Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies


АТС нинг серияли нусхалари учун тайёрлаш ва текшириш жараёни



Download 7,57 Mb.
bet126/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

АТС нинг серияли нусхалари учун тайёрлаш ва текшириш жараёни

ДТни ишлаб чиқиш одатда автоматлаштирилган усул билан амалга оширилади ва АТС 200 – 300 одам ишчи куни зарур бўлади.


АТС нинг якунловчи босқичи бўлиб, тайёрланган ускунани алоқа тармоғида керак бўлган жойда ўрнатиш, уни созлаш ва ўрнатилган ускуна ҳамда қўйилган ДТ ни тўғри ишлашини текшириш.
Ўрнатилган жойда ускунани ва ДТ синовлари муваффақиятли тугаганда АТС нормал ишлатиш жараёни бошланади. Ёзилган дастур бўйича АТС ни ишлатиш жараёнида ДТ га ўзгартиришлар киритиши мумкин. Бу ўзгартиришлар станцияни кенгайтириш ва характеристикаларни ўзгартириш, эксплутация жараёнида аниқланган хатоларни тузатиш; ДТ самарадорлигини ошириш; ускунани модификациялаш ва фойдаланувчиларнинг янги эхтиёжлари юзага келиши билан боғлиқ. Мазкур типдаги чақирувларга хизмат кўрсатилганда операцион автомат КУ нинг ташқи қуршовини (боғланиш қатнашчиларини) УА эса КУ нинг восита комплексларини моделлаштиради. Бошқарувчи автоматик тақсимот қонуни билан боғланган. Бошқарувчи автомат чекланган синхрон автомат бўлиб, боғланиш иштирокчилари ишлаб чиқадиган кирувчи сигналларнинг кўплиги;

Х = {x1u . xn} билан ёки


6.5 – расм. Коммутация узелининг автоматик модели





  • К У ва унинг ташқи қуршови ўртасида сигналлар алмашинуви олдидан бўлган жараённи акс эттирувчи УА нинг ички боғланишлар кўплиги Z – {Z1 … Zn};

  • УА ни кирувчи сигнал бўйича у ёки бу янги ҳолатга ўтиш имкон ҳақида хабар берувчи бошқарув сигналларининг кўплиги V = {U1 . . . U2}; (Ку ни янги ҳолатга ўтказиш учун зарур бўлган ИС элементларининг бўш – бандлиги тўғрисидаги сигналлар).

  • УА нинг ишлаш қонунини белгиловчи Н ўтишлар ВС – чиқишлар функциялари (чақирувга хизмат кўрсатиш алгоритми). УК нинг ички Z (tn) є Z ҳолати унинг хотирасида акс эттирилади ва КУ ва унинг ташқи қуршови ўртасида tn вақтга келиб узатилган кириш – чиқиш сигналларининг кетма – кетлигига бир маънода мос келади.

Бу кетма–кетликда охирги элемент бўлиб КУ нинг чиқиш сигнали бўлади. Лойиҳалаш босқичига боғлиқ холда УА нинг ички ҳолати ёки Z (tn) = Zk номери билан ёки қўшимча тарзда ИС элементларнинг ҳолатлар вектори
Z (tn) = Z k (S1 . . . S2) , билан берилиши мумкин, бу ерда агар I турдаги (I = 1,L) ИС элементи чақирувга хизмат кўрсатиш учун банд бўлса, Si = 1 бўлади, акс холда Si = 0 бўлади .
УА нинг ички ҳолатлари барқарор ёки беқарор (оралиқ ёки ўтувчи) бўлиши мумкин. Z (tn) ҳолат чиқувчи сигнални узатиш вақтидан бошлаб кирувчи сигналнинг энг яқин келиш вақтигача барқарор бўлиши мумкин. Барқарор ҳолатда автоматнинг оралиқ вақт давомида бўлиш вақти ишнинг барқарор такти ёки автомат ишлаши жараёнининг барқарор ҳолат босқичи дейилади. Бу тактнинг (босқич) узунлиги олинган чиқиш сигналига боғланиш иштирокчисининг реакцияси вақти билан белгиланади. Автоматнинг барқарор ҳолатида унинг ишлаш жараёни ОА дан навбатдаги кириш сигнали келиш вақтига қадар тўхтатилади.
Автоматнинг Z (tn) ҳолати кириш сигнали келган вақтдан бошлаб ўтиш ҳолатига ўтади. Шунга биноан (мувофиқ ) ишнинг беқарор такти ёки автомат ишлаш жараёнининг ўтиш ҳолати босқичи тўғрисида сўз юритилади. Бу босқичнинг узунлиги КУ ни чақирувга хизмат кўрсатиш учун янги барқарор ҳолатга ўтказиш бўйича ЭБМ нинг ишлаш вақти билан белгиланади. УА ишлаш жараёнининг асосан барқарор ва ўтиш босқичларининг жуфтлиги чақирувга хизмат кўрсатиш босқичини ташкил этади, бу босқичларнинг бирон – бир вақт давомида алмашинуви чақирувга хизмат кўрсатиш жараён (ЧХКЖ) деб аталади. ЧХКЖ ни тавсифлаш учун УА ни бир барқарор ҳолатдан бошқасига ўтиш қонунини бериш ва автоматнинг чиқиш сигналларини мос равишда ўзгартириш етарлидир. Бу қонун Н ва функциялар (7.5 – расм X (tn) = {X(tn), U (tn)}) билан берилади, улар шунга ўхшаш кўринишда (ҳисобланадиган функциялар кўринишида) ўтиш ва чиқиш жадваллари, автоматли матрица ёки автоматнинг графлари билан берилиши мумкин , энг кўп кўрилган КУ нинг автоматли модели спецификациялар тили тузилишининг ва SDL тавсифномалари ҳамда ЧХКЖ ни тавсифлаш учун ишлатиладиган назарий асосдир. SDL тили бу формаллашган график тили бўлиб, уларга мос график аломатлар (символ) ва қоидалар, таърифлар тузилишидан иборат бўлиб, жараённи тасвирлашда уларнинг келиш тартибини белгилайди.
SDL тилининг асосий таърифлари қуйидагича: Сигнал, кириш, ҳолат, ўтиш, чиқиш. Юқорида келтирилган таърифлар қуйидагича изоҳланади:
Сигнал – ахборот элтувчи маълумотлар оқими;
Кириш – жараён билан қабул қилинувчи кирувчи сигнал;
Ҳолат – бунда жараён киришни кутиш учун тўхтатилган;
Ўтиш – кириш келганда вужудга керакли ва жараён ҳолатини ўзгартиришга қаратилган амаллар кетма – кетлиги. Бу амалларга қуйидагилар киради;
Қарор – ўтиш вақтидаги амал, бунда жараённи давом эттиришнинг мумкин бўлган бир неча йўллардан бири танланади;
Чиқиш – жараён шакллантирадиган чиқиш сигнали;
Вазифа – ўтиш бажарилганда ҚАРОР ёки ЧИҚИШ бўлмайдиган ихтиёрий амалда келтирилган таърифлар ва МЖКТТ тавсияларига мос келувчи SDL тилининг гарфикли белгилари (аломатлари) 6.6 – расмда келтирилган.



6.6 – расм. SDL тилининг асосий белгилари


Мазкур берилган таърифлар ва КУ нинг автоматли моделининг асосий компонентлари ўртасидаги мувофиқлиги равшандир, яъни:


Сигнал – X (t)є X, y (t) є y.
Кириш – X(t) є X
Чиқиш – Y(t) є y
Ҳолат – Z (t) є z
Ўтиш – H ва функциялар .
Қарор – U (t) є V

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish