NEC компаниясининг NEAX - 61 коммутацион платформаси
NEAX-61 туридаги рақамли АТС 1979 йилдан бошлаб ишлатила бошланди. Унинг архитектураси квазитақсимлангандек классификацияланиши мумкин, чунки у техник-эксплутациянинг хост-процессори орқали тизимни эксплутацион бошқарувини ташкил этади. Коммутацион майдони Вақт-Фазо- Фазо-Вақт (TSST) тамойили бўйича тузилади. Станция аппарати воситаларининг архитектураси 7.13 - расмда кўрсатилган.
Линиявий модуллар LM ва боғловчи линиялар ТМ модуллари амалий тагтизимларда жойлашган бўлиб, улар 7.13-расмда кўрсатилмаган. Коммутацион модуллар концентрацияни ва TSST тамойили бўйича коммутацияни таъминлайди ва чақирувларни қайта ишлаш процессорлари CLP ёрдамида бошқарилади, улар қайта ишлашнинг деярли барча функцияларини таъминлайди.
Чақирувни қайта ишлаш тўғрисидаги барча ахборот локал ва умумий хотирада сақланади ва ундан барча CLP процессорлар фойдаланиши мумкин. Техник эксплутация процессори ОМП тизимга хизмат кўрсатишни таъминлайди ва барча CLP лар ишини қувватлайди.
NEAX-61 даги ички станцион боғланишга хизмат кўрсатишни жуда соддалаштирилган тасвирини кўриб чиқамиз.
Абонент А гўшакни кўтарганда линиявий интерфейснинг модули линия шлейфи туташтирилганлигини детекторлайди ва коммутацион модул орқали мос CLP процессорга станцияни абонент чақирганлиги тўғрисида ахборот узатади. Бу процессор А абонент линиясининг созлигини тасдиқлайди ва А абонент В абонент номерининг биринчи рақамини LM модул қабул қилингандан сўнг узилади, терилаётган рақамлар CLP га тахлил учун юборилади. Агар, қабул қилинган номерда хатолик бўлмаса, абонент А ва абонент В га вақт оралиқлари белгиланади ва чақирув тўғрисидаги ахборот локал ва умумий хотирада қайд қилинади. В абонент линиясининг ҳолати текширилади ва агар у бўш (озод) бўлса, В абонентга чақирув сигнали узатилади, бир вақтнинг ўзида А абонентга акустистик сигнали юборилади.
Чақирув сигналини юборишни назоратлаш
Агар, номерда хатолик мавжуд бўлса, абонент А товушли хабар ёки акустик сигнал олади. Абонент В жавоб берганда уни А абонент билан аввал белгиланган вақт оралиқлари орқали ўтиб кетувчи боғланиши ўрнатилади. Абонентлардан бири алоқани тўхтатганда, LM модул “гўшак қўйилган” ҳолатни детекторлайди ва боғланишни бузади.
Табиийки, етакчи япон телекоммуникацион NEC корпорацияси кейинги авлод тармоқларига ўтиш муаммоларини назардан четда қолдирмай, бироз узунроқ номга эга бўлган Pragressive Unity 7.14 - расмда тасвирланган структурасини ўйлаб топди.
7.14 – расм. NEC компаниясининг Pragressive Unity стратегияси
Номининг қўполлигини ўтган асрнинг саксонинчи йилларида профессор К.Когаяши таърифлаган CSC (Computer and communications) алоқа конвергенцияси ва ҳисоблаш техникаси концепцияси ортиғи билан қопланади, бу маъно жиҳатдан олганда 7.14-расмнинг юқори қисмида келтирилган XXI мультисервис тармоқларининг тамойилларини асослаб берди.
DMSfoo туридаги рақамли АТСлар Super DMS архитектурасига асосланган бўлиб, биринчи бор, эксплутацияга 1979 йилда киритилган эди. Бошқариш архитектураси - квазитақсимланган, коммутацион майдон структураси Вақт-Фазо-Вақт (TST).
DMS-100 аппаратли воситалар архитектураси ўз ичига қуйидаги асосий компонентларни олади: базавий процессор DMS, файллар процессори, иловалар процессори, станциялараро сигнализация процессори, коммутация майдони ва прериферия такрорланган (дублланган) DMS базавий процессор чақирувларини юқори даражада қайта ишловчидек ишлайди ва бошқа периферик контроллерларни қувватлайди. Файллар процессорлари станцион файллардан фойдаланиш имконини беради, буларга яна SCP (Suvice control) Point- интеллектуал хизматларни бошқариш пункти, иловалар ҳам киради. Станциялараро сигнализация периферик (четки) процессори УКС-7 ни қувватлайди ва бошқа турли иловаларни, масалан, SSP (интеллектуал тармоқнинг коммутация хизматлари ва пункти) STP (УКС-7 сигнализациянинг транзит пункти), SCP,ISDN ва хакозо, қўллаш учун конфигурацияланиши мумкин.
Периферик интерфейслар ташқи линиялар ва трактларнинг коммутацион элементлар ва процессорлар билан ички боғланишини таъминлайди.DMS-100 нинг асосий периферик интерфейслари қуйидагилар:
LGS линияларнинг гуруҳли контроллери, у абонент линиялари интерфейсларининг ўрта даражали қайта ишлашни бажаради ва линиявий модулларни коммутацион майдон билан бирикишини таъминлайди.
LCM концентрация (зичлаштириш) модули, абонент линиялари ва гуруҳли контроллер ўртасидаги интерфейсни ҳамда мос равишда концентрацияни таъминлайди.
Рақамли DTC тракт контроллери, DMS-100 рақамли станциялараро алоқаларга бошқа станциялар билан хизмат кўрсатади.
DMS-100 тизимни эксплутатцион бошқариш MAP воситалари орқали таъминланади, у буюртма хизматлар тизимидан фойдаланиш маълумотларни ёзиш, линиялар ва трактларни тестлаш, хавотирли сигнализация, тўловларни ҳисоблашларни қувватлайди.
Nortel компанияси 7.15 - расмда кўрсатилган, ўзининг мультисервис тармоқларига ўтиш концепциясини ишлаб чиқди ва унга SUCCESSION исмли оптимистик ном берди. Бу масалада Nortel амалда жаҳондаги етакчи телекоммуникацион компаниялар ичида биринчи бўлди.
7.14 – расм. SUCCESSION стратегияси
Do'stlaringiz bilan baham: |