Тухум ҳужайранинг тузилиши.
Тухум ҳужайра (овоцит, ovum-тухум)
думалоқ шаклга эга. Балоғат ѐшидаги аѐлда ҳар 26-28 кун ичида 1 та тухум
ҳужайра етилади. Кам ҳолларда 2 ва ундан ортиқ ҳужайра етилиши мумкин.
794
Тухум ҳужайранинг тухумдондан чиқиши
овуляция
дейилади ва бу жараѐн
асосан (ЛГ) лютропин гормони таъсирида кечади. Етилган фолликула
ѐрилганда
тухумдондан
қорин
бўшлиғига
иккинчи
тартибли
овоцит
чиқарилади. У фақат уруғланиш содир бўлгандагина мейознинг
иккинчи бўлинишини тугатиб,
етук овоцитга
айланади. Овоцит мустақил
ҳаракатлана олмайди, шунинг учун овуляциядан олдин бачадон найчасининг
кенгайган қисми тухумдоннинг овуляция бўладиган юзасига келиб, уни
қоплаб олади. Бу овоцитнинг тўппа-тўғри бачадон найига тушишини
таъминлайди. Унинг най бўйлаб бачадон томонга ҳаракати най
мушакларининг перисталтик қисқариши ва эпителий ҳужайраларидаги
киприкчаларнинг тебраниши юзага келтирган суюқлик оқими ҳисобига
бўлади. Бачадон найидаги овоцит уч қобиқ билан ўралган. Ташқи томондан
уни фолликуляр ҳужайралар ўраб туради, бу қават
нурли тож
(
corona
radiata
) деб аталади. Ўрта қавати тухум ҳужайранинг ривожланиш даврида
глюкопротеинларнинг синтези ва секрецияси натижасида ҳосил бўлиб,
шаффоф
ѐки
ялтироқ қават
(
zona pellucida
) дейилади. Ва ниҳоят, энг ички
қаватни бевосита овоцитнинг
плазмолеммаси
ташкил этади. Нурли тож
фолликуляр ҳужайралари тухум ҳужайра учун озиқлантириш ва ҳимоя
вазифасини ўтайди. Уларнинг ўсимталари ялтироқ қаватдан ўтиб,
плазмолеммага тегиб туради, лекин цитоплазмасига кирмайди. Ўз навбатида
плазмолемманинг ўсимталари ҳам уларнинг орасига кириб туради. Ялтироқ
қават (Z
ona pellucida, Zp
) гликопротеинлар ва гликозоаминогликанлардан
ташкил топган нозик филаментлар тўридан иборат. Айнан шу қаватда тухум
ҳужайранинг гликопротеин рецепторлари
Zp1, Zp2 ва Zp3
жойлашган бўлади.
Zp3
сперматозоидларнинг асосий рецепторидир,
Zр2
эса гаметаларни
қўшимча бирикишини таъминловчи иккиламчи рецептор ҳисобланади. Zp1
Zp2ни Zp3 билан боғланишини таъминлайди.
Zp3
рецепторлар ҳайвон турлари бўйича юқори спецификликка эга.
Сперматозоидларнинг рецепторлари ана шу оқсиллар билан мос
795
келгандагина акросомал реакция бошланади ва уруғланиш рўй беради.
Масалан, чўчқанинг сперматозоидлари билан итнинг тухум ҳужайрасини
уруғлантириш мумкин эмас, чунки уларнинг рецепторлари бир бирига тўғри
келмайди.
Аѐл ҳаѐтининг фарзанд кўриши мумкин бўлган бутун (фертиллик
даври, балоғат ѐшидан то климаксгача) даври мобайнида ўрта ҳисобда 300-
450 тухум ҳужайраси етилиши мумкин. Тухум ҳужайралар улардаги
сариқлик моддасининг (озиқа ѐки трофик киритмаларнинг) миқдори ва
цитоплазмада жойлашганлигига қараб тасниф қилинади. Сариқлик миқдори
кўп ва у цитоплазманинг бир қутбида жойлашган бўлса, бундай овоцитлар
поли- телолецитал (poli – кўп) ҳисобланади. Полилецитал овоцитлар тухум
қўйувчи ҳайвонларда (масалан, қушларда) бўлади, чунки уларда эмбрион
тараққиѐти мустақил кечади. Шу туфайли озиқ моддаларнинг катта заҳираси
бўлиши жуда муҳим. Одам эмбриони эса асосан она организми орқали
озиқланади, демак бундай катта заҳирага эҳтиѐж йўқ. Одам тухум ҳужайраси
олиго- ва иккиламчи изолецитал бўлади, яъни тухум сариқлиги кам миқдорда
ва ҳужайра цитоплазмасида бир текисда тарқалган.
796
Расм 20.3. Тухум ҳужайранинг тузилиши (схема). 1– ядро; 2–
плазмолемма; 3– фолликуляр эпителий; 4 – нурли тож; 5 – кортикал
доначалар; 6 – сариқлик киритмалари; 7 – шаффоф ѐки ялтироқ қават; 8 – Zp
гликопротеин рецептори.
Тухум ҳужайра диаметри 130 мкм катталикда бўлади. Ҳужайра
цитоплазмасида сариқлик таначалари тарқоқ ҳолда бўлади. Етук тухум
ҳужайра цитоплазмасида ҳужайра маркази йўқ, лекин митохондриялар,
донадор эндоплазматик тўр ва Голжи комплекси яхши ривожланган.
Цитоплазманинг периферик қисмида, плазмолемманинг остида Гольджи
комплексида ҳосил бўлган махсус лизосомалар -
кортикал доначалар
жойлашади. Кортикал доначалар уруғланиш даврида уруғланиш қобиғини
ҳосил қилишда иштирок этади. Самарадор уруғланиш учун тухум ҳужайра
овуляциядан кейин бир кун ичида сперматозоид билан учрашиши керак.
797
Амалиѐтдан келиб чиққан ҳолда, овуляцияланган тухум ҳужайра беш кун
давомида уруғлантирилиши мумкин деб баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |