17.3.-расм.
Ишчи вақтнинг 40-60% ини фақат сўровларни қидириш учун сарфлаш самарасиз бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ энг яхши кўрсаткич бўлиб топилган сўровга хизмат кўрсатишга сарфланадиган процессор ишчи вақти хизмат қилади. Мисол учун n турли 5 мс ли вақт оралиғида сўроқ дастурлари топган сўровларнинг ўртача сони бўлсин. Агар юклама кам бўлса, сўров дастурлари 5 мс оралиқдан 2 мс ни (40%) сарфлайди ва эҳтимол n=1 сўроқни топади. Битта топилган сўровга 2 мс сарфланади.
Агар юклама катта бўлса, сўров дастурлари 5 мс оралиқдан 3 мс (60%) сарфлайди, лекин n=60 сўровни топиши мумкин. Битта топилган сўровга ўрта ҳисобда 0.05 мс сарфланади. Кириш/чиқариш узиш билан ишга туширилганда ва ҳар бир узишга қўшимча ишчи вақтнинг 0.1 мс сарфлаганда, битта масала 0.1 мс сарфлайди, 60 та масала эса 6 мс сарфлайди. Шундай қилиб, узишдан ишга тушириладиган кириш/чиқариш кичик телефон юкланишида таймердан ишга туширишга нисбатан 20 марта самарали бўлиши мумкин, лекин юқори (катта) телефон юкланишда у икки баробар (марта) самарасиз бўлиши мумкин.
Телефон юкламаси мавжуд бўлиш, бўлмаслигидан қатъий назар (боғлиқ бўлмаган ҳолда) мунтазам равишда чақирувларни қайта ишлаш дастурлари процессор ишчи вақтининг 10% ини, чақирувларни ўзини қайта ишлаш эса қўшимча 30% ини бу Тмах нуқтага мувофиқ келади, сарфлайди деб фараз қилайлик. 17.3.–расмнинг телефон юкланиш жадаллиги 0 га тенг бўлган ва қайта ишланадиган чақирувлар мавжуд бўлмаган қисмида, чақирувларни кайта ишлаш учун ажратиладиган вақт мунтазам дастурлар банд этадиган ишчи вақтнинг фақат 10% ини ташкил этади. 17.3. – расмнинг ўнг қисмида телефон юкланиш жадаллиги Тмах бўлган, чақирувларни қайта ишлаш процессор ишчи вақтининг 40% ини эгаллайди.
Шуни қайд қилиш керакки, телефон юкланиш жадаллиги Тмах бўлганда чақирувларни сўраш ва қайта ишлаш биргаликда процессор ишчи вақтнинг 100% ини ташкил этади. Модомики бўш ишчи вақт колмаганлиги учун, телефон юкламаси жадаллиги Тмах ни чегаравий каби аниқлайдилар. Агар юклама жадаллиги Тмах дан ортиб кетса процессор ишнинг зарур ҳажмини бажара олмайди ва қисқа муддатли ўта юкланиш режимига ўтади. Юкланишнинг қисқа муддатли всплескларини силлиқлаштиришнинг турли дастурли воситалари мавжуд. Масалан, бундай всплеск вақтларида қўйи устиворлик берилган даврий техник хизмат кўрсатиш дастурлари тўхтатиб қўйилиши мумкин, уларнинг бажарилиши эса процессор вақти сўров ёки чақирувларга хизмат кўрсатиш вақтига банд бўлмаган вақтда амалга оширилади. 17.3.–расмнинг чап қисмида юкланиш жадаллиги вақтнинг 50% ини ишлатиш мумкин. Ўнг қисмида эса техник хизмат кўрсатиш вазифалари учун ишчи вақт қолмайди. Бироқ юқори юкланишнинг жуда узун (катта) даври навбатнинг ортиқча тўлиб кетишга ва барча дастурий тизимнинг аварияли тўхташига олиб келиши мумкин. Максимал кийматнинг ярмисига тенг бўлган юклама жадаллигини кўриб чикамиз. 17.3.–расмдаги икки энг четдаги нуқталарнинг интерполяцияси натижасида сўроқ ишчи вақтнинг 50% ини, чақирувларни кайта ишлаш – бу вақтнинг 25% ини, банд, 3 таси, колган 25% ини эса техник хизмат кўрсатиш учун колади. 17.3.–расм процессор иш вақтининг таксимотини телефон юкламаси жадаллигидан боғлиқлигини яхши тасвирласа ҳам у дастурни реал вақтдаги харакатини кўрсатмайди. 1ESS да ва “Нева” машиналарида у устиворлик билан аниқланади. 1ESS да базавий даражадаги устиворликлар мавжуд, улар А дан Е гача ва I гача харфлар билан белгиланади. Ўта юкланишларни бартараф этиш учун абонент линияларини сканерлаш ҳар 100 мс да бажарилади. Процессор жуда банд бўлганда Д устиворлик дастурларини иккита ишга тушириш ўртасидаги вақт 700 мс га етиши мумкин ва бунда сканерлашнинг олтита даври тежамланади. Бундай тежамкорлик учун ягона тўлов – бу тизим ўта юкланишида станция жавоб сигналининг оз сезиларли ушланиб қолишидир. Амалиётда бундай ечим 80 – йиллар охирида ДХ – 200 АТС ида амалга оширилган эди.
Квазиэлектрон ва электрон станция тугунлари коммутация ускунасини характерли хусусиятларидан бири улардан синов занжирларининг мавжуд бўлмаслигидир. Бундай станция ва уларда бўш боғловчи йўллар коммутация ускуна элементларининг бўш-бандлиги ҳолати тўгрисидаги ахборотдан фойдаланиш билан қидирилади (изланади), (оралиқ линиялар, комплектлар, йўналишлардаги линиялар). ЭБМ оператив хотирасидаги КУ нинг ҳар бир элементига битта иккилик разряд ажратилади (битта бит ахборот). Бу ахборот разряднинг 0 ёки 1 фиймати КУ элементининг бўш – банд ҳолатини акс эттиради. Разряднинг номери доимо коммутация ускуна элементи номерини белгилайди, унинг ҳолати мазкур разрядда акс эттирилган. КУ барча элементларининг ҳолати тўғрисидаги ахборот ЭБМ хотирасида алоҳида массивлар турида гуруҳланади, улар бўшлик – бандлик массивлари (ББМ) деб аталади. ББМ тури коммутация ускуна элементининг тури билан белгиланади (оралиқ линия, линиявий, хизмат комплектлари). ҳар бир турнинг ББМ хажмлари ушбу турнинг комплектлар сони ёки коммутация майдондаги кандайдир (бирон - бир) иккита бўғин(звено) сони билан белгиланади. ББМ тузилмаси адекват тарзда коммутация блоклар, коммутация матрицалар ва коммутация майдоннинг кириш ва чиқишлари комплектлар уланишлар нукталарининг тузилиш тузилмасини ҳамда коммутация майдондаги бўғинлараро конфигурациясини акс эттиради. Бу тузилмаларни бир маъноли мосликка (мувофиқликка) келтириш коммутация ускуна элементларини кодлаш йўли билан таъминланади, уларнинг ҳар бири иккилик ўзгарувчиларнинг маълум тўплами билан тавсифланади.
Кодлашнинг умумий тамойили бўлиб, иккилик ўзгарувчилар кодларини киришлар номерларига, ҳар бир звенодаги коммутация матрицалар ва йўналишларга беришдир. Бу кодлар тўпламлари коммутация матрицадаги коммутация элементини, ихтиёрий оралиқ линияни ва йўналишлардаги линияларни манзиллаш учун етарли экан. Кодлашда қуйидаги хусусият инобатга олинади: иккита бир – бирига яқин жойлашган коммутация ускуна элементлари кодлари бир – биридан битта ўзгарувчи қиймати билан фарқланиши керак, яъни маълум мунтазам кодлаш (кўшнининг) усули ишлатилади. Кодлашнинг бундай тамойилидан фойдаланиб, ихтиёрий боғловчи линия иккилик ўзгарувчилар тўплами кўринишида тасаввур этиш мумкин. Уларнинг тўпламдаги сони гуруҳлаш схемаси параметрларининг тузилмасига боғлиқ бўлади (киришлар, чиқишлар, йўналишлар, бўғинлар ҳамда уланишлар сони ва коммутация матрица сиғими). Ҳар бир маълум иккилик ўзгарувчилар тўпламига ўнлик соннинг эквиваленти мос келади, шунинг учун барча КУ элементлари ўнлик саноқ тизимида номерга эга бўлиши мумкин. Коммутация ускуна элементларини иккилик кодлаш тамойилини гуруҳлаш схемаси мисолида кўриб чикамиз (17.4.–расм). Схема 3 та А, В, С бўғин 64 та кириш ва 64 тадан АВ ва ВС оралиқ линиялари ва 64 та чиқишга эга.
17.4. - расм. Коммутация майдон гуруҳ ташкил қилишнинг деталлаштирилган схемаси.
Ҳар бир звено 8х8 ўлчамли коммутация матрицадан (КМ) иборат. Гуруҳлашнинг ёйилган схемаси 17.5.–расмда кўрсатилган. Ҳар бир звенодаги Км сони 8 га тенг. Схема бир боғламлидир, чунки Км лар бўғинлар ўртасида биттадан оралиқ линиялар билан боғланган.
17.6-расм. Бўш улаш қидириш жараёнини дастурли ташкил қилиш.
“С” звенонинг барча чиқишлари саккизта Н0, Н1, Н2, ... Н7 йўналишлар бўйича тақсимланган, уларнинг ҳар бирида КМ да биттадан линия ажратилган. А, В, С бўғинлардаги коммутация матрицаларга мос равишда Р1, Р2, Р3 ўзгарувчилар, А бўғиндаги КМ чиқиш номерларига эса n4, n5, n6 номерлар берилган. Шундай қилиб ихтиёрий боғловчи йўл. 15 та иккилик ўзгарувчилар тўплами n1, n2, n3, n4, n5, m1, m2, m3, R1, R2, R3, P1, P2, Р3 билан белгиланади. Ўзгарувчиларнинг бу тўпламлари тўлик бўлиб коммутация ускунасининг колган барча элементлари координаталарини аниқлаш имконини беради.
А бўғиндаги киришлар номерлари (n1, n2, n3 ... n6);
АВ ва ВС оралиқ линиялар номерлари (n1, n2, n3, m1, m2, m3 ва m1, m2, m3, R1, R2, R3);
С бўғиндаги чиқишлар номерлари (R1, R2, R3, P1, P2, Р3);
А бўғиндаги КМ чиқишлар номерлари (m1 ... m3);
В бўғиндаги КМ кириш ва чиқишлар номерлари (n1, n2, n3 ва R1, R2, R3);
С бўғиндаги Км киришлар номерлари (m1 ... m3);
Боғловчи йўлни қидириш ва банд этиш масаласи (вазифаси) n1, n2, n3 ... n6 координаталарга эга маълум кириш учун берилган йўналишларда Р1, Р2, Р3 координаталарга эга берилган йўналишда бўш чиқишлардан бирини топиш ва бандликни белгилаш. Мазкур масалани ечиш номаълум m1 ... m3 ва R1 R2 R3 координаталарни аниқлашдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |