17- маъруза
17.1. Чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёнларини диспитчерлаш ва ташкил этиш дастурлари
Ёзилган дастур бўйича бошқарувчи АТС да турли хилдаги уланишларни (ички станцион, кирувчи, чиқувчи, транзит) ўрнатиш АТС нинг коммутация ва ббошқарувчи ускунаси билан биргаликда амалга оширилади. КМ ва комплектлардан таркиб топган коммутация ускуна (КУ) одатда АТС га бошқа абонентлардан ва бошқа коммутация тугунларидан келадиган ташки сигналаларни қабул қилиш, КМ га уланган комплектлар ўртасида ўрнаталган физик боғланишлар ва абонентларга ҳамда бошқа коммутация ускуналарига зарур сигналларни узатиш бўйича фақат ижро функцияларини бажаради.
КУ нинг ҳар бир қурилмаси берилган вақтда ички ҳолатларининг мумукин бўлган чекланган тўпламидан фақат биттасигина бўлиши мумкин ва бу ҳолатда ташқи сигналларнинг чекланган тўпламидан фақат биттаси қабул қилиши ёки узатиши мумкин. КМ нинг ички ҳолати уни ташкил этувчи коммутация элементлари ҳолатларининг тўплами билан комплекларининг ички ҳолатлари эса уларнинг хотира (реле, тригерлар) элементларининг ҳолатлари билан аниқланади.
КУ барча қурилмаларининг ички ҳолатлари тўплами КУ нинг умумий ички ҳолатини белгилайди. Алоҳида қурилмалар ички ҳолатининг сони чекланган бўлиши туфайли КУ ички ҳолатининг сони ҳам чекланган.
Талаб этилаётган уланиш турини ўрнатиш жараёни келаётган ташки сигналлар бўйича КУ ички ҳолатининг бирин кетин алмаштиришдан ва АТС га уланиш ўрнатиш жараёни бошқарувчи чиқувчи ташки сигналларни шу ҳолатларга мос равишда бўлишидан иборатдир, яъни КУ ни битта ички ҳолатдан иккинчисига ўтишини ПУЧ ва ЧШР да ташкил топган АТС нинг бошқарув қурилмаси бажаради.
АТС нинг коммутация ва бошқарув ускунасида турли хилдаги уланишлар ва бошқарув жараёнларига мос алгоритмларни тахлиллаш ва оптималлаштириш, фақат адрес ишлаш жараёни формаллаштиришда мумкин, яъни уни бирон бир формал модел кўринишида тасвирлаш мумкин. Бу масалаларни ечишда самарали ишлатиш мумкин бўлган мақсадга энг мувофиқ АТС модели бўлиб, уни чекли автомат кўринишида тасаввур этишдир.
АТС ишлаш жараёнини формал тасвирлашдан маъноли тасвирга якинлаштириш учун уланишни ўрнатиш босқичи ва чақирувга хизмат кўрсатиш босқичлари деган тушунчаларни киритамиз. Еi уланишни ўрнатиш босқичи деб, автоматнинг gi ҳолатлари ва Uчиқi чиқиш сигналлари ҳолатлари мажмуасини атаймиз. Уланишни ўрнатиш босқичи АТС нинг коммутация ускунасида амалга оширилади.
Ejk(Uкирi/Vвхi) чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи деганимизда, Uкирi/Vкирi кирувчи сиганли келганда коммутация ускунани Uкирi/ Vкирi*Li уланиш ўрнатиш босқичидан Lк босқичга ўтиш учун АТС нинг бошқарувчи ускунасининг бажарадиган амалларининг кетма-кетлигига тушунамиз.
Энди уланишларни ўрнатиш графи деб уланишни ўрнатиш босқичлари чўккилар, чақирувга хизмат кўрсатиш босқичлари эса елкалари бўлган графни атаймиз.
КЭАТС учун уланишларни ўрнатиш графига соддалаштирилган мисол 17.1 - расмда келтирилган.
17.1-расм. Ички станция боғланиш.
Lo – уланиш ўрнатиш босқичи, бу босқичда АК бирон бир хизмат комплекти билан боғланмаган ва абонентга станциянинг чақирувга тайёргарлиги тўғрисида псевдосигнал юборилади.
E01(Uкир0) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда Uкир0 “абонент А гўшакни олди” сигнали бўйича КУ ни L0, босқичдан L1 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
L1 – уланиш ўрнатиш босқичи, бунда чақирувчи А абонентнинг АК си РҚҚ билан боғланган бўлади ва А абонентга номернинг терилишига станциянинг тайёргарлиги тўғрисида сигнал юборади.
E10(Uкир1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир1 “абонент А гўшакни кўйди” сигнали бўйича L1 босқичдан L0 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
E12(Uкир2) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир2 “номернинг биринчи импулси (биринчи рақам) келди” сигнали бўйича L1 босқичдан L2 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
L2 – уланиш ўрнатиш босқичи, бунда А абонентнинг АК си КПН билан боғланган ва А абонентга номер терилишини қабул қилишга тайёргарлик тўғрисидаги сигнални узиш тўгрисидаги псевдосигнал келади.
E20(Uкир1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир1 сигнали бўйича L2 босқичдан L0 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
E23(Uкир3) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир2 “номернинг охирги импулси (рақами) келди” сигнали бўйича L2 босқичдан L3 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
L3 - уланишни ўрнатиш босқичи, бунда А абонентнинг АК си чақирувни юборишни (узатишни) назоратлаш комплекти (ЧЮНК) билан боғланган, Б абонентнинг АК си чақирувни юбориш комплекти билан боғланган ва А абонентга чақирувни юборишни назоратлаш сигнали, Б абонентга эса чақирув юборилади.
E30(Uкир1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир1 сигнали бўйича L3 босқичдан L0 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
E34(Uкир4) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир4 “абонент Б гўшакни олди”сигнали бўйича L3 босқичдан L4 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
L4 – уланиш ўрнатиш босқичи, бунда абонент А - шнурли комплект орқали абонент билан уланиш ўрнатилган. А ва Б абонентларга станциянинг абонентларга отбой сигналини (сўзлашув босқичи) қабул қилишга тайёргарлиги тўғрисидаги юборилади.
E45(Uкир1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир сигнали бўйича L4 босқичдан L5 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
E46(Uкир5) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир5 “абонент Б гўшакни кўйди” сигнали бўйича L4 босқичдан L6 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
L5 – уланиш ўрнатиш босқичи, бунда А абонентнинг уланиши ШК орқали Б абонент билан улаш ўрнатилган ва Б абонентга “банд” сигнали юборилади.
L6 – уланиш ўрнатиш босқичи, бунда абонент А – шнурли комплект орқали абонент Б билан уланиш ўрнатилган ва А абонентга “банд” сигнали юборилади.
E50(Uкир5), Eкир(Uкир1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичлари, бунда КУ ни Uкир5(Uкир1) сигнали бўйича L5 босқичдан L0 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
Кўрилган ички станциz уланишни ўрнатиш гhафи соддалаштирилган бўлиб, унда бир қатор чўққи ва елкаларни акс эттирувчи келаётган кирувчи сигналлар Uкир3 мавжуд эмас.
Бу мазкур уланиш турини ўрнатиш жараёнида КМ даги барча зарур комплектлар ва оралиқ йўллар бўш бўлади деган фаразга тенг кучлидир. Равшанки, бундай фараз ҳар доим ҳам реал вазиятга мос келмайди. Бироқ келтирилган мисол уланиш ўрнатиш графи тузилишининг хусусиятлари ва конуниятлари етарли даражада яхши акс эттиради ва аввал кўрилган умумий ҳолатларни яккол ва аниқ тасаввур этиш имконини беради.
Уланиш ўрнатиш графи умуман олганда уланиш ўрнатиш жараёнида вужудга келадиган барча вазиятларни тасвирлайди ва асосан мазкур жараённинг мантигини акс эттиради ва ҳисобланади. Уланишни ўрнатишнинг реал жараёнида вазиятларнинг чекланган тўплами учрайди, у аниқ абонентлар ўртасида ўрнатилаётган уланиш ўрнатилиши билан ҳамда уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган КМ нинг конкрет комплектлари ва элементларининг ҳолати билан белгиланади.
Реал жараённинг динамикасини уланиш ўрнатиш графидаги йўл тавсифлайди, бу йўлни чақирув ўзининг юзага келиш вақтидан бошлаб хизмат тугагунга кадар ўтади. Бу йўл бир маънода граф чўккиларининг кетма-кетлиги тарзида икки хил берилиши мумкин, бу чўккилар орқали ёки унга мос елкалар кетма-кетлиги орқали чақирув ўтади.
Биринчи ҳолда граф чўккиларининг кетмакетлиги уланиш ўрнатилиши босқичларининг маълум кетма-кетлиги (L0 …Li) дек. Уланиш ўрнатиш жараёни динамикасини тасвирлайди.
Иккинчи ҳолда граф елкаларининг кетма-кетлиги чақирувга хизмат кўрсатиш босқичларининг маълум кетма-кетлигидек (E01 ... Ejk) тасвирлайди.
Шундай қилиб, ихтиёрий турдаги уланишни ўрнатиш жараёни ва шунга мос чақирувга хизмат кўрсатиш жараёни кўп босқичли характерга эгадир. Бунда босқичлар бир-биридан вақт бўйича маълум оралиқлар билан ажратилган бўлиб, уларнинг узунлиги мос равишда чақирувларга хизмат кўрсатиш босқичларининг узунлиги ёки уланишларни ўрнатиш узунлиги билан бегиланади. Уланишни ўрнатишни бошқаришда ЭБМ да юз берадиган ички жараёнларни таҳлил қилиш мақсадида уланишларни уларга мос чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёни кўринишида тасвирлаш энг қулай ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |