Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies



Download 7,57 Mb.
bet127/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

ДТ сифати

Бир неча вақт олдин Ханстер таклиф этган дастур сифатини сонли бахолаш кенг тарқалди. У таклиф этган усулга биноан, дастур узунлиги қуйидагича аниқланади:


N = η loy 2ηp + ηx loy 2 η2 , бу ерда ηр – оддий операторлар сони ηn – дастурдаги оддий операторлар сони.
Ҳозирги кунда ДТ сифатини бахолаш моделлардан ишлатиладиган бир – иккитасини кўриб ўтамиз, улардан бири етуклик манбаи модели (СММ) деб аталадиган ва Корнеги Лиман дастурлаш таъминоти университети (SET) томонидан ишлаб чиқилган ҳамда иккинчиси ISD ишлаб чиққанини кўрамиз. Иккала модель - дастурий таъминот ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг сертификациялаш жараёнини қўллаб – қувватлайдилар. Педагогик нуқтаи-назардан фойдали бўлган СММ етуклик мандатли модель ДТ ишлаб чиқариш жараёнининг бешта етуклик даражалари билан ишлайди. Биринчи даражани бошланғич (initi/lavol/) дейдилар.у ДТишлаб чиқариш фақат жараёни ташкил этилмаган вазиятга мос келади ва ишлаб чиқариш фақат дастурчининг индивидуал (шахсий) сифатларига билишига ва тажрибасига асосланган.
Иккинчи даражада такрорланиш даражаси дейилади.
Бу етуклик даражада ДТ ишлаб чиқишнинг қоидалари ва тартиблари мавжуд бўлиб, ишлаб чиқишга интизомли ёндошиш таъминланади, бу лойиҳаларни режалаштириш ва кузатишни кўзда тутади, мумкин бўлган вақтда эса битта лойиҳа қарорлари ва ёндошишларини муваффақиятли тарзда бошқа лойиҳаларда такрорлаш имконини беради.
Учинчи даража аниқлик даражаси дейилади. Бу дегани ДТ лойиҳалаш жараёни яхши аниқланган ва ҳужжатлаштирилгандир.
У иш бажаришнинг стандартлари ва тартибларини, барқарор ва такрорланувчи элементларни, ДТ мақсадли функциянинг умумий тушунчасини, тўлиқ назорат ва тугаллаш мезонларини ўз ичига олади.
Тўртинчи даража бошқариш даражаси дейилади ва ДТ лойиҳалаш жараёни сифатини маҳсулот сифатига ўхшаш маълум даражада олдиндан айтиш мумкинлигини назарда тутади. Бу даражанинг жараёни барқарор, ўлчанувчи ва тузатилувчи бўлганлиги туфайли маҳсулот сифатига таъсир этиш имконини беради.
Охирги бешинчи даража оптималлаштириш даражаси дейилади. Бу даражада узлуксиз модернизациялаш дастури амалга оширилади, профилактик усуллар ишлатилади, улар ишлаб чиқиш вақтини қисқартиради ва ДТ сифатини оширади, янги усуллар ва методлар қўлланилади, буларнинг барчаси ишлаб чиқиш жараёнини ва демак, махсулот сифатини яхшилашга қаратилган, ДТ ишлаб чиқувчининг ташкил этиш характеристикаси уни лойиҳалаш даражасига боғлиқ равишда аниқланиши мумкин ва дастурий махсулотига сертификатланган мутахассислар гуруҳи томонидан унга мос равишда етуклик мандатлари даражаси берилиши мумкин.
ДТ ишлаб чиқиш сифатини кафолатлашни таъминловчи етказувчи ва кузатиб борувчи ISO 9000-3 сифатини бошқарувчи халқаро стандарт масаласи шунга ўхшашдир. У сифатни бахолаш тизимини бошқаришини қўшган холда, ҳамда қатъий цикл функциясини (ишлаб чиқиш, тестлаш ва ўрнатиш) ва кузатиб бориш функциясини (конфигурацияни бошқариш, ҳужжатлаштириш, ўлчаш ва ўқитиш) аниқлайди. ДТ ишлаб чиқувчининг ташкил этиш мувофиқлиги бу талабларга ISO розилиги сертификатини бериш ҳуқуқи ва ваколатини тасдиқлашга эга ташкилот текширади, бунда ишлаб чиқарувчи ташкилот маълум даврийлик билан мунтазам сертификатланиши лозим.
6.7 – расмда телекоммуникацион ДТ ни лойиҳалаш технологияси кўрсатилган, ушбу параграфда келтирилган ДТ таъминоти тамойилларига мос келади.

6.7 – расм. Телекомуникацион ДТ ни лойиҳалаш технологияси





Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish