Адреслиахборот блоки Рақамли каналлар коммутацияси учун микропроцессорлардан фойдаланилганда адресли ва бошқарувчи ахборотларни шакллантириш жараёни Вақтда, фазода ва уларнинг комбинацияларида каналлар коммутацияси жараёнини ташкил қилиш учун коммутация блоклари ВКБ, ФКБ ва ВРКБ лар мос адресли ахборотлар билан таъминланишлари керак. ФКБ учун эса адресли ахборотлар – бу коммутацияланаётган кирувчи ва чиқувчи трактларнинг адресларидир. Вақтли каналининг адреси, бу унда ёки ундан ВКБ учун маълумотлар узатилиши керак ва ниҳоят бу коммутацияланаётган кирувчи ва чиқувчи трактларнинг адреслари ва улардаги ВФКБ учун вақтли каналларга мос адреслардир. Коммутациянинг рақамли тизимларида адресли ахборотларни шакллантириш учун адресли ахборотларнинг махсус блоклари (ААБ) киритилади, улар коммутацияларни бошқариш иерархиясининг пастки босқичини намоён қиладилар. ААБ ОХК асосида қурилади, унга бошқарувнинг юқорироқ босқичидаги блокдан бошқарувчи адресли ахборотлар келиб тўшади. Шунинг учун ААБ кўпинча адресли ХК (АХҚ) деб атайдилар, ААБ га ХК дан ташқари бошқарувчи мантиқ кирса ҳам. АХҚ ҳамма вақт битта тартибда ишлайди: эркин (аниқлик) ёзув ва кетма - кет (даврик) танлов. АХҚ га ёзилиши керак бўлган ахборотлар ва ёзув адреси бошқарувчи қурилма томонидан ишлаб чиқилади. ААБ ни амалга ошириш бошқарувни ташкил қилиш усулларига боғлиқ: микропроцессорларнинг коммутация моделларини қўшиб бериш билан, бўлинган, марказлаштирилмаган ёки марказлаштирилган.
ФКБ учун ААБ ни амалга ошириш усуллари
Схемали мантик асосида ААБ ни аппаратли амалга ошириш ФКБ ни адреслашни бошқаришнинг иккита усули киришлар ва чиқишлар бўйича фарқланади. (8.11-расм.). Биринчи ҳолда ААК ҳар бир мультиплексорга бириктирилади ва коммутацияланган вақт каналига мос келувчи вақт оралиғида коммутацияланган вақт трактининг адреси ишлаб чиқилади. Иккинчи ҳолда ААК ҳар бир демультиплексорга бириктирилади ва коммутациялашган каналнинг вақт оралиғида чиқувчи тракт адреси ишлаб чиқилади. Биринчи ҳол учун адресли ахборот блокини кўришни батафсилроқ кўриб чиқамиз.
8.11- расм. ФКБ ни бошқариш усули.
8.12 - расмда ААК да ФКБ га уланиши кўрсатилган ва кирувчи Х3тракти ki каналининг чиқувчи Zj трактининг ki канали билан коммутациялаш ҳоли учун уни тўлдириш мисол қилиб келтирилган. Х3 трактининг ki канали бўйича БК дан Zj ,билан кўшилишни ўрнатиш талаби билан келиб тушувчи чақириққа хизмат кўрсатиш жараёнида ААК га i – й хотира ячейкасининг адреси ва Хj тракти ҳақидаги ахборотлар келиб тўшади, улар унга киритилиши керак W ёзиш / ҳисобга олиш сигнали келиб тушганда i – чи ААК ячейкасига ёзиш бажарилади. ki канали вақти оралиғида ААК мазмунини кетма - кет билан танлаш жараёнида ААК нинг i – ячекаси Х3 адресли деб ҳисобланади, у мультиплексорнинг адресли шиналарига келиб тўшади ва ti оралиғида Х3кирувчи тракт маълумотлари Zj чиқувчи каналнинг ki каналига узатилади.
8.12 - расм. ААБ ни схемаси.
Аввал биз таъкидлаганимиздек, ААК доимо ўқиш тартибида ишлайди, шунинг учун уни ёзиш тартибига утказиш учун ААБ схемасида махсус мантиқий схемаси (ММС) кўзда тутилади.
8.13- расмда ФКБ 16 х 16 учун ААБ нинг ёйилган асосий схемаси келтирилган, шунинг билан бирга соддалаштириш учун 16 каналга рақамли трактларни куриб чикамиз.
( К 155 РУ 2 ), АХҚ ( К 155 ИЕ 2 ) хотира ячейкалари адресларининг ҳисоблагичини, АХҚ ячейкалари адресларини ёзиш учун RG1 ва коммутацияланувчи кирувчи тракт ҳақидаги маълумотларни ёзиш учун RG2 регистрларини ( иккаласи ҳам К 155 ИР 1 да) ва мантиқни бошқарувчи МС ни олади. Схеманинг ишлаши қуйидаги тартибда бўлади. Адреслар ҳисоблагичи (С2 ) АХҚ нинг кетма – кет ячейкалари адресини шакллантиради, Ё / У сигнали АХҚ дан чиқишида мавжуд бўлмаса, хотира ўқиш тартибида ишлайди, ячейкалардаги ахборот ( тракт адреси ) мультиплексорнинг А1 – А4 адресли киришига келиб тўшади. ФКБ га янги бирлашманинг баъзи бир ихтиёрий вақт пайтини белгилашда АХҚ ни ёзиш тартибига ўтказиш керак. Бунинг учун БК энг аввало RG1 ва RG2 регистрларига мос адрес ва маълумотларни киритади. ҳар бир вақт оралиғи ti да мантиқий схема ( МС ) С4 ҳисоблагичи ва RG1 регистрига ёзилган адресларни таккослашни бажаради. ВА – ЙЎК, ( К – 155 ЛА 1) схемасининг чиқишида бу икки адресларнинг мос келиш пайтида мантикий ноль ( 0 ) шаклланади; бу шу адрес билан белгиланган АХҚ ячейкасига ахборотларни ёзиш учун рухсат сигнали бўлиб хизмат қилади. Шу билан бир вақтда D2 инвертори орқали тўртта ВА ( К 155 ЛИ 5 ) схемасига мантиқий бир ( 1 ) узатилади, бу RG2 дан АХҚ нинг ахбороти киришлари ( АШ ) га ва бир вақтнинг ўзида ( К 155 КП 1 ) мультиплексорнинг адресли киришлари (МШ) га ахборот ( тракт адресларини ) бериш учун рухсат бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, битта тактда АХҚ га ахборотларни ёзиш ва шу ахборотларга муофиқ ФКБ га бирлаштирувчи трактни ( коммутацияни ) улаш амалга оширилади. Шуни айтиб ўтиш керакки, АХҚ ( Ё / Ў ) га ёзишга рухсат сигнали бўл иб адресларининг таккослаш натижалари хизмат қилади.