Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
283
2
Шеробод туманидаги 28- умумтаълим мактаби
Узлуксиз
таълим тизимида ташкил этиладиган ўқитиш жараёнининг
самарадорлигини орттириш юзасидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда педагогик
ва ахборот технологияларидан фойдаланиш муҳим вазифа сифатида белгиланган.
Дарҳақиқат, ахборотлар глобаллашган даврда таълим-тарбия жараёнида педагогик ва
ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш самарадорлигини орттириш
долзарб
муаммо
саналади.
Табиий фанлар, шу жумладан, биологияни ўқитишда
ахборот технологиялардан
фойдаланиш учун биология таълими мазмунининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга
олиш зарур.
Биологияни ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали
ўқувчиларнинг ўқув мотивларини ривожлантириш, табақалаштирилган таълимни
ташкил этиш, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини назорат қилиш ва баҳолаш,
таҳсил олувчиларнинг мустақил ва ижодий изланишларини ташкил этиш мумкин.
Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган ахборот технологиялари қуйидаги
вазифаларни бажаради:
1. Таълимий вазифаси - ўқувчиларга ўрганиладиган мавзу бўйича асосий ва
қўшимча материаллар, асосий тушунча ва уларнинг изоҳлари, турли жадваллар,
диаграмма, мураккаб илмий ва ишлаб чиқариш характеридаги тажрибалар тўғрисида
кенг қамровли билим бериш имконияти вужудга келади.
2. Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини йўналтириш вазифаси - ўқувчилар ахборот
технологиялари маҳсуллари бўлган
таълим берувчи, моделлаштирилган ва назорат
дастурлари, шунингдек, анимациялар воситасида ишлаш баробарида, мазкур дастурлар
ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришни ҳам ўзида
мужассамлаштиради, яъни ўқувчиларни чуқур ва мустаҳкам билим олишга
йўналтиради.
3. Кўргазмалилик вазифаси - бошқа ўқитиш воситаларидан фарқ қилиб, ахборот
технологиялари
маҳсуллари бўлган анимациялар, видеодарсликлар ўқувчилар
томонидан биологик жараёнларни ҳаракат ва динамик тасвирлаш имконияти
мавжудлиги сабабли, ўқитиш жараёнида ўрни беқиёс.
4. Назорат вазифаси - биология таълимининг барча шакллари: дарс, дарсдан
ташқари ишлар, тўгарак машғлотларида, шунингдек,
биология дарсининг барча
босқичларида ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини назорат
қилиш ва баҳолаш, назоратнинг ҳаққонийлиги, мунтазамлилиги, кенг қамровлилиги,
такрорланувчанлигини амалга оширади.
5. Ривожлантирувcҳи вазифаси - ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва
малакаларини назорат қилиш дастурларидаги ўқув топшириқларнинг қийинлик
даражасига кўра: репродуктив, продуктив, қисман-изланишли ва ижодий характерда
бўлиши ўқувчиларнинг топшириқларни билими, эҳтиёжи ва қизиқишига мос ҳолда
кейинги босқич топшириқларини бажаришга бўлган интилишини орттиради, фан
асосларини мустаҳкам ўзлаштиришига замин яратиб
шахс сифатида ривожланиш
имкониятини вужудга келтиради.
6. Тарбиявий вазифаси - ўқувчилар ахборот дастурлари билан исҳлаши
натижасида ўқув ва ақлий меҳнат кўникмалари ривожлантирилади.
7. Илмий дунёқарашни ривожлантириш вазифаси - табиат ва ундаги обектларни
ўрганиш 2 олам: макро ва микрооламга ажратилиб, биология фани ўзининг мазмунига
кўра, аксар ҳолларда микроолам: ҳужайра, тўқималарда борадиган жараён, кимёвий
элементларнинг молекула, атомнинг тузилиши, масалан, модда ва энергия алмашинуви,
фотосинтез, оқсиллар биосинтези, биотехнология ва ген инженериясига доир ўқув
материалларни анимациялар орқали ўрганиб, абстракт тафаккури ва илмий дунёқараш
ривожланади
ва
пировард
натижада
кенгаяди.
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
284
Биологияни
ўқитишда
ахборот
технологияларининг
юқорида
қайд
этилган вазифаларини эътиборга олган ҳолда таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш
йўлларини белгилаш ва амалиётга жорий этиш бугунги куннинг долзарб
муаммоларидан бири саналади.
Маълумки, ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ўстириш, эркин ва теран
фикрларини равон ифодалашга ўргатишда интерфаол усуллардан фойдаланишнинг
аҳамияти беқиёс. Болаларнинг баркамол авлод бўлиб етишишида сўзлашиш маданияти,
тўғри ва мантиқли фикрлай олиш, табиатга ва жониворларга меҳр-муҳаббат, Она-
ватанга муҳаббат туйғулари ҳам мужассам бўлиши лозим.
Олиб борган педагогик кузатишларимиз ўқувчиларнинг
имкониятлари ва эришган
ютуқлари ўртасида номутаносибликлар мавжудлигини кўрсатади. Ушбу
номунатосиблик ўқувчилар ўз билиш имкониятларини ривожлантиришда маълум
қийинчиликка дуч келиши, ўқув фаолиятини мустақил ташкил этолмаслиги, олган
билимларини тизимлаштира билмаслиги, ўқитувчи берган материаллардан асосийсини
ажрата олмаслиги оқибатида юзага келади. Ўқувчиларнинг муваффақиятли таълим
олиши муаммосини ҳал этиш, уларнинг билим олиш фаолиятини қўллаб- қувватлаш,
табақалаштириб ўқитиш, таълимни индивидуаллаштириш билан узвий боғлиқ.
Ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўриш чоғида ўқувчиларда фаолликни ошириш
йўлларини , мавзуни ўтиш
моделларини, машғулот жараёнида фойдаланиш лозим
бўлган воситаларни, дарс самарасини оширадиган усулларни, мотивлаш ҳосил
қиладиган йўл-йўриқларни олдиндан режалаштириб олмоғи лозим.
Дарсни мустаҳкамлаш, ўтилган мавзуни сўрашда ўқитувчи ҳар гал янги усул
қўллаши, анъанавий усулларни ўзгартириб фойдалана олиши керак. Қўлланиладиган
ҳар бир усул ўқувчиларга тушунтирилиши топшириқни бажариш учун шароитлар
яратиб берилиши керак. Топшириқлар ҳар бир ўқувчига алоҳида ёки бир неча
ўқувчиларга мўлжаллаб берилиши ҳам мумкин. Бунда топшириқ ҳажми, уни
бажаришга кетадиган вақт инобатга олинади. Лекин топшириқлар кичик гуруҳларда
ишлаш
учун берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу дарсда ўқувчилар фаоллигини
оширади. Эркин фикрлашга, ўз фикрларини эркин баён этишга, жамоа бўлиб
ишлашлари, бир –бирига баъзан кўмак бериб, баъзан баҳслашишлари учун шароит
яратади. Интерфаол усулларни қўллаш нафақат гуруҳдаги ўқувчилар орасида, балки
ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ўзаро ишонч, дўстлик муҳитини шакллантиради.
Интерфаол дарсларнинг асосий иштирокчилари- ўқувчилар бажарадиган интерфаол
машқлар ва вазифаларнинг анъанавийларидан фарқи шуки, уларни бажаришда
материал мустаҳкамланибгина қолмай, балки янги материал ҳам ўзлаштирилади.
Замонавий
педагогикада ижодий вазифалар, кичик гуруҳларда ишлаш, ўргатувчи (
масалан, ролли, ишчанлик ва таълимий) ўйинлар, жамоа ашёларидан фойдаланиш (
мутахассис таклиф этиш, саёҳатлар), лойиҳалар ва синфдан ташқари ўқитиш методлари
(ижтимоий лойиҳа, мусобақа, радио ва газета, кинофильм, театр, кўргазма, намойиш,
ашула, ҳамда эртаклар), машқлар, янги материални ўрганиш ва мустаҳкамлаш (
интерфаол маъруза, кўргазмали қуроллар, видео ва аудио материаллар билан ишлаш),
тезкор саволлар, бошқотирмалардан фойдаланиш яхши самара беради.
Узлуксиз таълим тизимида педагогик фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг
олдидаги муҳим вазифалардан бири ўқувчиларнинг фан асосларини ўзлаштиришга
бўлган
қизиқишларини
орттириш,
мустақил
ва
ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш асносида уларнинг баркамоллигини
таъминлаш саналади. Ушбу муаммоларни ҳал этишда ахборот технологияларининг
маҳсуллари муҳим аҳамият касб этади. Ахборот технологиялари маҳсулларидан
фойдаланилган дарслар ахборотларга бой, кўргазмали, интерфаол бўлиб, вақтдан
унумли фойдаланиш, ҳар бир ўқувчининг ўз темпи бўйича билим олиш, ўқитувчи эса,
ўқувчилар билан табақалаштирилган ва индивидуаллаштирилган
таълимни амалга