18 – маъруза
РКТни амалиётда қўллашга мисоллар.
Бугунги кунга келиб Интернет хизматидан фойдаланувчилар сони хаддан зиёд ортиши, кўплаб янги телекоммуникациялар хизматлари кашф (ихтиро) қилиниши, имконийликнинг янги технологиялари ва мобиллик умумий фойдаланиш тармоғидаги коммутация тугунлар ва станцияларнинг ривожланиш соҳасида техник сиёсатнинг концептуал аспектларини белгилаб берди.
5.1 Расм. ХХ аср охиридаги ШТТ нинг анъанавий тузилмаси.
5.1. расмда алоқа тармоқлари фанида кўриладиган шаҳар телефон тармоғининг соддалаштирилган тузилмаси келтирилган. Мавжуд коммутацияланадиган умумий фойдаланиш телефон тармоқлари (УФТТ) сўзлашув графикига хизмат кўрсатиш учун тузилар эди, яъни анъанавий телефон алоқаси хизматлари кўрсатиш учун POTS (Plane old TelephoneServce) яратилар эди.
Телеграфли хабарлар алоҳида, аввал мавжуд бўлган тармоқлар бўйича узатилган, маълумотларни ва тасвирларни узатиш анча кечрок пайдо булди. Шунинг учун 5.1 расмда келтирилган тармоқ «учта-уч» 3 – 3 – 3 тамойилида лойиҳаланган. Биринчи «уч» телефон чақирувларининг тасодифий оқимининг ўрталаштирилган тавсифи билан боғлиқ-битта абонентдан энг кўп юклама соатида (ЭКЮС) учта чақирув келади.
Абонентлар ўртасидаги телефон уланишлар нисбатан узок эмас – ўртача ҳисобда уч минут (дақиқа-) бу иккинчи «уч» рақамини белгилаб берди. Бу катталик муҳимдир, чунки каналлар коммутацияси концепцияси мос уланиш ўрнатиш вақтида алоқа учун зарур бўлган таъқиқланган тармоқ элементларидан фойдаланиш имкони бўлиши ва уни мавжуд бўлиш давомида 100% банд бўлишини талаб қилади.
Дарвоқе, бу икки учнинг кўпайтмаси УФТТ ни лойиҳалаш асосига. ўша вақт нуқтаи назаридан заҳира билан ҳисобланган бўлиб битта абонент линиясига 0,15 Эрлангни ташкил этган эди.
Ниҳоят, товушли сигнал ўз табиатига кўра аналогли бўлиб 0,3 ÷ 3,4 кГц кенгликдаги йўлакни эгаллайди, яъни кенглиги 3 кГц га яқиндир, бу формуладаги учинчи «учликни» белгилаб беради.
Замонавий УФТТ, ўтган аср УФТТ сига нисбатан янада кўпфункционалроқдир, улар катта ҳажмдаги товушли ахборот, маълумотлар ва маълум даражада видеоахборотлар билан алмашиш имконини беради. Қўлли коммутаторлар ўрнини аввал декада – қадамли, сўнгра координатали коммутатицион станциялар, ва ниҳоят дастур билан бошқариладиган АТС лар эгаллади.
Аналогли узатиш ўз ўрнини рақамлиликка берди, мис симлар ўрнига шишaтола ва симсиз алоқа келди, лекин «3-3-3» тамойили яқин пайтгача давом этиб келди.
Бугун, бу тамойилга бўйсунувчи тармоқлар ўрнига янги авлод умумий фойдаланиш тармоқлари келмоқда, унинг соддалаштирилган тузилмаси 5.2 расмда келтирилган.Бу мулътисервс тармоқлар бўлиб, улар кўпрок даражада маълумотлар узатиш учун ишлаб чиқилган пакетлар коммутатсиясига ва протоколларига асосланган бўлиб арзонроқ ва кенгроқ функционал имкониятларга эга бўлиши кўзда тутилмоқда.
5.2. Расм. ХХI аср мулътисервис алоқа тармоғи
5.2. расмда кўрсатилган ХХI аср мулътисервис тармоғининг шартли тасвири бугунга келиб равшан бўлган факт, яъни айнан IP алоқа тармоқлари конвергенцияси, ахборот технологиялари ва мулътимедияли махсулотларни юргАХҚвчи куч бўлиб, ягона интерфаол тармоқнинг бошқариладиган лойиҳаларини яратиш имконини беради, улар ХХ аср анъанавий тармоқларига нисбатан содда ва арзон ихтиёрий симли ёки симсиз абонент қурилмалари орқали юқори тезликдаги пакетли алоқани таъминлашига қодирлар.
Ундан ташқари, масалан IP – телефония анъанавий телефон хизматларини таъминловчилардан ҳам арзонроқ таърифларни тақдим этишмоқда. IP – биллингининг характери эса, IP тармоқларининг операторларига ягона ер шариниг ихтиёрий нуқтаси билан алоқа ўрнатишга ягона тарифлар белгилаш имконини беради.
Равшанки анъанавий УФТТ оперторлари бир зумда янги авлод тармоқларига улана олмайдилар, ундан ташқари янги операторларнинг тармоқлари анъанавий телефон тармоқлари ва хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишга мажбур. Шунинг учун ҳам тармоқларнинг янги топологияларига ўтиш (5.2 расм) янги АТС лардан вақт бўйича бўлинган TDM каналларига асосланган транспортли тармоқлар билан, умумканал сигналлаш каналлари №7 тармоқлари ва IP тармоқлари билан ҳамда Интеллектуал тармоқ (IN) кўрсатадиган хизматларнинг янги шароитларини қўллаш ва ҳамкорликдаги эксплуатация ва буларни ривожлантириш ва янги хизматларни IN, IP унфикациялашни талаб қилади.
Шундай қилиб, гап IP трафикни ва каналлар коммубацияси тармоғининг трафикни ва каналлар коммутацияси тармоғининг трафигини тенг хуқуқли қилиб ўтказадиган ускуна туғрисида бормоқда; бир вақтнинг ўзида Интеллектуал тармоқ хизматлари рўйхатига кирувчи ҳамда баъзи янги хизматлар билан биргаликда бир вақтнинг ўзида замонавий хизматларни амалга ошириш. Бунда ҳам анъанавий ҳам янги хизматлар трафикларини қўллаш жуда муҳимдир.
Одатда операторлар тезроқ бу хизматларни жорий етиш имконини берадиган ускунани топишга харакат қиладилар, жорий етишда эса янада камхаражат ва истиқболли усулни ишлатишни истайдилар, бироқ технология ва ускуна ҳар доим ҳам бундай талабларга жавоб беришга улгурмайди. Ва агар бугун Россия операторлари IP трафикни узатиш учун CISO ёки RAD компанияланинг ускунасин олишлари мумкин бўлса, товушни узатиш учун, одатда анъанавий коммутация ускуналар -5ESS, S12, EWSD ва ҳок. га таянишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |