Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet367/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   363   364   365   366   367   368   369   370   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Менструация даври
эндометрийнинг қон билан таъминланишидаги 
муҳим ўзгаришлари билан бирга рўй беради. Менструация олди даврининг 
охирига келиб, яъни овуляциядан 13-14 кундан сўнг сариқлик тана атрофияга 
учрайди (акс тараққиѐт даврига ўтади) ва қонга прогестерон гормонини 
ажратиш тухтайди, Бу эса спиралсимон артерияларнинг сиқилишига 
(спазмига) олиб келади. Натижада, эндометрийнинг юза қаватига қон келиши 
бирдан кескин камаяди. Шу вақтнинг ўзида эндометриининг базал қавати 
қон билан мўл таъминланиб қолаверади. Эндометрийфункционал қаватининг 
қон билан таъминланишининг бузилиши, уни некротик ўзгаришларга олиб 
келади ва пировардида функционал қават парчаланади. Узоқ спазмдан кейин 
спиралсимон артериялар яна кенгаяди ва эндометрийнинг функционал 
қаватига қон келиши кўпаяди. Бунда қисман қон томирлар ѐрилади, қон 
оқади, бунга эса парчаланган эпителий ва бириктирувчи тўқима ҳужайралари 
аралашиб кетади. Менструал қон ивимайди, нормал менструацияда ўртача 
40-50 мл қон йўқолади. Менструация учкундан беш кунгача давом этади. 
Менструацияга туғруқнинг аналоги ѐки уруғланмаган тухум ҳужайрани 
«туғиш» деб ҳам қараш мумкин. 
Менструация даври бачадон эндометрийсининг функционал қавати 
тушиб кетиши натижасида эндометрийда бачадон безларининг тублари ва 
яланғочланган бириктирувчи тўқима қолади. 
Менструациядан сўнгги давр
(ўсиш даври) эндометрий функционал 
қавати ва бачадон безларининг тикланиши ва пролиферацияси билан 
характерланади. Бу давр менструация тугаши билан бошланиб, 
менструациянинг биринчи кунидан ҳисоблаганда 5 кундан 14-16 кунгача 
давом этади. Бачадон безларининг сақланиб қолган туб қисмининг эпителий 
ҳужайралари зўр) бериб кўпая бошлайди, аста-секин юқорига сурилади ва 
бачадоншиллиққаватининг яланғочланиб қолган бириктирувчи тўқимаси 


777 
юзасини қоплайди. Бунинг натижасида эндометрий тикланади ва янгитдан 
эпителий билан қопланади. Шунинг учун бу давр пролифқерация ѐки ўсиш 
фазаси деб юритилади. Тикланаѐтган эндометрий пролиферацияси айниқса 
бу фазанинг бошида (5-11-кунлар) жуда тез боради. Кейиичалик ўсиш бир оз 
сусаяди на нисбий осойишталик ѐки тинч давр бошланади (11-14 
кунлар).Менструациядан сўнгги даврда бачадон безлари тез ўсади, лекин 
ингичка ва тўғрилигича қолади ва секрет ишлаб чиқармайди. Бу даврда юз 
берган ўзгаришлар тухумдонда ўсаѐтган фолликуланинг донадор қавати 
ҳужайралари ишлаб чиқараѐтган эстроген гормони таъсирида кечади. 
Шундай қилиб, менструациядан сўнгги давр эстроген таъсирида юзага 
келса, менструация олди даври прогестерон билан аниқланади, яъни бутун 
менструация циклида тухумдонда навбати билан эстроген ва прогестерон 
ишланадн ва бу гормонлар циклик равишда эндометрийда ўзгаришлар 
бўлишини таъминлаб туради. 
Бачадон бўйин қисмининг шиллиқ пардаси циклик ўзгаришларни ўз 
бошидан кечирмайди ва менструацияда тушиб кетмайди. Секретор 
даврида унинг безларида секретор жараѐнлар зўрайиб, кўп миқдорда 
шиллиқ ажралиши кузатилади 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   363   364   365   366   367   368   369   370   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish