Cover page namunalar app curves cdr


-модда. Қўшимча ҳал қилув қарори



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

162-модда. Қўшимча ҳал қилув қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 
ҚЎШИМЧА ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2018 йил 02 май кун и __________ -сонли маъмурий иш ни___________
туман маъмурий суди ўз биносида,
судья Ж.Уразбоевнинг раислигида,
Ч.Махмудованинг котиблигида, __________ туман прокурори
ёрдамчиси С.Хасанбоев, аризачи О.Рахимов иштирокида, аризачи
О.Рахимовнинг__________ туман ФҲДЁ бўлимининг қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш ҳамда мажбурият юклаш тўғрисидаги шикояти 
бўйича, суд ўз ташаббуси билан, суд харажатлари тўғрисидаги 
масалани ҳал этиш мақсадида ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, 
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи Рахимов Обид Салимович (бундан буён матнда аризачи 
деб юритилади) судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб,
__________ туман ФҲДЁ бўлимининг (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) 2017 йил 20 майдаги 1865-сонли қарорини ҳақиқий 
эмас деб топиш ҳамда жавобгар зиммасига бобоси Ахмаджанов 
Махмуднинг 1971 йил 21 октябрда 1059-сон билан қайд қилинган ўлим 
ҳақидаги далолатнома ёзувидаги "фамилияси" устунига фамилиясини 
"Рахиймов"дан "Рахимов"га ўзгартириш киритиш мажбуриятини 
юклашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2018 йил 10 апрелдаги ҳал қилув 
қарори билан шикоят аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Бироқ, ушбу ҳал қилув қарорида суд ҳаражатларини қоплаш 
масаласи ҳал қилинмасдан қолган.
Суд мажлисида аризачи судга ариза билан мурожаат қилишда 
иккита талаб бўйича жами 344 480 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта 
харажатларини тўлаб чиққанлигини, бироқ ишни кўриш натижалари 
бўйича ариза қаноатлантирилган бўлсада суд харажатлари масаласи 
очиқ қолиб кетганлигини маълум қилди ва қонуний қарор қабул 
қилишни сўради.
Жавобгардан вакил суд мажлисига келмади.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 148-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ иш 
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор 
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, иш 
уларнинг йўқлигида кўрилиши мумкин.
Шунга кўра суд низони жавобгарнинг йўқлигида ҳал қилишни 
лозим деб топади.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини, прокурорнинг 
суд харажатларини жавобгардан аризачига ундириш юзасидан 
қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш 
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра қўшимча ҳал қилув 
қарори қабул қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 162-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, 
ҳал қилув қарорини қабул қилган суд, агар суд харажатлари тўғриси- 
даги масала ҳал этилмаган бўлса қўшимча ҳал қилув қарорини қабул 
қилади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, аризачи судга мурожаат қилишда 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 
ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат божи 
ставкалари"дан келиб чиқиб 344 480 (172 240 х 2) сўм давлат божи ва 
7 000 сўм почта харажатлари тўланган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан шикоят аризаси асосли деб 
топилиб, арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилган. Лекин суд 
томонидан суд ҳаражатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал 
қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 115-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ Суд 
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган 
талаблар 
миқдорига 
мутаносиб 
равишда 
уларнинг 
зиммасига 
юклатилади.
Мазкур ҳолатда шикоят аризаси тўлиқ қаноатлантирилганлиги 
боис суд ҳаражатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим бўлади.
Бундай ҳолатда суд жавобгардан аризачига 344 480 сўм давлат 
божи ва 7 000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 115, 158 ва 
162-моддаларини қўллаб, суд
'
6
'.


ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ
Қ А Р О Р Қ И Л Д И :
__________ туман ФҲДЁ бўлимидан Рахимов Обид Салимович
фойдасига 351 480 сўм суд ҳаражатлари ундирилсин.
Қўшимча ҳал қилув қарори асосий ҳал қилув қарори билан бирга 
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Қўшимча ҳал қилув қарори устидан асосий ҳал қилув қарори 
билан бирга шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья 
Ж.Уразбоев
264



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish