Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet321/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
ЙУҒОН ИЧАК
Йўғон ичак ичак найининг дистал қисми бўлиб, у ерда асосан сувнинг 
сўрилиши ва нажаснинг шаклланиш жараѐнлари рўй беради. Йўғон ичак 
микрофлораси баъзи витаминлар (В-гуруҳ ва К-витаминлар) синтезлашда ва 
клетчаткани парчалашда иштирок этади. Йўғон ичакда ҳосил бўлган шиллиқ 
овқат моддаларнинг ҳазм бўлмаган қолдиқларининг ичак бўйлаб силжишини 
таъминлайди. Йўғон ичак шиллиқ қавати орқали турли моддалар (кальций, 
магний, фосфатлар, оғир металл тузлари) чиқарилади — бу эса йўғон 
ичакнинг ажратув фаолияти ҳисобланади. 
Тузилиши.
Йўғон ичак анатомик жиҳатдан турли қисмларга бўлинади: 


687 
кўр ичак ва унинг чувалчангсимон ўсимтаси, чамбар ичак 
(кўтарилувчи, 
кўндаланг ва пастки тушувчи бўлимлари), «S» 
симон ѐки сигмасимон ва 
тўғри ичак.
Йўғон ичак девори ҳам бошқа ичаклар каби шиллиқ, шиллиқ ости, 
мушак ва сероз пардалардан иборат. Чамбар ичакнинг барча бўлимлари бир 
хил тузилган.
Шиллиқ пардада 
фақатгина крипталар
бўлиб, ворсинкалар бўлмайди. 
Бундан ташқари, шиллиқ ва шиллиқ ости пардалар кўпгина бурмалар ҳосил 
қилади. Бу бурмалар ярим ойсимон бўлиб, айлана ҳолатда жойлашади. 
Крипталар ингичка ичак крипталарига нисбатан чуқур ва сербар бўлиб, 
кўплаб қадаҳсимон ҳужайралар тутади. Шиллиқ парда эпителийси жиякли ва 
жияксиз цилиндрсимон ҳужайра (энтероцит)лар, қадаҳсимон ҳужайралар 
ҳамда юқорида айтиб ўтилган бир қатор эндокрин ҳужайралардан ташкил 
топган. 
Эпителий остида сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи 
тўқимадан иборат шиллиқ парданинг хусусий қавати жойлашади. Бу қават 
қон томир ва нерв чигалларига бой ва ингичка ичакнинг шундай қаватига 
нисбатан лимфоид тўқима тўпламларини кўпроқ тутади. Бу тузилмаларнинг 
сони тўғри ичак томон камайиб боради.
Шиллиқ парданинг хусусий мушак қавати ички - айлана, ташқи- 
бўйлама ва қийшиқ йўналган силлиқ мушаклардан иборат. 
Шиллиқ ости, мушак ва сероз пардалар ингичка ичакнинг шундай 
пардалари каби тузилган бўлса-да, айрим фарқларга эга. Иўғон ичак шиллиқ 
ости пардасида лимфоид фолликуллар кўплаб учрайди. Мушак парда 2 қават-
айлана (ички) ва бўйлама (ташқи) йўналган мушаклардан иборат. Ташқи 
мушакли қавати яхлит бўлмай, мушак ҳужайралари тутам-тутам жойлашиб, 
бутун чамбар ичак бўйлаб йўналган 3 та тасма ҳосил қилади. Бу жойлар 
ташқарига туртиб чиқиб турувчи бўртмалар ҳосил қилади. Мушак 
қатламлари орасида сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқима 


688 
жойлашиб, у томирлар ва нерв чигаллари тутади. 
Йўғон ичакнинг сероз пардаси чамбар ичакни ташқи томондан ўраб 
туради ва кўп миқдорда ѐғ ҳужайралари тутади.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish