Тузилиши.
Анатомик жиҳатдан безнинг б о ш , тана ва дум қисмлари
фарқланади. Безни қопловчи юпқа капсула бириктирувчи тўқимадан иборат
бўлиб, у безнинг ичкарисига тўсиқлар ҳосил қилиб кириб боради ва безни
бўлакчаларга ажратади. Бириктирувчи тўқимали капсула ва тўсиқларда қон
томирлар, чиқарув найлари, лимфа томирлари ва нервлар жойлашади.
Бўлакчалар экзокрин ва эндокрин қисмлардан иборат. Без массасининг 97%
ни экзокрин, 3% ни эндокрин қисми ташкил қилади.
Безнинг экзокрин қисми.
Безнинг бу қисми ацинуслар ва чиқарув
найларидан иборат. Ацинус меъда ости бези экзокрин қисмининг структур-
функционал бирлиги бўлиб ҳисобланади. Ацинуслар охирги секретор бўлим
ва киритма найларини ўз ичига олади, киритма найлардан чиқарув найлар
системаси бошланади. Ацинуслар орасида ретикулин толалар, қон
капиллярлари ҳамда вегетатив нерв системасининг нерв толалари ва нерв
тугунлари жойлашади. Ацинуслар девори 7-12 та йирик экзокрин
панкреатоцитлар ѐки ациноцитлардан ва бир неча майда най ҳужайралари
ѐки центроациноз ҳужайралардан ташкил топган (расм 16.11).
Расм.16.11. Панкреатик ацинус.
1-
базал
пластинка;
2-
ациноцитлар;
3-зимоген
гранулалар; 4- центроацинар
ҳужайралар; 5- киритма найи
Ацинар ҳужайраларда апикал зимоген ва базал (гомоген) зоналари аниқ
ажралиб туради. Электрон микроскопда ацинар ҳужайралар пирамидасимон
шаклига эга бўлиб, уларнинг кенг асоси базал мембранада ѐтади.
Ҳужайраларнинг латерал цитолеммаси зич бириктирувчи комплекс ва
692
десмосомалар ҳосил қилади. Ацинар ҳужайраларнинг апикал (зимоген)
зонаси оксифил бўялади. Зимоген зона асосан йирик (диаметри 80 нм гача)
ўртача электрон зичликдаги зимоген гранулалар тутади. Улар орасида суст
электрон зичликка эга бўлган прозимоген (етилмаган) доначалар ҳам учраб
туради. Гомоген зонада асосан донадор эндоплазматик тўр элементлари
жойлашган бўлиб, улар параллел жойлашган ясси қопчалар (цистерналар)дан
иборат. Рибосомалар сони кўп бўлганлиги сабабли бу зона базофил бўялади.
Юмалоқ ядро ҳужайранинг базал қисмига яқин жойлашган, 1-2 та ядроча
тутади. Яхши ривожланган Голжи комплекси цитоплазманинг ядро усти
зонасида жойлашган. Турли ўлчамдаги ва шаклдаги митохондриялар асосан
Голжи комплекси атрофида ва ҳужайра цитолеммасининг остида
тарқалганган.
Ацинар ҳужайраларнинг секретор фаолияти циклик жараѐн бўлиб, унда
қуйидаги босқичларни кузатиш мумкин: 1) ферментлар синтези учун зарур
бўлган оддий бирикмаларнинг ҳужайрага кириши; 2) донадор эндоплазматик
тўрда синтез бўлиши; 3) секретнинг Голжи комплексида «етилиши»;
4) тайѐр секрет маҳсулотининг прозимоген ва зимоген ҳолида тўпланиши;
5) секрет маҳсулотининг ҳужайрадан ажралиши. Секретор цикл ўртача 1,5 - 2
соат давом этади. Бироқ организмнинг ҳазм ферментларига бўлган
физиологик эҳтиѐжига қараб қисқариши ва аксинча, узайиши мумкин.
Ацинар ҳужайралардан ажралган секрет
киритма найга
тушади. Унинг
деворини
ташкил
қилган
кубсимон
ҳужайралар
баъзан
ацинар
ҳужайраларнинг ѐн томонига зич ѐпишиб, улар билан умумий базал
мембранада жойлашади. Баъзи ҳолларда киритма най ацинус бўшлиғига
ботиб киради, натижада киритма най ҳужайралари ацинар ҳужайраларнинг
апикал юзасини қоплайди. Шунга кўра бундай ҳужайралар
центроацинар
ҳужайралар
деб ҳам аталади. Центроацинар ҳужайралар ясси шаклда бўлиб,
овал йирик ядроси оқиш цитоплазмасининг юпқа қавати билан ўралган.
Цитоплазмада органеллалар суст ривожланган. Ҳужайраларнинг ацинус
693
бўшлиғига қараган эркин юзасида микроворсинкаларни учратиш мумкин.
Киритма найлари
бўлакчалар ичи найларга
ўтади. Уларнинг девори бир
қават кубсимон эпителий билан қопланган. Ҳужайралар цитоплазмасида оз
миқдорда митохондриялар ва эркин рибосомалар, суст ривожланган Голжи
комплекси ва силлиқ эндоплазматик тўр элементларини тутади. Бўлакчалар
ичи найлар меъда ости безида суст ривожланган бўлади, шу белгисига қараб
қулоқ олди безидан яққол ажралиб туради. Киритма ва бўлакчалар ичи
найлари ҳужайралари панкреатик шира таркибидаги бикарбонатлар, тузлар
ва сув секрециясида иштирок этади.
Бўлакчалар ичи найлари без бўлаклари орасидаги бириктирувчи
тўқимали тўсиқларда жойлашган
бўлакчалараро найларга
давом этади. Улар
эса ўз навбатида меъда ости безининг
умумий чиқарувнайига
қўшилади.
Умумий най безнинг дум қисмидан бош қисмигача давом этиб, бу ерда
умумий ўт йўли билан биргаликда ўн икки бармоқли ичак бўшлиғига
очилади. Бу найлар девори шиллиқ парда билан қопланган. Шиллиқ парда
бир қаватли баланд призматик эпителий ва сийрак толали бириктирувчи
тўқимадан иборат хусусий пластинкадан ташкил топган. Эпителий таркибида
баланд призматик ҳужайралардан ташқари қадаҳсимон ҳамдапанкреозимин
ва холицистокинин гормонларини синтезловчи эндокрин ҳужайралар
учрайди. Бу гормонлар таъсирида меъда ости бези ацинар
ҳужайраларининг секретор фаоалияти ва жигардан ўт ажралиши кучаяди.
Умумий чиқарув найининг қуйилиш жойида айлана силлиқ мушак толалари
қалинлашиб, сфинктер ҳосил қилади.
Безнинг эндокрин қисми
ацинуслар орасидаги бириктирувчи тўқимада
жойлашганпанкреатик (Лангерганс) оролчалардан иборат. Кўпчилик
оролчалар атрофдаги тўқимадан бириктирувчи тўқимали капсула билан
ажралган бўлса, айрим оролчалар эса, айниқса майда оролчалар, экзокрин
паренхима билан қўшилиб кетган бўлади. Оролчаларнинг сони безнинг бош-
тана-дум йўналишида ортиб боради. Оролчалар эндокрин ҳужайралар -
694
инсулоцитлардан ташкил топган. Улар орасида фенестрланган типдаги яхлит
базал мембранали қон капилярлари жойлашади. Қон капилярлари атрофида
перикапилляр бўшлиқ бўлиб, инсуляр гормонлар аввало шу бўшлиққа, сўнгра
капиллярлар девори орқали қонга тушади (расм 16.12).
Do'stlaringiz bilan baham: |