Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Тромбоцитопоэз.
Тромбоцитлар ѐки қон пластинкаларининг ҳосил 
бўлиши суяк кўмигида амалга ошади. 1906 йилдаѐқ Образцов ва Райт қон 
пластинкалари суяк кўмигидаги гигант ҳужайралар - мегакариоцитлар 
цитоплазмасининг бўлаклари эканлигини айтиб ўтган эдилар. Образли қилиб 
айтганда, ―суяк кўмиги гигантлари энг майда қон ҳужайраларини яратади‖. 
Схематик равишда тромбоцитопоэз мана бундай ифодаланади: 
ўзак 
ҳужайра 

миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси 

мегакариобласт 

промегакариоцит 

 мегакариоцит 

 қон пластинкалари 
(тромбоцитлар). 
Мегакариобластлар 
ўз 
морфологик 
хусусиятлари 
билан 
дифференциалланмаган бласт ҳужайраларга ўхшаб кетади. Улар анча йирик 


173 
(15-25 мкм) бўлиб, думалоқ ѐки овалсимон шаклга эга. Цитоплазма 
Романовский усули билан базофил бўялиб, тўқ кўк рангни олади ва ўзида ҳеч 
қандай донадорлик сақламайди. 
Электрон микроскопда мегакариобластлар цитоплазмасининг эркин 
ҳолда жойлашган рибосома ва полисомаларга бой эканлигини, 
митохондриялар, эндоплазматик тўр каналчаларининг эса жуда кам сонли 
бўлишини 
кўрамиз. 
Мегакариобластлар 
такомиллашиши 
давомида 
промегакариоцитлар ҳосил бўлиб, улар мегакариобластларга нисбатан анча 
йирикроқдир. Уларнинг ядроси бир неча ботиқликларга эга бўлиши туфайли 
ўзининг юмалоқ шаклини йўқотиб, бўғимларга бўлина бошлаган бўлади. Шу 
билан бир вақтда ядро хроматинининг зичлашиши ҳам қайд этилади. 
Электрон микроскопда промегакариоцитлар цитоплазмасида анча 
яхши тараққий этган ҳужайра органеллалари, доначалар ва вакуолалар 
борлиги кўзга ташланади. Шу билан бирга ҳужайра цитоплазмасининг 
марказий қисмида - эндоплазмада органеллалар жойлашганлиги ва 
периферик қисми - эктоплазма органеллаларидан холи бўлиб, якка-ярим 
вакуолалар ва доначалар сақлаши диққатни тортади. Промегакариоцитлар 
ядроси йирик бўлиб, бир неча бўғимлардан иборатлиги туфайли нотўғри 
шаклга эга бўлади. Бу бўғимлар сегмент ядроли лейкоцитлардаги ядро 
бўлакларидан фарқ қилиб, бир-бири билан ингичка ядро кўприкчалари билан 
боғланмай, балки узлуксиз туташиб кетгандир. 
Ривожланиш давомида ҳужайра цитоплазмасида донадорлик кўпаяди, 
шу билан бирга цитоплазмадаги каналчалар кўпайиб, улар цитоплазмани 
алоҳида бўлакчаларга бўлади. Бу каналчалар демаркацион мембраналар ҳам 
деб юритилиб, бўлғуси қон пластинкаларининг ажралиб чиқиш чегараларини 
белгилаб беради. 
Мегакариоцитлар йирик ҳужайралардир, уларнинг ўртача диаметрлари 
60 мкм бўлиб, бу ҳол уларнинг суяк кўмигининг 
гигант
ҳужайралари деб 
аталиши учун асос бўлиб ҳисобланади. Вояга етган мегакариоцитлар 


174 
цитоплазмаси оксифил бўялиб, унда жуда кўп сонли майда азурофил 
доначалар кўзга ташланади. Мегакариоцитлар ядроси турли хил шаклларга 
эга бўлиши мумкин. Ядро 4-5, баъзан ундан ҳам кўпроқ бўлакдардан иборат 
бўлиб, улар бир-бирига туташган ҳолда жойлашади ва ядронинг нотўғри 
шаклга эга бўлишини белгилайди. Электрон микроскопда кўрилганда 
мегакариоцит цитоплазмасининг катталиги 0,2-0,4 мкм келадиган 
доначаларга бой эканлиги, улардан ташқари цитоплазмада эркин жойлашган 
рибосомалар, юмалоқ митохондриялар ва вакуолалар борлиги кўзга 
ташланади. Мегакариоцитлардан қон пластинкалари ҳосил бўлиш и 
қуйидагича бўлади. Даставвал цитоплазмадаги каналчалар сони кўпаяди ва 
улар узунлашиб, узлуксиз ѐриқлар шаклини олади. Бу каналчалар ѐки 
демаркацион мембраналар
кенгайиб, цитоплазмани майда (катталиги 2- 5 
мкм) бўлакчаларга бўлади. Сўнгра ҳар бир майда бўлакча цитоплазмадан 
ажралиб чиқиб, мустақил элементга - қон пластинкасига айланади. Ажралиб 
чиққан тромбоцитлар суяк кўмигининг синусоид қон капиллярлари орқали 
қонга ўтади (расм 4.10). Мегакариобластдан мегакариоцит ҳосил бўлиш 
жараѐни ўртача 25 соат ичида содир бўлади. 
Расм 4.10. Тромбоцитлар, эритроцитлар ва лейкоцитларнинг суяк 
кўмигида қонга ўтиши (схема). 


175 
Мегакариоцитларнинг ҳаѐт муддати эса ўртача 10 кунга тенг. 
Мегакариобластлар бўлиниб, мегакариоцитлар ҳосил қилиши давомида 
ядродаги ДНК миқдори бир неча баравар ошади, натижада, мегакариоцитлар 
ядросидаги хромосомалар сони 92, баъзида 184 га тенг бўлади, яъни 
мегакариоцитлар ядроси ўзида хромосомаларнинг полиплоид сонини 
сақлайди. Бир мегакариоцит цитоплазмаси ҳисобига тахминан 16 мингга 
яқин қон пластинкаси ҳосил бўлиши мумкин. Тромбоцитлар ҳосил бўлиши 
жараѐнининг тезлиги, периферик қондаги тромбоцитлар миқдорининг 
доимийлиги колонияларни стимулловчи омиллар (КСФ) интерлейкинлар, 
трмбопоэтин ва бошқа нерв ва эндокрин механизмлар орқали бошқарилади.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish