- Мавзу: Сўрғичлилар – одам паразитлари. Жигар қурти, ланцетсимон сўрғич, мушук, ўпка, қон сўрғичлилар.
Амалий машгулотнинг мақсади - Талабаларга одамларда паразитлик қилувчи гелминтларнинг тузилиши, тараққиёт цикли, инвазион босқичи, юқиш йўллари, чақиради-ган касалликлар, диагностикаси ва профилак-тикаси ҳақида маълумотлар бериш.
- Одамларда паразитлик килувчи сургичлиларни урганиш
- Сургичли паразитлардан сакланиш, профилактикаси
Амалий машгулотда ўрганиладиган саволлар: - Ясси чувалчанглар типига умумий характеристика .
- Сўргичлилар синфига умумий характеристика.
- Жигар қурти ва мушук сурғичлиларининг тузилиши , ривожланиш цикли, юкуш йуллари диагностикаси ва профилактикаси.
4. Ланцетсимон ва упка сурғичлисининг тузилиши , ривожланиш цикли , юқиш йуллари , диагностикаси ва профилактикаси. - 4. Ланцетсимон ва упка сурғичлисининг тузилиши , ривожланиш цикли , юқиш йуллари , диагностикаси ва профилактикаси.
- 5. Кон сурғичлилари шестосомаларининг тузилиши , ривожланиш цикли , юқиш йуллари , диагностикаси ва профилактикаси.
- 6. Сургичли паразитлар тухумларининг тузилишидаги морфологик фаркларни курсатинг .
-
Тиббиёт гельминологияси Гельминтлар – одамнинг барча аъзо ва тўқималарида паразитлик қилади. Шу сабабли барча мутахасисликдаги шифокорлар амалий иш дарида гельминтозларга дуч келиши мумкин. - Гельминтлар – одамнинг барча аъзо ва тўқималарида паразитлик қилади. Шу сабабли барча мутахасисликдаги шифокорлар амалий иш дарида гельминтозларга дуч келиши мумкин.
- Гельминтлар ва хўжайинлар ўзаро мослашиши нуқтаи назардан 2 гуруҳга бўлинади.
- 1. Облигат паразитлар – паразит эволюцияси хўжайин эволюцияси билан ўзаро мустаҳкам боғланган.
- 2. Факултатив паразитлар – паразит эволюцияси хўжайин эволюциясига нисбатан мустақил равишда тараққий этган, шу сабабли маълум миқдордагина паразитлар хўжайин танасида жинсий вояга етади.
- Гельминтларнинг организмда таъсири қўйидаги омиллар натижасида келиб чиқади:
- 1. Заҳарли таъсири - аскарида ажратган суюқлик – тажрибада итларининг венасига юборилганда қон босимини тушириб, ҳансираш, оёқлар парези, қон ивимаслик чақириб, натижа ўлим билан тугаган.
- 2. Механик таъсир – масалан аскарида, чўчқа ва қорамол солитёри билан зарарланганда, ичак шиллиқ пардаси жароҳатланиб қон айланиши бузилади, жароҳатланган жойга инфекция тушиши мумкин.
- 3. Гельминтлар личинкасининг миграцияяси – миграцияда тўқималар жароҳатланади.
- 4. Она қорнидаги ривожланишдаги инвазия.
- 5. Гельминтларнинг инфекциялар билан ўзаро таъсири – юқумли касалликлар гельминтлар инвазияси билан оғир кечиши исботланган.
- 6. Гельминтларнинг овқатланиш услублари – ҳар хил. М: пакана гижжа хўжайин ичак ворсинкалари билан озиқланади, аскарида эса ичакнинг юзаки ҳужайралари билан
- 7. Гельминтозларда ўсмаларнинг ҳосил бўлиши – баъзи бир гелминтларда хафсиз ва хавфли ўсмаларнинг ривожланиши аниқланган. М: шистосома тухумлари сийдик пуфакчаси ва тўғри ичак деворига йиғилиб тиқилади, натижада папиллома ва карцинома каби ўсмалар ўсиб ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |