SDL тилини чақирувга хизмат кўрсатиш жараёнини (ЧХЖ) тавсифлаш учун қўлланилиши
ЧХЖ ни тавсифлашнинг энг қулай усули бўлиб, автоматнинг графи ҳисобланади, у йўналтирилган ёйлар билан уланган кўплик чўққилардан иборат. Бу графнинг хар бир чўққиси Z n / У ш белгига эга бўлиб, АБ ҳолатининг барқарор ҳолатини ва бу ҳолатдаги автоматнинг чиқиш сигналини акс эттиради. Агар, Uz бошқарув сигнали мавжуд бўлганда кирувчи сигнал Xn нинг келиши автоматни бир барқарор ҳолатдан бошқасига ўтишга олиб келади, унда бу ҳолатларга мос равишда ўтиш йўналишини кўрсатувчи ва Xn / Yk белгига эга чўққиларни бошқаси билан улайди.
МККТТ тавсия этган ДТ спецификациялар ва тавсифлар тили, АТ лойиҳалаш босқичида якка чақирувга хизмат кўрсатиш жараёнини (якка буюртма ёки бошқа турдаги жараёнларни тавсифлаш) амалга оширувчи КУ нинг автоматик модели негизида тузилади.
Якка чақирувга хизмат қилувчи КУ нинг автоном модели операцион автомат (ОА) ва автоматларнинг бошқарувчи (АБ) (6.5 - расм) композициясидан иборат.
ДТ ни ишлаб чиқишни тавсифлаш жараёни етарли даражада мураккаб бўлиб, кўп меҳнатни талаб қилади. Ёзилган дастур билан бошқарувли замонавий АТС ДТ сининг ҳажми 200 – 300 минг буйруқлар ташкил этса, дастурчининг бир йилда ишлаш маҳсулдорлиги 500 – 1000 та буйруқни ташкил этса, ДТни ишлаб чиқишга тахминан 200 – 400 одам йил зарур бўлади. Параллеллаб ишлашнинг реал имкониятларини инобатга олиб, АТС ДТ сини ишлаб чиқишни рационал ташкил этилганда ДТ ишлаб чақирувчи жамоа одатда, 50 – 100 кишидан иборат бўлади . Мазкур шароитда АТС ДТ ни ишлаб чиқиш 3 – 5 йилни ташкил этади. ДТ нинг талаб даражасида сифатини таъминлаш учун уни ишлаб чиқиш босқичлари ўртасида тўғри тақсимланган бўлиши керак. Чет эл ва ватанимиз тажрибасида катта ҳажмдаги ДТ ни ишлаб чиқишда ДТ ни ишлаб чиқиш босқичлари бўйича ва амалий лойиҳалаш қуйидагича тақсимлаш мумкин: структуравий ва алгоритмик лойиҳалаш 25 – 35, кодлаш 10 – 15, автоном созлаш 20 – 25, комплекс созлаш ва синовлар 30 – 40%.
Зарур сифатни таъминлаш учун ДТ ни пухта ҳужжатлаштириш муҳим аҳамиятга эга ва у ишлаб чиқишнинг барча босқичларида ўтказилиши лозим. Ҳужжатларни тузишга кетадиган жами ҳаражатлар умуман ДТ ни ишлаб чиқишнинг ҳаражатларидан тақрибан 20% ини ташкил этади.
Ёзилган дастур бўйича бошқарувли АТСнинг ишлаб чиқиш хусусияти ДТ дастурнинг тугаши ишлаб чиқишнинг тугаллаш муддати билан белгиланади, шунинг учун ҳам ДТ ни ишлаб чиқиш муддатларини қисқартириш истаги табиийдир. Бироқ, юқорида зикр этилган бирон – бир босқичлардан бирини олиб ташлаш ёки асоссиз равишда уни бажариш муддатларини қисқартириш, одатда эксплутацияга топшириладиган ДТ нинг тактик – техник, техник – иқтисодий ва эксплутацион характеристикаларини ёмонлашишига уни қайта ишлаш ва пировард оқибатда ишлаб чиқилган АТС ни эксплутацияга татбиқ этиш муддатини ортишига олиб келади. Масалан, пухта равишда структуравий ва алгоритмик ишланмай туриб, дастурларни кодлаш босқичига ўтиш, ДТ ишлаш чиқишнинг биринчи босқичларида вақтни тежаш имконини берса хам, уни ишлаб чиқиш ва қайта ишлашни тугаллаш умумий вақтини тахминан 20% га орттиради, бунинг сабаби катта фоиздаги алгоритмик хатоликлар фақат комплекс созлаш ва синовларда аниқланади. Бу холда хатоликларни аниқлаш ва бартараф этишга сарфланадиган ҳаражатлар ишлаб чиқишнинг бошланғич босқичларида шунга ўхшаш ҳаражатлардан 30 марта кўп бўлиши мумкин. ДТ ишлаб чиқишга бунга ўхшаш ёндошиш эксплутация босқичида турли ўзгаришлар ва қўшимчалар киришга сарфланадиган ҳаражатларни тахминан беш карра орттиришга олиб келади, бу юзаки структуравий ва алгоритмик лойиҳалаш туфайли ДТ нинг зарур мослашувчанлигига эришилмаслиги чоралари кўзда тутилмаганлиги учун юз беради.
ДТ ишлаб чиқиш, муддатларини хақиқатдан қисқартириш ва унинг сифатини яратишнинг самарали усуллари бу дастурлашнинг махсус технологиясини яратиш ва уни автоматлаштиришдир .
Ишлаб чиқилаётган ДТ дастурлар билан бир қаторда ўзгармас ва яримўзгармас маълумотларни ўз ичига олади, улар АТС нинг турли блоклари ва қурилмалари (станцион маълумотлар) ўртасидаги алоқаларнинг конфигурацияси ва ускуна таркибини ҳамда АТС га уланган (абонент маълумотлари) абонентларнинг характеристикаларини тавсифлайди. ДТ ни комплекс созлаш ва синов босқичида АТС нинг ишлаб чиқилаётган тажрибавий нусхасини тавсифлайдиган станцион ва абонент маълумотлари ишлатилади. Бироқ, ишлаб чиқарувчи корхона чиқараётган серияли ишлаб чиқиш босқичида ишлаб чиқилган АТС нинг нусхаси тажрибавий нусхадан ва бир – биридан бажариладиган функциялар тўплами, ускуна таркиби, турли блоклар ва қурилмалар ўртасидаги алоқалар конфигурацияси, абонентлар характеристикалари билан фарқланиши мумкин. Улар АТС ни алоқа тармоғида ўрнатилиши ва унинг лойиҳаси билан берилиши мумкин.
Шунинг учун, чиқарилаётган АТС ларни ишлаш қобилиятини таъминлаш учун лойиҳалаш босқичида хар бир АТС учун маълум кўринишда ишлатиладиган дастурлар, станцион ва абонент маълумотлар рўйхати тузилган ва қайд қилинган бўлиши зарур.
АТС лойиҳаси асосида ишлаб чиқарувчи – корхона зарур ускуна блоклари, қурилмалари ва стативлари сони ҳамда АТС ни ўрнатиш, монтажлаш ва умуман эксплутацияга туширувчи корхонага топшириш, уларни автоном созлаш, ҳамда текширишни амалга оширади.
Ёзилган дастур бўйича АТС ни ишлаб чиқиш хусусияти шундан иборатки, ишлаб чиқувчи корхона ускунадан ташқари буюртмачига АТС лойиҳасига мос ДТ комплектини бериши керак. ЭБМ да дастурларни сақлаш учун ишлатиладиган ХҚ турига (ДХҚ ёки ДХК), ўзгармас ёки магнит тасмалар комплекти кўринишида ёки бевосита ЭБМ нинг ДХҚ сига ёзиш ДТни ишлаб чиқиш дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |