Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Ҳомиладорлик ва лактация давридаги сут безининг тузилиши



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet371/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   367   368   369   370   371   372   373   374   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Ҳомиладорлик ва лактация давридаги сут безининг тузилиши

Ҳомиладорликнинг биринчи ойларидан бошлаб найсимон бўшлиғи бор, 
баланд эпителий билан қопланган сут йўллари зўр бериб ўса бошлайди. 
Унинг деворларида кўп сонли секретор охирлар (альвеолалар) пайдо бўлиб, 


785 
унинг бўшлиғи кенгаяди. Секретор охирларини бўлиб турувчи бириктирувчи 
тўқимага лейкоцитлар тўпланади. Тармоқланган сут йўли ва йириклашган 
альвеолаларда секреция белгиси кўринмайди. Ҳомиладорликнинг учинчи 
ойининг охири, тўртинчи ойининг бошида секрециянинг биринчи белгилари 
кўрина бошлайди. Ҳомиладорликнинг охирги кунлари ва бола туғилганидан 
сўнг дастлабки кунларда ажралган секрет йирик ѐғтомчилари сақлайди ва 
сутдан бир оз бошқа таркибга эга бўлган оғиз сути (colostrum)дан иборатдир. 
Оғиз сути оғизтаначалари деб номланувчи, ѐғ томчиларни ютиб олган 
лейкоцитларнинг мавжудлиги ва йирик ѐғ томчиларининг кўплиги билан 
ажралиб туради. Оғиз сути жуда оз миқдорда ажралади. Эмизиш даврининг 
бошланиши билан оғиз сути таначалари йўқолади ва одатда, туғруқдан бир 
суткадан сўнг, секреция жараѐни деярли бутун без бўйлаб тарқалиб, унинг 
жадаллиги тез ошади. Аммо биринчи тўрт кун мобайнида (баъзан 8 кунгача) 
оғизсути ажралиши давом этади ва кейинчалик без оддий сут ажратишга 
мослашиб олади. 
Сут 1-2% оқсил моддалар, 3-4% ѐғ, 5% қанд ва 0,6% лецитин сақловчи 
эмульсиядан иборат бўлади. Сут безларининг секретор фаолияти энг авжига 
чиққан пайтида без альвеолалари деворида йирик секретор ва миоэпителиал 
ҳужайралар жойлашади (расм 19.6).


786 
Расм 19.6. Сут бези альвеоласи 
деворининг тузилиши схемаси: 
1-липид 
томчилари; 
2-оқсил 
доначалари; 3- апокрин йўл билан 
ажралаѐтган липид ва оқсиллар (сут 
маҳсулоти); 
4-миоэпителиал 
ҳужайралар. 
Альвеолалар бир вақтнинг ўзида секрет ажратмаганлиги учун турлича 
кўринишга эга. Сут ажратган альвеолаларда эпителий ясси бўлса, сут 
доначалари сақлаган без ҳужайралари бўйчан цилиндрсимон шаклга эга 
бўлади. 
Аѐл кўкрак билан эмизганда боланинг сўриш ҳаракатлари сўрғичдаги 
тактил рецепторларни стимуллайди, натижадагипофизнинг орқа бўлагидан 
окситоцин гормони ажрала бошлайди. Ушбу гормон сут синуслари ва сут 
йўлларинингсиллиқ 
мушаклари, 
шунингдек 
альволалардаги 
миоэпителиалҳужайраларнинг 
қисқаришива 
сут 
ажралишига 
олиб 
келади.Салбий эмоционал ҳолатлар, яъни хафалик, ташвиш ѐкиғазаб 
окситоцин ажралишини камайтиради ва рефлекснибартараф этади. 
Сут безларининг лактацияданкейинги акс тараққиѐти

Кўкрак билан 
эмизиш тугаганидан сўнг ҳомиладорлик ва лактация даврида ривожланган 
аксарият альвеолалар дегенерацияга учрайди. Эпителий ҳужайраларининг 
апоптози, аутофагияси содир бўлади, ўлган ҳужайралар макрофаглар 
томонидан йўқотилади. Чиқарув йўллари тизими фаолсиз бўлган умумий 
ҳолатига қайтади. Менопаузадан сўнг сут безлари альвеолалари ва чиқарув 


787 
йўлларининг ўлчамлари кичраяди, стромада фибробластлар, коллаген ва 
эластик толалар миқдори камаяди. 
Сут бези саратони деярли ҳар доим безнинг охирги бўлакчаларидаги 
эпителий ҳужайраларидан ривожланади. Касалликнинг энг тарқалган шакли 
сут йўлларинингинвазив саратони ҳисобланади, бунда бўлак ичинайлари ѐки 
найларнинг майда тармоқларидагиэпителий ҳужайралари атрофдаги 
стромага ўсиб кирадива катталашади. Карцинома ҳужайралари қон валимфа 
томирлари бўйлаб ўпка ѐки мияга боради васут бези саратони билан боғлиқ 
ўлимга олиб келади. 
Мастэктомияда қўлтиқ ости лимфа тугунлари ҳам одатда хирургик йўл 
билан олиб ташланади ва олинган тўқима сут бези карциномаси метастаз 
ҳужайраларининг мавжудлигига текширилади. Касалликни эрта аниқлаш 
(кўрикдан 
ўтиш,маммография) 
ўлим 
даражасини 
пасайтириш 
имкониниберади. Сут безининг бактериал инфекцияси ѐки ўткир мастит 
лактация ѐки инволюция давридаги сут безида, одатда найларнинг сут билан 
обструкцияланиши юзага келиши мумкин. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   367   368   369   370   371   372   373   374   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish