри- 
сидаги ажрим устидан назорат тартибида шикоят қилиниши (протест 
келтирилиши) мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун 
асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) 
ушбу Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодексида белгиланган тартибда судга янгидан берилиши 
мумкин.
Раислик этувчи:
/имзо/
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
/имзо/
Нусхаси аслига тўғри, судья:



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish