16.5. ДТ сифати
Бир неча вақт олдин Ханстер таклиф этган дастур сифатини сонли баҳолаш кенг тарқалди. У таклиф этган усулга биноан, дастур узунлиги қуйидагича аниқланади:
N = η loy 2ηp + ηx loy 2 η2 , бу ерда ηр – оддий операторлар сони ηn – дастурдаги оддий операторлар сони.
Ҳозирги кунда ДТ сифатини баҳолаш моделлардан ишлатиладиган бир – иккитасини кўриб ўтамиз , улардан бири етуклик манбаи модели (СММ) деб аталадиган ва Корнеги Лиман дастурлаш таъминоти университети (SET) томонидан ишлаб чиқилган ҳамда иккинчиси ISD ишлаб чиққанини кўрамиз. Иккала модел - дастурий таъминот ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг сертификациялаш жараёнини қўллаб – қувватлайдилар. Педагогик нуқтаи-назардан фойдали бўлган СММ етуклик мандатли модел ДТ ишлаб чиқариш жараёнининг бешта етуклик даражалари билан ишлайди. Биринчи даражани бошланғич (initi/lavol/) дейилади. ДТ ишлаб чиқариш фақат жараёни ташкил этилмаган вазиятга мос келади ва ишлаб чиқариш фақат дастурчининг индивидуал (шахсий) сифатларига билишига ва тажрибасига асосланган.
Иккинчи даражада такрорланиш даражаси дейилади (repeata ble lovel). Бу етуклик даражада ДТ ишлаб чиқишнинг қоидалари ва тартиблари мавжуд бўлиб, ишлаб чиқишга интизомли ёндошиш таъминланади, бу лойиҳаларни режалаштириш ва кузатишни кўзда тутади, мумкин бўлган вақтда эса битта лойиҳанинг қарорлари ва ёндошишларини муваффақиятли тарзда бошқа лойиҳаларда такрорлаш имконини беради.
Учинчи даража аниқлик даражаси (defined level) дейилади. Бу дегани ДТ лойиҳалаш жараёни яхши аниқланган ва ҳужжатлашгандир.
У ўз ичига иш бажаришнинг стандартлари ва тартибларини, барқарор ва такрорланувчи элементларни, ДТ мақсадли функциянинг умумий тушунчасини, тўлиқ назорат ва тугаллаш мезонларини ўз ичига олади.
Тўртинчи даража бошқариш даражаси дейилади (managed level) ва ДТ лойиҳалаш жараёнининг сифатини маҳсулот сифатига ўхшаш маълум даражада олдиндан айтиш мумкинлигини назарда тутади. Бу даражанинг жараёни барқарор, ўлчанувчи ва тузатилувчи бўлганлиги туфайли маҳсулот сифатига таъсир этиш имконини беради.
Охирги бешинчи даража оптималлаштириш даражаси дейилади. (optimiring level). бу даражада узлуксиз модернизациялаш дастури амалга оширилади, профилактик усуллар ишлатилади, улар ишлаб чиқиш вақтини қисқартиради ва ДТ сифатини оширади, янги усуллар ва методлар қўлланилади, булар ҳаммаси ишлаб чиқиш жараёнини ва демак, махсулот сифатини яхшилашга қаратилган, ДТ ишлаб чиқувчининг ташкил этиш характеристикаси уни лойиҳалаш даражасига етишганлигига боғлиқ равишда аниқланиши мумкин ва дастурий маҳсулотига сертификатланган мутахассислар гуруҳи томонидан унга мос равишда етукликнинг мандатлари даражаси берилиши мумкин.
ДТ ишлаб чиқиш сифатини кафолатлашни таъминловчи етказувчи ва кузатиб борувчи ISO 9000-3 сифатини бошқарувчи халқаро стандарт масаласи шунга ўхшашдир. У сифатни бахолаш тизимсини уни бошқаришини қўшган ҳолда ҳамда қатъий давр функциясини (ишлаб чиқиш, тестлаш ва ўрнатиш) ва кузатиб бориш функциясини (конфигурацияни бошқариш, ҳужжатлаштириш, ўлчаш ва ўқитиш) аниқлайди. ДТ ишлаб чиқувчининг ташкил этиш мувофиқлиги бу талабларга ISO розилиги сертификатини бериш ҳуқуқи ва ваколатини тасдиқлашга эга ташкилот текширади, бунда ишлаб чиқарувчи ташкилот маълум даврийлик билан мунтазам сертификатланиши лозим.
16.8-расмда телекоммуникацион ДТ ни лойиҳалаш технологияси кўрсатилган, у ушбу параграфда келтирилган ДТ таъминоти тамойилларига мос келади.
16.8 - расм. Телекомуникация ДТни лойихалаш технологияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |