Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies


Ажратилган сигналли канал бўйича сигнализация



Download 7,57 Mb.
bet73/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

Ажратилган сигналли канал бўйича сигнализация

Телефонли сигнализация 1890 йил Кандас-Ситилик Алмонд Строуджер томонидан ихтиро қилинган АТС таркибий қисмидек юзага келди. Бу АТС импульсли тўплам кўринишида телефон номерини қабул қила олар эди. Кейинги юз йил давомида сигнализация тизимининг ривожлиниши коммутация қурилма тараққиёти билан бирга юз берди. 1890-1976 йиллар ичида барча сигнализация тизимлари қуйидаги умумий хусусиятлар билан характерланади:


1 Улар оддий телефон хизматларига мўлжалланган эди (POTS-Plain Old Telephone).
2 Улар фақат иккита терминаллар орасида улашни яратиш ва узишни таъминлаган эди.
3 Улар сигналларни ёки нутқ узатилган канал (физик линия) бўйича ёки белгиланган сўзлашув каналига бириктирилган.
Улар сигналларни ёки нутқ узатилган канал (физик линия) бўйича, ёки белгиланган сўзлашув каналига бириктирилган АСК бўйича узатишни кўзда тутган. Демак сўзлашув ва сигнал каналлари орасида ўзаро-маънодош мослик бор. АСК бу станциялараро узатиш трактининг ресурси бўлиб (аналог узатиш тизимидаги частота ёки тизимидаги вақт интервали) мазкур узатиш трактининг маълум сўзлашув канали билан ассузияланади. Рақамли икки узатиш тизимларида назарий жиҳатдан ҳар бир нутқ канал учун биттадан тўрттагача АСКни ташкил этиш имкони бор. Амалда эса сигнализация битта (1АСК) ёки иккита (2АСК) ажратилган сигналли канал сигнализацияси учун ишлатилади. ИКМ-15 тизимида (1024 кбит/с) АСК да сигнализация учун нолинчи канал интервалининг (ОКИ)1.2 битлари ишлатилиши мумкин. ИКП-30 тизимида (2048 Кбит/с) ўн олтинчи канал интервалининг 0,1 битлари 1/15 сўзлашув каналлари учун, 4,5 битлари эса 17/31 сўзлашув каналлари учун сигнал ахборотларини узатиш мумкин. Частотали ажратилган каналли узатиш тизимларида сўзлашув спектридан ташқаридаги частотада, масалан 3825 Гц ёки 4000 Гц частотада, битта АСК ташкил этиш имкони бор. Иккинчи АСК ни сўзлашув спектридаги частотада, масалан 2000 Гц частотада ташкил қилиш мумкин. АСК бўйича сигнализация тизимига қуйидаги баённомалар ташкили: икки томонлама ишлатиладиган универсал улаш линиялари (УЛ) учун 1АСК сигнализацияли (индуктив код); УЛ ва УЛ шаҳарларга боғламлари билан ташкил этилган бир томонлама УЛ учун 1 АСК сигнализацияси (“Норка” коди); УЛ ва УЛ шаҳарлараро алоқали боғламлари билан бир томонлама УЛ учун 2 АСК сигнализацияси; икки томонлама ишлатиладиган универсал УЛ учун 2 АСК. Индуктив код кишлок тармоқларида ишлатилади. Бу тармоқнинг ОС-ТС ва ОС-МС қисмларида линиявий қурилмаларнинг жуда киммат бўлганлиги туфайли икки томонлама режимда маҳаллий ва шаҳарлараро УЛ ларнинг (универсал УЛ) умумий боғламларини ишлатиш тавсия этилади 1 АСК сигнализация (“Норка” коди) шаҳар телефон тармоғи ҳамда қишлоқ телефон тармоқларининг ОС-ТС, ОС-МС, ТС-РАС, РАС-ШАТС қисмларида улаш ўрнатишда ишлатилади. Икки томонлама ишлатиладиган универсал УЛ лар учун 2АСК сигнализацияси қишлоқ телефон тармоғининг ОС-ТС, ТС-МС қисмларида ишлатилади. УЛ ларнинг станция комплектлари турига қараб бу баённома иккита усулда амалга оширилади:
1. АСК ё аналог узатиш тизимларида сўзлашув спектридан ташқаридаги частотада ёки рақамли узатиш тизимининг нолинчи ёки биричи канал интервалида, 2 АСК эса сўзлашув каналининг 2600 Гц частотасида ташкил этилади.
2. Иккала сигнал канал рақамли узатиш тизимининг нолинчи ёки ун олтинчи каналли интервалида ташкил этилади. УЛ ва УЛШ бўлимларининг бир томонлама УЛ ва учун 2 АИМ сигнализацияси ШТТ ларида ДК АТС ва АТС ҳамда рақамли АТС ва электромеханик АТС лар орасида алоқа ташкил этишда ишлатилади. 2 АСК сигнализациянинг мантиқи 12.4-расмда келтирилган сценарийда яхши тасвирланган, кавсларда ҳар бир сигнал ва ҳолат учун иккала сигнализация каналларидаги битлар қийматлари келтирилган.

12.4-расм. 2АСК.

Т1 – банд этишнинг тасдиқлаш сигналини кузатиш вақти, 1с; Т2 - сигнал қабул қилингандан кейинги номерни транслация бошигача вақт, 400 мс Т3 – импульсни узатиш вақти, 50 мс; Т4 – паузани узатиш вақти, 50 мс; Т5 – сериялар орасидаги интервални узатиш вақти, 700 мс. 3.6 - расм. Сигналлар билан алмашинув сценарийси


Абонент бўш, чақираётган абонент гўшакни кўйди. 12.4-расмдаги сценарийда УЛ га чиқувчи АТС томонидан “Бошланғич ҳолат” (И) сигналли узатилади, кирувчи АТС томонидан чиқувчи – “Бошланғич ҳолатни назоратлаш” (01) сигнал узатилади. Чиқувчи АТС улаш ўрнатиш бошлаганда “Бошланғич ҳолат” сигнали “Банд этиш” сигнали билан алмаштирилади, бунга жавобан кирувчи АТС дан “Банд этишни тасдиқлаш” (И) сигнали келади, сўнгра тизим “жавоб олди ҳолатига ўтади”, бу ҳолатда иккала сигнал мавжуд бўлиб туради. Агар чақираётган абонентнинг номери декадали усулда узатилса, унда “Банд этиш” (10)сигнали навбатма-навбат “импульс” (00) ва “пауза” (10) ёки “сериялараро интервал” (10) сигналлари билан алмаштирилади. Пауза ва сериялараро интервал орасидаги фарқ фақат уларнинг давомийлигидадир. Маҳаллий чақириқда паузанинг максимал давомийлиги 150 мс ташкил этади, агар пауза ундан узунрок бўлса сигнал (10) “сериялараро интервал” каби индентификацияланади. Кўрилаётган мисолда (Б абонент бўш) Б абонент чақириққа жавоб берганда, кирувчи АТС дан “жавоб” (10) сигнали олади, сўнгра тизим “Сўзлашув” ҳолатига ўтади. А абонент гўшакни куйганда, чиқувчи АТС “узиш” сигналини узатади, унга жавоб тариқасида “Бошланғич ҳолатини назоратлаш” (01) сигнали берилади ва тизим бошланғич ҳолатга ўтади. Агар биринчи бўлиб гўшакни Б абонент куйса, кирувчи АТС дан “Б абонент гўшакни куйди” (00) узатилади, унга жавобан чиқувчи АТС “узиш” (11) сигналини узатади. Кирувчи АТС “Бошланғич ҳолатни назоратлаш” (01) сигнали беради ва тизим бошлангич ҳолатга ўтади. Агар Б абонент линияси банд бўлса, Б абонентнинг номернини ишловдан ўтказгандан сўнг, кирувчи АТС “Банд” (00) сигналини узатади, сўнгра жавобан “узаш” (11) сигналини олади, “Бошланғич ҳолатини” назоратлаш сигналини узатади ва бошланғич ҳолатга ўтади.



Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish