Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet325/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
 
Расм.16.12. Меъда ости 
безининг 
тузилиши 
схемаси
:
1 — бўлакча; 2 
— панкреатик ацинус; 3 
— панкреатик оролча; 4 
— бўлакчаларичи чиқарув 
найи; 5 — қон томирлари; 

— 
центроациноз 
ҳужайралар. 
Инсулоцитлар ацинар ҳужайраларга қараганда кичикроқ бўлиб, 
уларнинг цитоплазмасида донадор эндоплазматик тўр, Голжи комплекси 
яхши ривожланган, майда митохондриялар ва секрет доначалари кўп бўлади. 
Секрет доначаларининг физик-кимѐвий ва морфологик хусусиятларига қараб 
инсулоцитларнинг 5 тури фарқланади: В- (базофил), А- (ацидофил), Д- 
(дендритик), Д1-(аргирофил) ва РР-ҳужайралар. Инсулоцитларнинг 70-
75% ни В-ҳужайралар ташкил қилади. Улар асосан оролча марказида 
жойлашади. Секрет доначаларининг катталиги 275 нм атрофида бўлиб, улар 
базофиллик хусусиятига эга. В-ҳужайраларнинг секрет доначаларида 
инсулин гормони тўпланади. Инсулин тўқималарни глюкозага нисбатан 
ўтказувчанлигини оширади ва қондаги қанд миқдорини камайтиради. 
Ўзлаштирилган ортиқча глюкоза ҳужайраларда, айниқса, жигар ва мушак 


695 
ҳужайраларида гликогенга айланади ва захира сифатида тўпланади. 
А-ҳужайралар инсулоцитларнинг 15-20%ни ташкил қилади ва улар 
кўпинча оролчанинг периферик қисмида жойлашади. Бу ҳужайралар секрет 
доначаларининг катталиги 230 нм атрофида. А-доначалар оксифил 
хусусиятга эга. А-ҳужайралар секрет доначаларида глюкогон гормони 
тўпланади. Глюкогон инсулиннинг антагонисти ҳисобланади ва унинг 
таъсирида гликоген глюкозага парчаланади, натижада, қондаги қанд миқдори 
ошади.
Шундай қилиб, инсулин ва глюкогон гормонлари қондаги глюкоза 
миқдорининг доимийлигини таъминлайди. 
Д-ҳужайралар инсулоцитларнинг 5-10% ини ташкил қилади. Бу 
ҳужайралар ноксимон, баъзан, юлдузсимон шаклдаги ҳужайралар бўлиб,
улар ҳам, панкреатик оролчаларнинг периферик қисмида жойлашади. Д-
ҳужайралар секрет доначаларининг катталиги 325 нм атрофида бўлади. Д-
ҳужайралар соматостатин гормонини ишлаб чиқаради. Бу гормон А- ва В-
ҳужайраларнинг фаолиятини тормозлайди.
Инсулоцитлар орасида оз миқдорда Д1 - ҳужайралари ҳам учрайди. Бу 
ҳужайралар цитоплазмасида майда (160 нм) аргирофил доначалар тутади. 
Д1-ҳужайралар вазоактив интестинал полипептид (ВИП) ишлаб чиқаради. 
ВИП артериал босимни пасайтиради, меъда ости бези шираси ва гормонлар 
ажралишини кучайтиради. 
РР-ҳужайралар инсулоцитлар орасида жуда кам (2—5%) бўлиб, улар 
меъда ва меъда ости бези ширалари ажралишини кучайтирувчи панкреатик 
полипептид 
ишлайди. 
РР-ҳужайралар 
полигонал 
шаклда 
бўлиб, 
цитоплазмасида жуда майда (140 нм гача) доначалар тутади.
Меъда ости бези бўлакларида юқорида айтиб ўтилган, ацинар ва 
эндокрин ҳужайралардан ташқари, секретор ҳужайраларнинг яна бир тури
бўлган оралиқ ѐки ациноинсуляр ҳужайралар учрайди. Ациноинсуляр
ҳужайралар тўп-тўп бўлиб ацинуслар орасида жойлашади. Бу 


696 
ҳужайраларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, уларнинг 
цитоплазмасида икки хил доначалар: ацинар ҳужайраларга хос бўлган йирик 
зимоген доначалари ва эндокрин ҳужайраларга хос - майда секрет 
доначалари учрайди. Ациноинсуляр ҳужайраларнинг кўпчилиги қонга ҳам 
эндокрин, ҳам зимоген доначаларини ажратади. Камдан-кам ҳолларда ҳар 
икки хил секрет доначалари безнинг чиқарув найига тушади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish