Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Меркел ҳужайралари
(сезувчи нерв охири) нейрал табиатга эга. 
Терининг ўта сезгир соҳаларида (бармоқлар, буруннинг учки қисми ва 
бошқ.) Уларнинг асосида афферент нерв толалари келиб тугайди. Меркел 
ҳужайралари ва афферент нерв толалари эпидермисда тактил сезгиларни 
қабул қилади. Цитоплазмасидаги секретор доначалар бомбезин, ВИП, 
энкефалин, эндорфин ва бошка пептидлар тутади. Шунга кўра Меркел 
ҳужайралар дисперс эндокрин системага (APUD-серия) ҳам киритилган. 
Ушбу ҳужайралар эпидермис ҳужайраларининг регенерациясида, қон 


609 
томирларнинг тонусини ва ўтказувчанлиги бошқаришда иштирок 
этадилар. 
Лангерганс 
ҳужайралари 
(эпидермал 
макрофаглар) 

ўсимтали 
ҳужайраларбўлиб, суяк кўмигидан келиб чиққади. Цитоплазмасида 
аргентофил доначалар (Бирбек доначаларини) сақлайди. У доначалар 
таркибида 
лангерин
моддаси бўлиб, у вирусларни боғлаш ва уларни 
деградацияга учрашини таъминлаш вазифасини бажаради.
Лангерганс 
ҳужайралари 
ўз 
ўсиқчалари 
билан 
бир 
неча 
кератиноцитларни ўраб туради ва эпидермал пролифератив бирикмалар 
(ЭПБ) ни ҳосил қилади. ЭПБ лар вертикал устунлар шаклида бўлиб, бутун 
эпидермис 
қалинлигида 
ѐтади. 
ЭПБ 
Лангерганс 
ҳужайралари, 
кератиноцитларнинг 
ва 
лимфоцитларнинг 
пролиферацияси 
ва 
дифференцировкасини 
бошқариб 
турувчи 
интерлейкинларни 
синтезлайдилар. Бу ҳужайралар эпидермисдан дерма ва маҳаллий лимфа 
тугунларига кўчиб,антиген ҳақида маълумотни у ердаги лимфоцитларига
олиб борадилар ва шунинг асосида иммун жараѐнлар шаклланади.
Эпидермисдаги 
лимфоцитлар 
Т-лимфоцитлар турига киради. Улар 
дермадан ўтиб эпидермиснинг базал ва тиканаксимон қаватларда 
жойлашадилар. Уларнинг пролиферациясини Лангерганс ҳужайралари 
томонидан ишлаб чиқарилган интерлейкин-1 (ИЛ-1) ҳамда 
кератиноцитларда синтезланган тимозин ва тимопоэтин бошқаради. 
Шундай қилиб, Лангерганс ҳужайралари ва Т лимфоцитлар терининг 
иммун-ҳимоя жараѐнларини ҳосил қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Эпидермиснинг иккинчи - 
тиканаксимон ҳужайралар қавати 
базал 
қават ҳужайралари устида жойлашган 5-10 қават ҳужайралардан иборат. 
Уларнинг цитоплазмасида рибосомалар, митохондриялар, лизосомалар 
билан бирга, лизосомаларнинг бир кўриниши бўлган 
кератиносомалар
учрайди. Мембраналар билан ўралган ушбу тузилмалар таркибида 
липидлар (холестеринсульфат, церамидлар ва бошқ.) ва гидролитик 


610 
ферментлар бўлади. 
Тиканаксимон ҳужайралар жуда кўп цитоплазматик ўсимталарга эга 
бўлиб, шу ўсимталар орқали ҳужайралар бир-бири билан десмосомалар 
ҳосил қилиб боғланган. Бу ҳужайралар цитоплазмасида тонофиламентлардан 
тонофибриллалар тутамлари шакллана бошлайди, улар десмосомаларга 
туташиб кетади. Тиканаксимон ҳужайралар қаватининг қуйи - базал қаватга 
яқин жойлашган қатламларида митоз билан бўлинаѐтган ҳужайралар 
учрайди. Шунинг учун ҳам базал ва тиканаксимон ҳужайралар қаватлари 
эпидермиснинг ўсувчи - Малпиги қаватини ташкил этади. Ўсувчи қават 
ҳисобига эпидермис ҳужайраларининг 19-20 кун ичида алмашиниб туриши 
(физиологик регенератияси) кузатилади.
Донадор ҳужайралар қавати 
2-3 қават, бир-бирига зич жойлашган 
дуксимон ҳужайралардан иборат. Бу ҳужайраларда кератин, филаггрин, 
инволюкрин ва кератолинин каби оқсиллар синтезланади. Филаггрин 
кератин 
тонофиламентларининг 
агрегациясида 
иштирок 
этади. 
Лангерганс ҳужайралари таъсирида кератиносома ва лизосомаларнинг 
гидролитик ферментлари шу қават ҳужайраларининг ядро ва 
органеллалари емиради. Парчаланиш маҳсулотлари, яъни оқсиллар, 
полисахаридлар, липидлар, аминокислоталар, цитоплазмага чиқади ва 
филлагрин-тонофиламентлар комплексига билан қўшилади, натижада 
таркибига кўра мураккаб бўлган модда — 
кератогиалин
ҳосил бўлади. 
Кератиогиалин доначалари бутун цитоплазмани тўлдириб, ҳужайрага 
донадор кўриниш беради. 
Инволюкрин
ва 
кератолинин 
плазмолемма 
остида оқсил пардасини ҳосил қилиб, кератиносома ва лизосомаларнинг 
гидролитик ферментлари таъсиридан ҳимоя қилади.
Донадор 
ҳужайралар 
цитоплазмасида 
кератогиалин 
билан 
тонофибриллалар 
комплексииинг 
бўлиши 
ушбу 
ҳужайраларда 
мугузланиш жараѐнииинг бошланганлигидан далолат беради. Баъзан бу 
ўзгариш терининг кучли ишқаланишга учрайдиган жуда кичик соҳасида 


611 
рўй бериши мумкин (масалан, қадоқлар). 
Ялтироқ қават 
терининг айрим соҳаларида (кафтда, товонда) яхши 
кўринади. Ясси шаклдаги кератиноцитлардан ташкил топган. Уларда 
ядро ва органеллалари тўлиқ парчаланган бўлади. Кератогиалин 
доначалари ўзаро қўшилиб, кучли нур синдириш хусусиятига эга 
эллеидин моддасига айланади. Шунинг учун ҳужайралар чегараси аниқ 
билинмайди ва бу қават препаратда рангсиз ялтироқ тасма ҳолида 
кўринади. Ҳужайралар орасида десмосомалар деярли емирилган бўлсада, 
улар ўрнига ҳужайралар орасида липидларга бой цементловчи модда 
миқдори кўпаяди. Ўз навбатида элеидин мугуз модда - кератин ҳосил 
бўлишида бир босқич ҳисобланади. 
Эпидермиснинг ташқи муҳит билан бевосита алоқада бўлган энг юза 
қавати 
мугуз қават 
бўлиб, унинг қалинлиги терининг турли соҳаларида ҳар 
хил бўлади. Кафт, товон териларида бу қават қалин бўлса, тананинг ѐн 
сатҳида, айниқса қовоқлар ва эркаклар ташқи жинсий аъзолари териларида 
анчагина юпқадир. Бу қават ядросиз, бир неча ўн қават мугуз тангачалардан 
ташкил топган. Бу тангачалар мугуз модда (кератин) ва ҳаво пуфакчалари 
тутади. Кератин олтингугуртга бой, кислота ва ишқорлар таъсирига чидамли 
оқсил моддаси ҳисобланади. Мугуз тангачалари бир-бирига зич ва маҳкам 
бирикиб туради. Терининг ташқи юзасидагина улар зич жойлашмай, бир-
биридан ажралиб айрим мугуз тангачалар ҳолида туради. Терининг устки 
сатҳидаги мугуз тангачалар физиологик тарзда кўчиб тушиб туради ва 
терининг 
тушиб турувчи 
қаватини ҳосил қилади. Мугуз тангачаларининг 
тушиб кетиши жараѐнида кератиносомалар муҳим ролъ ўйнайди. Улар 
ҳужайралардан чиқиб, ҳужайралараро бўшлиқда тўпланади. Бунинг 
натижасида десмосомаларнинг эриши (лизиси) ва мугуз тангачаларининг 
бир-биридан ажраши кузатилади. Мугуз қаватининг аҳамияти шундаки, у 
ўзидан иссиқликни ѐмон ўтказади ва катта эластикли хусусиятига эга. 
Кератиноцитларнинг 
пролиферация 
ва 
дифференциаланиш 


612 
жараѐнлари нерв ва эндокрин тизимлар (буйрак усти бези ва х.к.з.) ҳамда 
эпидермис ҳужайраларининг ўзидан ҳосил бўлган моддалар (кейлонлар, 
простагландинлар, 
эпителийнинг 
ўсиш 
фактори) 
томонидан 
бошқарилади. 
Ушбу 
жараѐнларнинг 
бузилиши 
натижасида 
кератиноцитларнинг 
пролиферация 
ва 
дифференциаланишининг 
ўзгаришига сабаб бўлади. Бу ўз навбатида турли тери касалликлари 
(псориаз ва бошқ.) ривожланишига олиб келади. 
Хулоса қилиб айтганда, эпидермис инсон ва ҳайвон организмини ташқи 
муҳит билан доимий алоқада бўлувчи тери қавати бўлиб, унда 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish