Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


III БОБ  ТЎҚИМАЛАРНИНГ УМУМИЙ ТАСНИФИ



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

III БОБ 
ТЎҚИМАЛАРНИНГ УМУМИЙ ТАСНИФИ 
 
Тўқима
тарихий (филогенетик) тараққиѐт жараѐнида вужудга келиб 
умумий тузилишга эга бўлган, маълум функцияни бажаришга ихтисослашган 
ҳужайралар ва ҳужайра бўлмаган тузилмалар мажмуасидан иборат. 
Тарихий тараққиѐт натижасида 4 хил тўқима вужудга келган: 
эпителий,ички муҳит,мушак ванерв тўқималари. Булардан эпителий ва 
бириктирувчи тўқима энг қадимий ҳисобланади. Ривожланишининг сўнгги 
босқичларида ҳайвонлар тузилишининг мураккаблашиши билан бирга мушак 
ва нерв тўқималари такомиллашган.
Тўқималар бир-бирларидан алоҳида эмас, балки ўзаро турли 
нисбатларда бирлашиб, тананинг турли орган ва тизимларини ҳосил қилади. 
Тўқималарнинг ҳосил бўлиш жараѐни гистогенез деб юритилади. Бу 
жараѐн давомида ҳар бир тўқима тузилмалари турли томонга такомиллашади 
ҳамда бир тўқимага хос бўлган махсус тузилмаларни ва хусусиятларни ўзида 
мужассамлаштиради. Тўқималарнинг такомиллашуви даврида тўқима 
куртаклари тўқимага айланади. Тўқималар детерминацияси (лотинча - 


109 
белгилаш) асосан авлоддан-авлодга ўтувчи ирсий белгилар билан боғлиқдир. 
Ирсий омиллар организм такомилининг умумий йўналишини белгилайди. 
Давом этаѐтган дифференциалланиш ва ўсиш даврида ҳужайралараро 
таъсирлар натижасида организмнинг интеграцияси (лотинча - бутун) вужудга 
келади. Интеграция ибораси организм алоҳида қисмларининг бир бутунга 
бирлашишини кўзда тутади.
Кўпчилик органлар таркибига асосан иккита компонент киради: ушбу 
органга тегишли асосий вазифани бажарувчи ҳужайралардан ташкил топган 
паренхима 
ва таянч вазифанибажарувчи 
строма
. Строма бош ва орқа миядан 
ташқари бошқа барча аъзоларда бириктирувчи тўқимадан иборат. 
Тўқималарнинг физиологик ва репаратив регенерацияси
Тўқима ва органларда ҳужайралар ҳамда ҳужайра шаклига эга 
бўлмаган тузилмалар бутун ҳаѐт давомида қайтадан тикланиб туради. Бу 
жараѐн 
физиологик регенерация 
деб аталиб, турли тўқималарда турлича 
кечади. Масалан, тери ва ичак эпителийси, қон шаклли элементлари, 
бириктирувчи тўқима ҳужайралари, силилқ мушак тўқимасида физиологик 
регенерация анча тез боради. Сўнгги йиллар маълумотига кўра нерв 
тўқимасида физиологик регенерация жараѐни бошқа тўқималарга нисбатан 
сустроқ кечади. Тўқималарнинг шикастлангандан сўнг қайтадан тикланиши 
репаратив регенерация 
дейилади. Репаратив регенерация ҳамма тўқималарга 
хос жараѐндир. Репаратив регенерация бир неча йўл билан боради. 
1. 
Регенерацион гипертрофия
. Бу регенерацияда аъзонинг массаси 
ҳужайраларнинг бўлиниши ѐқи уларнинг гипертрофияси (катталаниши) 
натижасида қайта тикланади. Бу типдаги регенерация юқори табақали 
ҳайвонларнинг жигар, буйрак ва айрим бошқа аъзоларига хосдир. 
2. 
Ҳужайра пролиферацияси
. Бу регенерацияда органнинг шикастланган 
жойи ҳужайралар бўлиниши ҳисобига қайта тикланади. Масалан, меъда-ичак 
йўли эпителийси бунга мисол бўлади. 
3.
Ҳужайра ичи регенерацияси
. Бу регенерацияда ҳужайра органеллаларининг 


110 
ҳажми ва сони ортиш ҳисобига ҳужайра ҳажми ҳам ортади ва натижада орган 
ѐки тўқиманинг ҳам ҳажми қайта тикланади. Масалан, юракнинг мушак 
қавати, нейронларда. 
Эпителий, бириктирувчи ва силлиқ мушак тўқималари жуда тез қайта 
тикланади. Кўндаланг-тарғил мушак толалари эса маълум шароитдагина 
қайта тикланиши мумкин. Нерв тўқимасида қайта тикланиш жуда ҳам суст 
боради. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish