Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet381/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   377   378   379   380   381   382   383   384   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Эктодермани
ихтисослашуви натижасида эмбрионнинг қуйидаги 
қисмлари ҳосил бўлади - тери эктодермаси, нейроэктодерма, плакодалар, 
прехордал пластинка ва амнион эпителий қопламасининг шаклланиш манбаи 
бўлган эмбриондан ташқари эктодерма. Хорданинг устида жойлашган 
эктодерманинг кичик қисмидан (нейроэктодерма) нерв найчаси ва нерв 
қирралари ихтисослашади. Тери эктодермасидан терининг кўп қаватли ясси 
эпителийси (эпидермис) ва унинг ҳосилалари, кўзнинг шох пардаси ва 
конъюнктиваси эпителийси, оғиз бўшлиғи аъзоларининг, тиш эмали ва 
кутикуласининг, тўғри ичак анал қисмининг ҳамда қиннинг эпителийси 
ҳосил бўлади. 
Нейруляция
– нерв найининг ҳосил бўлиш жараѐни бўлиб, бирламчи 
эмбрионал таъсир (эмбрионал индукция) натижасида рўѐбга чиқади. 
Эктодермадан 
нерв 
пластинкаси 
ҳосил 
бўлишининг 
индуктори 
(ташкилотчиси) сифатида хорда хизмат қилади. Янги ҳосил бўлган нерв 


810 
пластинкасининг призматик ҳужайралари ўзида фибронектин, сулфатланган 
гликозаминогликанлар ва ламинин сақловчи базал мембранада жойлашган. 
Нерв пластинкасининг ҳужайралари апикал қисмида зич контактлар, базал 
қисмида эса тирқишли контактлар ѐрдамида бириккан бўлади. 
Эктодермадан нерв пластинкаси ажрала бориб, аввал икки томони 
ѐстиқчасимон, қалинлашган нерв тарновчасига айланади. Бўлғуси нерв 
қирраларини ҳосил қилувчи ҳужайралар тутган ѐстиқчалар бир-бирига 
яқинлашиши ва нерв тарновчасининг эктодермасига ботиб кириши туфайли 
нерв найи ҳосил бўлади ва эктодермадан ажралади. Эктодерма остига кўчган 
нерв ѐстиқчалари нерв найининг икки ѐнидаги 
нерв қирраларига
айланади.Нерв найининг ѐпилиши дастлаб ҳомиланинг бўйин қисмида 
бошланиб, кейинчалик мия пуфакчалари ҳосил бўлаѐтган краниал томонга 
тарқалади. Нерв найчасининг краниал ва каудал қисмлари анча вақт вақт 
давомида очиқ қолади, улар мос равишда олдинги ва орқа нейропоралар деб 
аталади. Олдинги нейропора ривожланишнинг 23-26 кунлари, орқа 
нейропора эса 26-30 кунлари ѐпилади. Нерв найидан бош ва орқа мия, 
кўзнинг тўр пардаси ва ҳид билиш аъзоларининг нейронлари ва 
нейроглиялари ҳосил бўлади. Ёстиқчалар бирикиб, най ҳосил бўлгач, нерв 
найи ва тери эктодермаси орасида жойлашган эктодерманинг бир қисми
нерв қирраларини шакллантиради. Нерв қирраси ҳужайралари миграция 
қилиш қобилиятига эга бўлади. Баъзи ҳужайралар тери эктодермасига кўчиб 
ўтиб, меланоцитларни ҳосил қилади. Бошқалари вентрал йўналишда 
миграция қилиб, симпатик ва парасимпатик нерв тугунларининг нейронлари 
ва нейроглиясини; буйрак усти безининг хромафин тўқимасини ва мағиз 
моддасини; қалқонсимон безнинг калцитонин ишловчи ҳужайраларини; 
одонтобластларни; юз-жағ ва ютқин атрофидаги мезенхимани ҳосил қилади. 
Ҳужайраларнинг бошқа қисми эса орқа мия тугунларининг нейронлари ва 
нейроглиясига дифференциаллашади. 


811 
Эпибластдан ичак найининг бош қисми таркибига кирувчи прехордал 
пластинканинг ҳужайралари ажралади. Прехордал пластинка материалидан 
ҳазм найи олд қисми ва унинг ҳосилаларини кўп қаватли эпителийси 
ривожланади. Бундан ташқари прехордал пластинкадан трахея, ўпка ва 
бронхлар эпителийси, шунингдек ҳалқум ва қизилўнгачнинг эпителий 
қопламаси, жабра чўнтакларининг ҳосилалари бўлган - тимус ва бошқа 
аъзоларнинг эпителийси ҳосил бўлади. 
Эмбрион эктодермасининг таркибида ички қулоқ эпителиал 
тузилмаларининг ривожланиш манбаи бўлган 
плакодалар
жойлашган. 
Эмбриондан ташқари эктодермадан амнион ва киндик тизимчасининг 
эпителийси ҳосил бўлади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   377   378   379   380   381   382   383   384   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish