Инструктаж
- техник таълимининг амалий ўқитиш жараёнида талабаларда
касбий малака ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган педагогнинг асосий иш
услуби - кўрсатмаси.Инструктаж - тушунтириш ва кўрсатиш методларининг
биргаликдаги қўлланиши бўлиб, методик нуқтаи назардан инструктаж бу тушунтириш
ва амалий ҳаракат ҳамда услубларни биргаликда бажаришдир. Тушунтириш ва
кўрсатишни биргаликда ҳар хил ишлатиш натижасида бўлажак мутахассисларда
техник, технологик тушунчаларни, техникавий фикрлашни, меҳнатни севиш, қизиқиш
ва касбларга меҳрни тарбиялайди.Инструктаж ташкилий аҳамиятга ҳам эга бўлиб, кўп
ҳолда амалий ишларни бажаришдан олдин, иш жараёнида ва иш охирида ўтказилади.
Инструктаж ўз навбатида: кириш, жорий ва якуний инструктажлардан иборат. Кириш
инструктажини машгулотнинг ташкилий шаклига кўра, бутун гуруҳга, бригада ва
айрим талабаларга амалий иш бажаришдан олдин ўтказилади. Бу инструктажда -
талабаларга машгулот мавзуси, мақсади айтилади, машгулотнинг таъминоти
(ускуналар, приборлар, асбоблар, мосламалар, материаллар) билан таништиради ва иш
жойларининг ташкилий тамойилларини айтиб ўтади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки,
умумкасбий фанларни ўқитишнинг айрим усулларига тўхталиб ўтдик ва бу усуллар
олий техник таълимда оғзаки нутқ методлари, кўргазмали усуллари, амалий ўқитиш
усуллари ҳамда талабалар мустақил гуруҳ шаклида таълим олишига ундовчи муаммоли
таълим усуллари ва воситалардан ўз ўрнида фойдаланиш анча самарали ҳисобланади.
ПЕДАГОГИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА МАВЛОНО ЧУСТИЙНИНГ
ИЖОДИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ТАРИЯВИЙ АҲАМИЯТИ
Атахожаев В
ТДАУ Андижон филиали
Ўзбекистон
Республикасининг
давлат
мустақиллигини
мустаҳкамлашнинг
ижтимоий – иқтисодий соҳалари қаторида, маънавий ислоҳотларни кенг босқичли
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
306
ривожлантириш
омилларида,
мамлакатимизда
фуқаролик
жамиятини
ривожлантиришнинг бир қатор йўналишлари ривожлантирилиб борилмоқда. Бу ўз
навбатида жамиятимизда фан – техника тараққиёти соҳасида малакали мутахассиларни
ҳар томонлама баркамол шахс сифатида шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор
қаратиш, фан – техника имкониятлари асосида ёшларимиз маънавиятини юксалтириш
масалаларига алоҳида эътибор қаратиш ва бу йўналишларда ижтимоий фанлар
тизимидаги ўқитишни тизимли ташкил этиш, ижтимоий фанларни чуқурлаштириш
асосида ёшларимиз маънавий савиясини юксалтириш, натижада соғлом фикрловчи
шахсларни тарбиялаш масалаларидаги кенг ислоҳотларни амалга оширишга нисбатан
талабларни юзага келтирди.
Жамиятимиз ёшлари маънавиятини юксалтиришнинг омиллари, ижтимоий
фанларни чуқурлаштириш орқали малакали кадрларни ҳар томонлама камол
топтиришга алоҳида эътибор қаратишда биринчи ўринда ижтимоий фанлар қаторида
педагогика фанини ривожлантириш, педагогика фанларида кенг тизимли жараёнларни
олиб бориш вазифалари шакллантирилди. Жумладан, таълим муассасаларида
маънавият бўлимлари ва тарбиявий соатларни ташкил этилиши ва алоҳида меъёрий
омилларни ишлаб чиқилиши бу каби масалаларни ривожлантиришга нисбатан амалий
жараёнларни акс этади. Бу масалада президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Эркин ва
фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз” номли асарида
келтирилган мулоҳазалар замирида жамиятимизда ижтимоий ислоҳотлар тизимида
таълим ва тарбия тизимини ривожлантиришнинг бир қатор амалий масалалари,
омиллари келтириб ўтиши юқоридаги мулоҳазаларимизнинг сиёсий тасдиғи сифатида
эътироф этиш лозим. Шу боисдан, педагогика фанини ўқитишнинг техник ва
технологик омиллари қаторида маънавий хусусиятларини акс эттирувчи Мавлоно
Чустий ижоди асосида ўқув машғулотларини ташкил этиш методик хусусиятларини
таълим олувчилар касбий малакаларини ривожлантиришдаги амалий аҳамиятини
ёритиш ушбу мулоҳазаларимиз бош мақсади сифатида эътироф этилади.
Мавлоно Чустий ижодидаги бош ғоялар инсонлар аҳлоқий маданиятини
юксалтириш, маънавий савиясини юксалтириш каби умумий масалаларини ўз ичига
олади. Шу боисдан, ўқув жараёнида Мавлоно Чустий ижодидан кенг фойдаланиш
орқали таълим олувчиларнинг маънавий савияси ва аҳлоқий соғломлигини оширишга
нисбатан кенг маъноли ижодий омили сифатида келтириб ўтиш лозим. Педагогикадаги
шахс таълим – тарбия жараёнини ташкил этишдаги бир қатор Мавлоно Чустий
ижодининг методик афзал жиҳатларни келтириб ўтамиз.
Мавлоно Чустийдаги ёмонлик ва яхшилий ўртасидаги кураш масаласидаги
кишилардаги эзгу фазилатларни шакллантиришнинг афзаллигини ёритишдаги бир
қатор намуналари мавжуд:
Кўкка фарёди етар, ошиққа чоҳ қазган рақиб
То абад дерлар чиқолмас ковлаган ўз чоҳидан.
Бу жумлада ўқув машғулотларида бўлажак мутахассислардаги соғлом тафаккурни
шакллантиришда тўғри меҳнатни қилиш ва меҳнат, касбий фаолиятдаги барча
ишларини ёмон мақсадларда бажармаслик ва оҳир оқибат ёмонлик қурбони ўзи бўлиши
мумкинлигини таъкидлаб ўтган. Бу таълим олувчини келгуси касбий фаолиятдаги
мақсадини тўғри шакллантиришга ёрдам беради.
Мавлоно Чустий ижодидаги ширин сўз масаласидаги ижодий намунада келтирилган
намунада:
Ҳақли сўз бир мўжиза, Чустий уни ҳор айлама,
Қул бўлурсан тушса бир учқун қаламнинг оҳидан.
Бўлажак мутахассиснинг келгуси меҳнат фаолиятини ташкил этишда биринчи
ўринда ширин сўз ва ишдаги тўғри муомила жараёни унинг обрў – эътиборини ортиши,
ташкилот жамоасидаги нуфузини ривожланишига туртки бўлишига омил бўлувчи
маънавий панд – насиҳатдир. Бу каби омиллар келгуси меҳнат фаолиятини тўғри
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
307
бошқаришдаги ижтимоий тушунчалар сўз, соғлом фикр тушунчасини ташкил этишдаги
бош омил сифатида муҳим аҳамиятлидир. Мавлоно Чустий ижодиётидаги педагогик ва
аҳлоқ тушунчалари қаторида таълим олувчиларнинг келгуси касбий фаолиятидаги
тўғри аҳлоқини шакллантириш масаласига алоҳида кенг ёндашган. Бу масалада инсон
ўзини ҳар бир ишда жаҳли чиқса ҳам ўзини тия олиши ва доим эзгу ишларини давом
этиши ва натижада унинг ижобий самарасини келтирилиб ўтган. Киши донолиги
масаласидаги фикрлари:
Доно киши минг қасд ила нодон бўла олмас,
Ким аслида нодон эса пурдон бўла олмас
Зулмат нур мислидадир оқилу жоҳил,
Бу иккиси ҳеч бир тану бир жон бўла олмас.
Таълим ва тарбия жараёнида киши олган билимлари уни доно ва соғлом аҳлоқий
фазилатлари эга бўлишидаги муҳим омиллар қаторида эътироф этади. Масалан, киши
олган билимини эзгу ва тўғри ҳулқ асосида ишлатса биринчи ўринда унинг донолиги,
жамоа олдидаги маслаҳатпарварлиги тобора ортади. Шу боисдан, кишилардаги соғлом
тафаккурни ривожлантиришнинг муҳим омиллари қаторида киши доно бўлса унинг
меҳнатида унум бўлади ва бунинг натижасида меҳнатидан роҳат кўришини Мавлоно
Чустий илгари суради. Мавлоно Чустий ижодида “Бўла олмас” номли шеъридаги бош
фалсафа киши касби ва меҳнатидаги муҳим ижтимоий, фалсафий омиллар ёритилиб
ўтилган. Айтайлик бўлажак мутахассисларда педагогик тушунчаларни аниқ изоҳлари
келтирилмаса, уни амалий ҳаётдаги ролини ҳеч қачон аҳамиятини тушуна олмайди. Шу
боис, Мавлоно Чустий ижодиёти инсон камолотига эришишдаги аҳлоқий тарбия
жараёни муҳим мезонлари сифатида эътироф этилади. Мавлоно Чустий ижодидаги
мустақиллик ғоясини бўлажак мутахассислар тарбиясида шакллантиришда биринчи
ўринда келгусидаги касб ва меҳнатни тўғри ватан мадҳи, миллий ғурурни
шакллантиришдаги бош омили сифатида эътироф этиш лозим. Бу борада қуйидаги
тинчлик ғоясини илгари суради адиб:
Тинчлик била дўстлик қилур оламни гулистон,
Қон тўлган уруш саҳни гулистон бўла олмас.
Тинчлик миллатни эрки ва қадриятни таъминловчи ижтимоий тушунчадир. Бу ўз
навбатида киши мустақиллиги унинг меҳнати, соғлом тафаккури, касб – кори ва бунинг
натижасида эришилган бахт энг муҳими бировга қарам бўлмаслик каби кенг фалсафий
тушунчаларни илгари суради.
Адиб ижодий ишлари бош масалаларидан ўрин олган кенг тушунчалар ғурур,
тўғрилик, эзгу ишлар ва мустақиллик тушунчалари комил инсонни етиштиришдаги
бош мезонларни шакллантиришдаги омиллар қаторида эътироф этилади. Мавлоно
Чустий ижодидаги энг катта ижтимоий тушунча билимни ушбу мисра орқали
ифодалаш биринчи ўринда илм ва ҳунар инсонни қарамлик, муҳтожлик каби
тушунчаларни олдини олишга қаратилган энг катта тушунча сифатида ёритиб ўтади.
Чустийга Ватан бирла замон бермаса илҳом,
Ҳайф унга қалам, элда ғазалхон бўла олмас.
Бу мисрада илҳом тушунчаси инсон билими, ҳунари, малака ва маҳоратини акс
эттирмоқда. Бу бўлажак мутахассислардаги касб ва меҳнат кўникмаларини
шакллантиришнинг билимни эгаллаш орқали нафақат обрў – эътибор балки мустаҳкам
фаровонликка етакловчи омили сифатида кенг маъноларни акс эттирмоқда.
Мавлоно Чустий моҳир педагог, аҳлоқий тарбия эгаси сифатида ҳам обрў топган
шоирдир. Бу унинг тарбиядаги фарзанд аҳлоқи масаласи, фарзанд камолотига алоҳида
эътибор қаратишга биринчи ўринда ота – она роли биринчи ўринда экани ва
ҳақиқатдан ҳам муҳим тарбия ўчоғи сифатида оилани тўғри шакллантириш масаласига
алоҳида эътибор қаратган.
Мавлоно Чустий ижодиёти асосида педагогика фанини ўқитишнинг бўлажак
мутахассисларнинг касбий малакаларини шакллантиришдаги афзалликлари, бўлажак
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
308
мутахассислардаги
аҳлоқий
муносабатлар
тизимидаги
тўғри
муносабатни
шакллантириш йўналишларида муҳим аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида таълим
олувчиларнинг касб аҳлоқи ва маънавий савиясини юксалтириш принциплари
ҳисобланган миллийлик, адолат, аҳлоқийлик асосидаги муҳим ижодий намуна
сифатида эътироф этилади. Ҳозирги кунда мафкуравий жараёнларни тобора жиддий
тус олиши, барча жараёнларнинг келиб чиқиш сабаблари ижтимоий муносабатлар
эканини ҳисобга олиб қаралганда Чустий ижодиёти жамиятимиз ёшлари ҳаётидаги энг
катта жараён тарбияни тўғри шакллантиришга қаратилган изоҳлар, таҳлилий омиллар
сифатида аҳамиятлидир. Мавлоно Чустий ижодий ишларида барча инсонлардаги аҳлоқ
нормалари асосида фаолиятини ривожлантиришга омил бўлувчи педагогик таҳлиллар,
аҳлоқ принциплари кенг ёритилган. Бу ўз навбатида таълим иштирокчиларининг
мафкурасини ва меҳнат фаолиятидаги тўғри ҳулқ – атворни шакллантиришга нисбатан
ижодий ёндашувларни шакллантириш омилларидан биридир. Педагогика фани
ижтимоий таълим ва тарбия тизимини яхлит ўрганувчи фан сифатида эътироф этилиб,
инсон тарбиясидаги машаққатли йўлни енгиллаштирувчи ва аниқ методик мезонларни
шакллантиришга қаратилган ижодий иш сифатида Мавлоно Чустий ижодиётини тўлиқ
ўзлаштириб бориш, турли ижодий кечаларни ташкил этиш, фақатгина ёшларимиз
маънавиятини юксалтириш мезонлари сифатида аҳамиятлидир. Шу боисдан, юқорида
Ўзбекистонда мукаммал таълим ва тарбия тизими соҳасида аниқ мақсадга эришишдаги
вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган аҳлоқий масалалар қаторида Мавлоно
Чустий ижодига йўл бу биринчи ўринда ижтимоий тушунчаларни жамиятимиз
ҳаётидаги ролини тўғри англаб етишдаги ёшларимизга бадиий ижод кўрсатмаси,
эслатмаси ҳисобланади.
Мавлоно Чустий ижодиётида таълим ва тарбия ёҳуд аҳлоқий соғломлик
масаласидаги ишларда биринчидан, ёшларимиздаги аҳлоқий онгни тўғри
шакллантириш, иккинчидан, ёшларимизда меҳнатни тўғри ташкил этиш тизимидаги
ижтимоий жараёнларни тўғри тушунишидаги изоҳлар бўлса, учинчидан ёшларимизда
меҳнат муносабатлари шароитида юзага келиши мумкин бўлган низоларни олдини
олишга қаратилган соғлом тафаккурни шакллантирувчи ижодий намуналар тизими
сифатида эътирофлидир. Мавлоно Чустий ижодиёти кенг қиррали аҳлоқий
принципларини шеърий мисрларда акс этувчи адиб сифатида, балки шеъриятни
аҳлоқий хусусиятини ёритувчи кенг босқичли тарбиячи сифатида ҳам айтиб ўтиш
мақсадга мувофиқдир.
Адиб ва шоир Мавлоно Чустий ижоди асосида ёритилган таълим ва тарбия
мавзулари таълим жараёни иштирокчилари аҳлоқий ва маънавий бойлигини оширишга
хизмат қилувчи кўп йиллар давомида тўпланган тажрибалар, тавсиялар тизимини ўз
ичига олади. Айтайлик миллий қадриятлар тизими асосида касбий фаолиятни ташкил
этиш мумкин.Лекин инсоний муносабатлар тизимида шахс иштироки жамоа асосида
ривожланади ва бу ўз навбатида тўғри ҳулқ – атворни ташкил этишга нисбатан бир
қатор замонавий талабларни шакллантиради. Шу боисдан, серқирра ижодкор адибнинг
ижодидан доим таълим жараёнидаги инсон тарбияси тизимидаги аҳлоқ мезонларини
ишлаб чиқиш ҳозирги кундаги ёшлар тарбиясининг жуда катта маъсулиятли давридаги
педагогик ва ижтимоий омиллардан бири сифатида аҳамиятлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |