Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet378/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   374   375   376   377   378   379   380   381   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

ИМПЛАНТАЦИЯ 
 
Имплантация-бу ҳомиланинг бачадон шиллиқ пардаси (эндометрий) 
ичига киришидир (лот. implantatio-ўсиб кириш). Имплантация икки босқичда 
кечади: 1) адгезия (ѐпишиш) - бластоциста бачадон шиллиқ қавати 


804 
(эндометрий) юзасига ѐпишиб олади; 2) инвазия - бластоцистанинг бачадон 
шиллиқ пардаси ичига ботиб кириши (расм 20.3). Имплантация ўрта ҳисобда 
40 соатча давом этади. Бластоциста эндометрийга ўзининг эмбриобластлар 
тўплами жойлашган қутби билан ѐпишади.
Инвазия пайтида трофобласт ҳужайралари қўпаяди ва икки қаватни -
цитотрофобласт
ва унинг устида ѐтган 
симпластотрофобласт 
қаватларини 
ҳосил қилади. Симпластотрофобласт, уни кўпинча 
синцитотрофобласт
деб 
ҳам юритилади, цитотрофобластлардан ҳосил бўлган кўп ядроли тузилмадир. 
Симпластотрофобластлар цитоплазмасида кўп миқдорда лизосомалар 
синтезланиб, уларнинг экзоцитоз йўли билан чиққан гидролитик 
ферментлари бачадон шиллиқ қаватини кетма-кет емиради. Даставвал 
эндометрийнинг эпителий ва бириктирувчи тўқимали хусусий пардалари 
емирилади. Емирилган тўқималар эмбриобластларнинг озиқланиши учун 
ишлатилади (гистиотроф озиқланиш). Кейинроқ (иккинчи ҳафтадан сўнг) 
трофобластлар бачадон қон томирларини емиради ва уларнинг атрофида 
ҳосил бўлган бўшлиқлар (лакуналар) она қони билан тўлади. Энди 
эмбрионнинг озиқланиши ва кислород олиши она қони ҳисобига бўлади 
(гематотроф озиқланиш). Лакуналар трофобласт ҳужайраларидан ҳосил 
бўлган тўсиқчалар билан бўлинган бўлиб, бу тўсиқчалар хорионни 
бирламчи 
сўрғичлари
ҳисобланади. Шундай қилиб, цито- ва симплатотрофобластлардан 
иборат сўрғичлар 
хорион
, кейинроқ 
йўлдош (плацента)
ривожланишининг 
илк босқичи ҳисобланади. Эндометрий тўқималарининг емирилиши 
натижасида ҳосил бўлган имплантация чуқурлигига бластоциста ботиб 
киради ва 2 сутка ичида батамом эндометрий ичига кириб, жойлашиб олади. 
Имплантация жараѐнида бачадон шиллиқ қаватида ҳам ўзгаришлар содир 
бўлади. Эндометрий ўзгариб, децидуал (тушиб кетувчи) пардага айланади. 
Шиллиқ парданинг иккала қавати яна ҳам яққол кўринади. Унинг биринчи 
зич (компакт) қавати децидуал ҳужайралардан ҳамда бачадон безларининг 
чиқарув найларидан иборат. Иккинчи (спонгиоз) қавати эса ғовак бўлиб, уни 


805 
ниҳоятда катталашган бачадон безлари ташкил этади. Бачадон шиллиқ 
қавати ўзгаришлари аввал унинг бутун девори бўйлаб кенг тарқалади, 
кейинчалик эса ҳар хил қисмларида улар турлича бўлади. Эндометрийнинг 
хусусий қаватида бириктирувчи тўқиманинг кам дифференциалланган 
ҳужайраларидан йирик, гликогенга бой 
децидуал
ҳужайралар шаклланади.
Ихтисослашув давомида децидуал ҳужайралар юмалоқ шаклни олади, 
уларнинг ядролари тиниқлашади ва ҳужайралар бир-бирига яқинлашиб, 
тўпламлар ҳосил қилиб жойлашади. Децидуал ҳужайралар бўлғуси 
8йўлдошнинг она қисми таркибига кириб, пролактин ва простагландинларни 
ишлаб чиқаради. 
Расм 20.6. Имплантация: адгезия(А) ва инвазияни илк (Б) босқичи. 


806 
Бластоциста шиллиқ парда ичига тўлиқ жойлашгандан сўнг 10-кунда 
имплантация чуқурлиги эндометрий эпителийси ва хусусий қавати ҳисобига 
тўлиқ беркилади. 12 кунда бластоциста атрофини симпластотрофобласт 
(синцитотрофобласт) тўлиқ ўраб олади, эндометрийда лакуналар пайдо 
бўлиб, улар кенгая бошлайди. Имплантация билан бир вақтда гаструляция ва 
ҳомиладан ташқари (провизор) органларнинг шакллланиш жараѐнлари 
бошланади. 
Баъзи патологик ҳолатларда (масалан, бачадон найи сурункали 
яллиғланганда) бластоциста най деворига имплантацияланади. Бу ҳолат 
эктопик (бачадондан ташқарида, найда) ҳомиладорлик деб аталади. Ҳомила 
ўсган сари най девори ингичкалашиб, сўнгра ѐрилади. Ёрилган найдан қон 
кетиши туфайли у жарроҳлик йўли билан олиб ташланади. Жуда камдан кам 
ҳолларда бластоцистанинг қорин бўшлиғига имплантацияси (абдоминал 
ҳомиладорлик) рўй бериши мумкин. Одатда бундай ҳолларда ҳомила 
тараққиѐти ниҳоясига етмайди ва олиб ташланади.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   374   375   376   377   378   379   380   381   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish